Facebook Pixel Code

Kokarboksilaza gidroxloridi (Cocarboxylasi Hydrochloridum) Biopharm in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 0,05 g № 5 (ampulalar) + erituvchi 2 ml № 5 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kokarboksilaza gidroxloridi (Cocarboxylasi Hydrochloridum) Biopharm in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 0,05 g № 5 (ampulalar) + erituvchi 2 ml № 5 (ampulalar)

Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кокарбоксилаза гидрохлориди 50 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий карбонати 8 мг.

Оқ рангли, ўзига хос хидли, лиофилизирланган кукун ёки қуруқ ғовак гигроскопик масса.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Метаболитик восита. АТХ коди: А11DA.

Кокарбоксилаза тиаминнинг (В1 витамини) коферменти, организмда фосфорланади ва моно-, ди- ва трифосфорли эфирларини ҳосил қилади, альфа-кетокислоталар, пируват кислотасини карбоксилланиши ва декарбоксилланишини катализловчи ферментлар таркибига киради. Эндоген кокарбоксилаза организмда экзоген тиаминдан фосфорланиш йўли билан ҳосил бўлади, бироқ кокарбоксилазанинг хусусиятлари тиаминнинг хусусиятларига тўлиқ мос келмайди ва уни В1 гипо- ва авитаминозини олдини олиш ва даволаш учун ишлатиш мумкин эмас. Кокарбоксилаза глюкозани ўзлаштирилишини, нерв тизими тўқималари трофикасини яхшилайди, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини нормаллашишига ёрдам беради. Қонда сут ва пируват кислотаси даражасини камайтиради (ушбу кислоталарни миқдорини ошиши ацидоз ва ацидотик комага олиб келади).

Кокарбоксилаза жигар ва буйрак етишмовчилиги, диабетик прекома ва кома, диабетик кетоацидоз, сурункали юрак етишмовчилиги ва юрак ритмини бузилишларида, периферик невритларда мажмуавий даволаш таркибида буюрилади.

Болаларга препарат худди шу кўрсатмалар бўйича буюрилади. Янги туғилган чақалоқларда шунингдек гипоксия ва ацидоз билан кечувчи ҳолатларни, шу жумладан янги туғилган чақалоқлар асфиксияси, гипоксик энцефалопатия, қон айланишини етишмовчилиги, пневмония, сепсисни мажмуавий даволашда қўлланади.

Кокарбоксилаза мушак ичига ёки вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) юборилади.

Ампуланинг ичидагиси (50 мг) бевосита юборишдан олдин 2 мл инъекция учун сувда эритилади. Вена ичига оқим билан юборилганда ҳажмни натрий хлоридининг 0,9% эритмаси ёки декстрозанинг (глюкоза) эритмасини қўшиш билан 10-20 мл гача, томчилаб юборилганида эса 200-400 мл гача етказилади.

Юрак ритми бузилишларида: суткада 100-200 мг дан 15-30 кун давомида. Сурункали юрак етишмовчилигида: ангишвонагул препаратларини қўллашдан 2 соат олдин 50 мг дан суткада 2-3 марта.

Қандли диабетда (кетоацидоз, кома) суткалик доза 100 мг ни ташкил қилади.

Ўткир буйрак ёки жигар етишмовчилигида вена ичига оқим билан 100-150 мг дан суткада 3 марта ёки томчилаб (дастлаб 5% декстроза (глюкоза) эритмасида эритиб) суткада 100-150 мг дан юборилади.

Периферик невритларда мушак ичига суткада 50-100 мг дозада 1-1,5 ой давомида буюрилади.

Болаларда мушак ичига, вена ичига (томчилаб ёки оқим билан) юборилади. Ҳолатининг оғирлик даражаси ва клиник симптомларга қараб, суткада 25 дан 50 мг гача буюрилади. Даволаш курси 3-7 кундан то 15-30 кунгача. Янги туғилган чақалоқларга вена ичига (секин) 1 кг тана вазнига 10 мг дан суткада бир марта юборилади.

Аллергик реакциялар (эшакеми, тери қичишиши) пайдо бўлиши мумкин; мушак ичига юборилганда гиперемия, тери қичишиши, шиш (юборилган жойда) бўлиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради ва уларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди.

Аҳамиятга эга эмас.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда препаратнинг қўлланилиши хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар йўқ. Изланишларнинг етарли бўлмаганлиги оқибатида препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратнинг транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 50 мг дан ампулаларда.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула пичоғи ёки ампула скарификатори билан бирга ўрамда ёки картон қутида.

Комплектда препаратли 5 ампула 2 мл дан инъекция учун сувли 5 та ампула қўллаш йўриқномаси билан бирга, ампула пичоғи ёки ампула скарификатори билан бирга ўрамда ёки картон қутида.

Препарат 5 ампула 2 мл дан инъекция учун сув 5 та ампула алоҳида контур уяли ўрамларда. Препаратли 1 та контур уяли ўрам ва инъекция учун сув 1 та контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула пичоғи ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутида.

Синдириш халқаси ёки очиш учун нуқтаси бўлган ампулали ўрамга ампула пичоғи ёки ампула скарификатори жойланмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

Биофарм, АО, Грузия.

Tavsifnomalar
Dozalash:

Kokarboksilaza: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
2 ml
Og'irligi:
0,05 g
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Gruziya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Kokarboksilaza gidroxloridi (Cocarboxylasi Hydrochloridum) Biopharm in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 0,05 g № 5 (ampulalar) + erituvchi 2 ml № 5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:

Kokarboksilaza gidroxloridi (Cocarboxylasi Hydrochloridum) Biopharm in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 0,05 g № 5 (ampulalar) + erituvchi 2 ml № 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Gruziya.

Kokarboksilaza gidroxloridi (Cocarboxylasi Hydrochloridum) Biopharm in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 0,05 g № 5 (ampulalar) + erituvchi 2 ml № 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Kokarboksilaza hisoblanadi.

Kokarboksilaza gidroxloridi (Cocarboxylasi Hydrochloridum) Biopharm in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun 0,05 g № 5 (ampulalar) + erituvchi 2 ml № 5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Biofarm hisoblanadi.