Klotrimazol Ziyo Nur Farm malhami 1% har biri 20 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Klotrimazol Ziyo Nur Farm malhami 1% har biri 20 g (naycha)
Фаол модда: клотримазол - 1 г.
Ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, макрогол-1500 (полиэтиленгликоль-1500, полиэтиленоксид-1500), макрогол-400 (полиэтиленгликоль-400, полиэтиленоксид-400), метилпарагидроксибензоат (нипагин, метилпарабен).
Оқ ёки деярли оқ рангли бир хил суртма.
Сиртга қўллаш учун суртма.
Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: D01АС01.
Сиртга қўллаш учун имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши восита. Клотримазол микроб деворининг хужайра мембранасининг таркибий қисми бўлган эргостеролнинг синтезини пасайтиради ва унинг структураси ва хусусиятларини ўзгаришига олиб келади.
Кичик концентрацияларда фунгистатик, катта (20 мг/мл дан ортиқ) концентрацияларда эса фунгицид, айни пайтда нафақат пролиферацияланувчи хужайраларга таъсир қилади.
Фунгицид концентрацияларда митахондриал ва пероксидаз ферментлар билан ўзаро таъсир қилади, бунинг натижасида водород пероксидининг концентрациясисини токсик даражагача ошиши юз беради, бу ҳам замбуруғ ҳужайраларининг парчаланишга ёрдам беради. Патоген дерматофитлар (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis); ачитқисимон ва моғор замбуруғлари (Candida spp., Torulopsis glabrata, Rhodotorula spp., Pityrosporum orbiculare) га нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Клотримазол тери ва шиллиқ қаватлар орқали ёмон сўрилади ва амалда тизимли таъсир кўрсатмайди. Эпидермиснинг шох қаватида тўпланади, тирноқларнинг кератинига киради. Эпидермиснинг чуқур қаватларидаги концентрацияси дерматофитлар учун минимал бостирувчи концентрациясидан юқорироқ.
- терининг, шу жумладан тери бурмалари ва оёқ панжасининг дерматофитлар, ачитқисимон (Candida spp.), моғор ва бошқа замбуруғлар ва клотримазолга сезгир бўлган қўзғатувчилар чақирган касалликлари: дерматомикоз, дерматофития, трихофития, эпидермофития, микроспория, кандидомикоз, бармоқлар орасининг замбуруғли эрозияси, замбуруғли паронихия;
- иккиламчи пиодермиялар билан асоратланган микозларни комплекс даволаш таркибида;
- ранг-баранг темиратки, эритразмада қўлланади.
Сиртга буюрилади.
Катталарга бошқа тавсиялар бўлмаса суртмани бир кунда 2-3 марта олдиндан тозаланган ва терининг қуруқ жароҳатланган соҳаларига юпқа қилиб суртиш тавсия қилинади. Кафт ўлчамига тенг бўлган юзали майдонга бир марталик доза 5 мм узунликдаги суртманинг устунчаси буюрилади. Муваффақиятли даволаш учун суртмани мунтазам қўллаш лозим.
Даволаш давомийлиги индивидуал бўлиб, касалликнинг оғирлиги ва жойлашишига боғлиқ. Тўлиқ тузалиб кетишга эришиш учун суртма билан даволашни яллиғланишнинг ўткир симптомларини йўқолиши ёки субъектив шикоятларни камайиши биланоқ дарров тўхтатиш мумкин эмас. Даволаш давомийлиги ўртача тахминан 4 ҳафтани ташкил қилиши лозим.
Ранг-баранг темиратки асосан 1-3 ҳафта давомида, эритразма эса 2-4 ҳафта давомида тузалади.
Оёқ терисидаги замбуруғли касалликларда даволашни касаллик симптомлари бартараф қилингандан кейин тахминан 2 ҳафта давом эттириш тавсия қилинади.
Болаларда 2 ёшдан бошлаб препарат юқорида кўрсатилган дозаларда қўлланади.
Маҳаллий реакциялар: ачишиш, шиш, терини таъсирланиши ва қипиқланиши, парестезиялар, эритематоз тошмалар, қавариқларни пайдо бўлиши.
Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ҳар қандай ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Клотримазолга ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги), 2 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан. Лактация даври, ҳомиладорлик (II ва III уч ойлиги).
Амфотерицин В, нистатин, натамицин бир вақтда қўлланганида клотримазолнинг самарадорлигини пасайтиради.
Суртма қўлланганида бошқа дори воситалари билан салбий ўзаро таъсирлар аниқланмаган ва улар кузатилмайди ҳам, чунки клотримазолнинг сўрилиш хусусияти жуда ҳам суст.
Кўз шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик лозим.
Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда жигарнинг функционал ҳолатини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.
Юқори сезувчанлик ёки таъсирланишнинг белгилари пайдо бўлганида даволаш тўхтатилади.
4 ҳафта давомида самара бўлмаса ташҳисни тасдиқлаш керак.
Болаларда катта юзаларга суртишдан сақланиш керак.
Препарат транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш ва махсус эътиборни ҳамда тезкор реакцияларни талаб этувчи бошқа хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликнинг I учойлиги қўллаш мумкин эмас.
Клиник ва экспериментал тадқиқотларда, препаратни ҳомиладорлик даврида (II ва III учойлиги) ёки эмизиш даврида қўлланиши аёл ёки ҳомила (бола) нинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши аниқланмаган.
Препаратни буюриш мақсадга мувофиқлиги хусусидаги масала шифокорнинг маслаҳатидан сўнг шахсий равишда ҳал этилиши лозим.
Бевосита лактация давридаги сут безига препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентини паст тизимли сўрилиши препаратнинг дозасини ошириб юборилишини деярли йўққа чиқаради.
Сиртга қўллаш учун 1% суртма.
15 г, 20 г, 30 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, +10 дан +20 °С гача бўлган ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
Ziyo Nur Farm, Узбекистан.
Klotrimazol: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Klotrimazol Ziyo Nur Farm malhami 1% har biri 20 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Klotrimazol Ziyo Nur Farm malhami 1% har biri 20 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Klotrimazol Ziyo Nur Farm malhami 1% har biri 20 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Klotrimazol hisoblanadi.
Klotrimazol Ziyo Nur Farm malhami 1% har biri 20 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Ziyo Nur Farm hisoblanadi.