Kodelak (Codelacum) planshetlari №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Ambroksol: 20 mg/tabletkalar, Natriy gidrokarbonat: 200 mg/tabletkalar, Natriy glitsirrizinat: 30 mg/tabletkalar, Termopsis ekstrakti: 10 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Kodelak (Codelacum) planshetlari №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: амброксол гидрохлориди (амброксол) - 20 мг, глицирризин кислотасининг тринатрийли тузи (натрий глицирризанати) 30 мг, термопсиснинг қуруқ экстракти 10 мг, натрий гидрокарбонати 200 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали 84,30 мг, микрокристалл целлюлоза 150,10 мг, повидон (поливинилпирролидон, повидон К 25) 26,40 мг, тальк 13,00 мг, стеарин кислотаси 5,20 мг, карбоксиметилкрахмал натрий (натрий крахмал гликоляти) 11,00 мг.
Ясси цилиндрик, оч-сариқдан сарғиш тусли оч-сариқ рангли, тўқроқ ёки очроқ доғли, рискали ва фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Мажмуавий балғам кўчирувчи восита.
Фармакодинамикаси
Йўтални даволаш учун мажмуавий препаратдир, муколитик ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек яллиғланишга қарши фаолликка эга. Коделак® Бронхонинг таъсири унинг компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ:
Амброксол секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради, альвеолаларда сурфактант секрециясини оширади. Балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва уни ажралишига ёрдам беради.
Глициррат (глицирризин кислотаси ва унинг тузлари) яллиғланишга қарши ва вирусларга қарши таъсирга эга. Антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи фаоллиги туфайли цитопротектор таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатиб, эндоген глюкокортикостероидлар таъсирини кучайтиради. Яққол яллиғланишга қарши фаоллиги туфайли, нафас йўлларида яллиғланиш жараёнларини камайишига ёрдам беради.
Термопсис экстракти балғам кўчирувчи таъсирга эга, меъданинг шиллиқ қаватидаги рецепторларга ўртача даражада таъсирловчи самара кўрсатиб, бронхиал безлар секрециясини рефлектор оширади.
Натрий гидрокарбонати бронхиал шиллиқнинг муҳит (рН) кўрсаткичини ишқорий томонга силжитади, бронхиолалар хилпилловчи эпителийсининг мотор фаолиятини рағбатлантиради.
Фармакокинетикаси
Амброксол
Сўрилиши. Амброксол учун меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилиш характерли. Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил этади. Ичга қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 80-90% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши. Амброксолни ичга қабул қилганда қондан тўқималарга ўтиши тез амалга ошади. Препаратнинг фаол компонентининг энг юқори концентрациялари ўпкаларда кузатилади. Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади.
Метаболизми. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% жигар орқали “биринчи ўтиш” самарасига учрайди. Одамнинг жигар микросомаларида ўтказилган тадқиқотлар CYP3A4 изоферменти амброксолнинг метаболизмига жавобгар бўлган асосий изофермент эканлигини намойиш қилган. Амброксолнинг қолган қисми жигарда фаол метаболитларгача метаболизмга учрайди.
Чиқарилиши. Амброксолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 10 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади: 90% метаболитлари кўринишида, 10% ўзгармаган кўринишда.
Алоҳида гуруҳ пациентлардаги фармакокинетикаси.
Пациентнинг ёши ва жинсини амброксолнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир аниқланмаган, шунинг учун бу белгилар бўйича дозага тузатиш киритишнинг зарурати йўқ.
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда амброксолнинг клиренси 20-40% га пасаяди.
Оғир буйрак етишмовчилигида амброксол метаболитларининг Т1/2 ошади.
Глицирризин кислотасининг тринатрийли тузи (натрий глицирризинат).
Перорал қабул қилингандан кейин ичакда нормал микрофлоранинг бактериялари томонидан ишлаб чиқариладиган β-глюкуронидаза ферменти таъсири остида глицирризин кислотасидан фаол метаболит - β-глициррет кислотаси ҳосил бўлади, у тизимли қон оқисига сўрилади. β-глициррет кислотаси қонда альбумин билан боғланади ва деярли тўлиқ жигарга ташилади. β-глициррет кислотаси асосан сафро, қолдиқ миқдорда сийдик билан чиқарилади.
Термопсиснинг қуруқ экстракти
Экстратнинг компонентлари меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Максимум таъсирга ичга қабул қилингандан 30-60 минутдан кейин кузатилади ва 2-6 соат давом этади. Организмдан буйраклар, нафас йўлларининг шиллиқ қавати ва бронхиал безлар томонидан чиқарилади.
Натрий гидрокарбонати
Меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Максимум таъсирга ичга қабул қилингандан 30-60 минутдан кейин кузатилади ва 2-6 соат давом этади. Организмдан буйраклар, нафас йўлларининг шиллиқ қавати ва бронхиал безлар томонидан чиқарилади.
Қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), бронхоэктатик касалликда қўлланади.
Ичга, овқат қабул қилиш вақтида буюрилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Шифокор тавсиясисиз 4-5 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.
Аллергик реакциялар.
Кам ҳолларда - ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларини қуриши, экзантемалар, ринорея, қабзият, дизурия. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллиги, бронхиал астма.
Йўталга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш балғам ажралишини қийинлашишига олиб келади.
Препарат бронхиал секретга антибиотикларни киришини кучайтиради.
Йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳолатлари ҳақида маълум эмас. Тегишли тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия.
Даволаш симптоматик, препаратни қабул қилишдан кейин биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш мақсадга мувофиқ.
Таблеткалар.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Фармстандарт-Лексредства» ОАЖ, 305022, Россия, Курск ш., 2-нчи Агрегатная кўч., 1а/18, тел./факс: (4712) 34-03-13, www.pharmstd.ru
Ambroksol: 20 mg/tabletkalar, Natriy gidrokarbonat: 200 mg/tabletkalar, Natriy glitsirrizinat: 30 mg/tabletkalar, Termopsis ekstrakti: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Kodelak (Codelacum) planshetlari №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kodelak (Codelacum) planshetlari №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Kodelak (Codelacum) planshetlari №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Farmstandart hisoblanadi.