Kodelak Bronho planshetlari №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1700 so'm)
Ambroksol: 20 mg/tabletkalar, Natriy gidrokarbonat: 200 mg/tabletkalar, Natriy glitsirrizinat: 30 mg/tabletkalar, Termopsis ekstrakti: 10 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Kodelak Bronho planshetlari №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: амброксол гидрохлориди (амброксол) - 20 мг, глицирризин кислотасининг тринатрийли тузи (натрий глицирризанати) 30 мг, термопсиснинг қуруқ экстракти 10 мг, натрий гидрокарбонати 200 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, микрокристалл целлюлоза, повидон К25 (коллидон К 25), тальк, стеарин кислотаси, карбоксиметилкрахмал натрий (натрий крахмал гликоляти, примоджель).
Ясси цилиндрик, оч-сариқдан сарғиш тусли оч-сариқ рангли, тўқроқ ёки очроқ киритмали, рискали ва фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Мажмуавий балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CA10.
Йўтални даволаш учун мажмуавий препаратдир, муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек яллиғланишга қарши фаолликка эга. Коделак Бронхонинг таъсири унинг компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ:
Амброксол секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради, альвеолаларда сурфактант секрециясини оширади. Балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва уни ажралишига ёрдам беради.
Глициррат (глицирризин кислотаси ва унинг тузлари) яллиғланишга қарши ва вирусларга қарши таъсирга эга. Антиоксидант ва мембранани турғунлаштирувчи фаоллиги туфайли цитопротектор таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатиб, эндоген глюкокортикостероидлар таъсирини кучайтиради. Яққол яллиғланишга қарши фаоллиги туфайли нафас йўлларида яллиғланиш жараёнларини камайишига ёрдам беради.
Термопсис экстракти меъданинг шиллиқ қаватидаги рецепторларга ўртача даражада таъсирловчи таъсир кўрсатиб, балғам кўчирувчи таъсирга, бронхиал безлар секрециясини рефлектор оширади.
Натрий гидрокарбонати бронхиал шиллиқнинг муҳит (рН) кўрсаткичини ишқорий томонга силжитади, бронхиолалар хилпилловчи эпителийсининг мотор фаолиятини рағбатлантиради.
Қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), бронхоэктатик касалликда қўлланади.
Ичга, овқат қабул қилиш вақтида буюрилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Шифокор тавсиясисиз 4-5 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.
Аллергик реакциялар.
Кам ҳолларда - ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларини қуриши, экзантемалар, ринорея, қабзият, дизурия. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллиги, бронхиал астма.
Йўталга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш балғам ажралишини қийинлашишига олиб келади.
Препарат бронхиал секретга антибиотикларни киришини кучайтиради.
Йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия.
Даволаш: сунъий қусишни чақириш, препаратни қабул қилишдан кейин биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш.
Таблеткалар.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
“Фармстандарт-Лексредства” ОАЖ, 305022, Россия, Курск ш., 2-чи Агрегатная кўч., 1а/18.
Ambroksol: 20 mg/tabletkalar, Natriy gidrokarbonat: 200 mg/tabletkalar, Natriy glitsirrizinat: 30 mg/tabletkalar, Termopsis ekstrakti: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kodelak Bronho planshetlari №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Kodelak Bronho planshetlari №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Kodelak Bronho planshetlari №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Farmstandart hisoblanadi.