Facebook Pixel Code

Korteksin bolalar uchun liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon)

dagi narxlar
dan 214900 so'm gacha 281700 so'm
Без рецепта
153 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Korteksin bolalar uchun liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon)

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 5 мг Кортексин (сувда эрувчан полипептид фракцияларнинг мажмуаси).

Ёрдамчи моддалар: 6 мг глицин (стабилизатор).

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли лиофилланган кукун ёки ғовак масса.

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX.

Фармакодинамикаси

Кортексин® бевосита нерв хужайраларига гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтувчи қуйимолекуляр сувда эрувчан полипептид фракцияларнинг мажмуасидир. Препарат ноотроп, нейропротектор, антиоксидант ва тўқималарга специфик таъсир кўрсатади.

Ноотроп - бош миянинг олий фаолиятини, таълим олиш ва хотира жараёнларини, диққатни жамлаш, турли стрессли таъсирларга чидамлиликни яхшилайди.

Нейропротектор - нейронларни турли эндоген нейротоксик омиллардан (глутамат, кальций ионлари, эркин радикаллар) ҳимоя қилади, психотроп моддаларнинг токсик самараларни камайтиради.

Антиоксидант - нейронларда липидларнинг перекисли оксидланишини ингибиция қилади, нейронларни оксидатив стресс ва гипоксия шароитида яшаб қолишини оширади.

Тўқималарга спецификлик таъсири - марказий ва периферик нерв тизими нейронларининг метаболизмини, репаратив жараёнларни фаоллаштиради, бош мия пўстлоғининг фаолиятини ва нерв тизимининг умумий тонусини яхшиланишга ёрдам беради.

Кортексин® нинг таъсир механизми нейронларнинг пептидларини ва бош миянинг нейротрофик омилларини фаоллашиши, қўзғатувчи ва тормозловчи аминокислоталарнинг, дофаминнинг, серотониннинг метаболизми мувозанатини оптималлашиши; ГАМКергик таъсири, бош миянинг пароксизмал тиришиш фаоллиги даражасини пасайиши, унинг биоэлектрик фаоллигини яхшилаш қобилияти; эркин радикалларнинг (липидларни перекисли оксидланиш маҳсулотлари) ҳосил бўлишни олдини олиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

КОРТЕКСИН® нинг таркиби, унинг таъсир этувчи моддаси бўлиб полипептид фракцияларнинг мажмуаси ҳисобланади, алоҳида компонентларнинг одатдаги фармакокинетик таҳлилини ўтказиш имконини бермайди.

Бош мия қон айланишини бузилишлари, бош мия жароҳатлари ва унинг оқибатлари, турли генезли энцефалопатиялар, когнитив бузилишлар (хотира ва фикрлашни бузилишлари), сурункали ва ўткир энцефалитлар ва энцефаломиелитлар, тутқаноқ, астеник ҳолатлар (сегмент усти вегетатив бузилишлар), ўрганиш қобилиятини пасайиши, болалардаги психомотор ва нутқ ривожланишини кечикиши, болалар церебрал фалажининг турли шаклларини мажмуавий даволашда қўлланади.

Препарат мушак ичига юборилади.

Флаконнинг ичидагиси инъекциядан олдин 1-2 мл прокаиннинг (новокаин) 0,5% ли эритмасида, инъекция учун сувда ёки 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасида эритилади ва ҳар куни бир марта юборилади: тана вазни 20 кг гача бўлган болаларга 0,5 мг/кг дозада, тана вазни 20 кг дан ортиқ болаларга - 10 мг дозада 10 кун давомида буюрилади.

Зарурати бўлганида 3-6 ойдан сўнг такрорий курс ўтказилади.

Препаратнинг компонентларига шахсий ўта юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.

Препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Кортексин® ни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланг!

Кортексин® препарати учун эритувчи сифатида 0,5% ли прокаин (новокаин) эритмаси қўлланилганида прокаиннинг (новокаин) қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатилган қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, эҳтиёткорлик чоралари ва ёшга нисбатан чекловлар ҳақидаги маълумотларга амал қилиш лозим.

Эритилган дори препаратини сақловчи флаконни сақлаш ва сақлашдан кейин қўллаш мумкин эмас. Кортексин® эритмасини бошқа эритмалар билан аралаштириш тавсия этилмайди.

Дори препаратини биринчи марта қабул қилганда ёки уни бекор қилганда таъсир қилишининг ўзига хослиги йўқ.

Инъекция ўтказиб юборилганда иккита дозани юбориш тавсия этилмайди, навбатдаги инъекцияни эса белгиланган кунда амалга ошириш лозим.

Ишлатилмаган дори препаратини йўқ қилишда махсус эҳтиёткорлик чоралари талаб этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас (клиник тадқиқотларнинг маълумотларини йўқлиги сабабли). Препаратни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак (клиник тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар йўқлиги сабабли).

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратини транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 5 мг. 11 мг дан 3 мл сиғимли флаконларда, 5 флакондан ПВХ плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 20 оС гача бўлган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«ГЕРОФАРМ» МЧЖ

Россия, 191119, Санкт-Петербург ш., Звенигородская кўч., 9 уй.

Телефон: (812) 703-79-75 (кўп каналли), факс (812) 703-79-76

Ишлаб чиқариш манзиллари:

1) Россия, 196158, Санкт-Петербург ш., Московское шоссеси, 13 уй, лит. ВИ, лит. ВЛ.

2) Россия, 143422, Московская обл., Красногорный райони, Петрово-Дальнее қиш., Мечников ном. “Биомед” МЧЖ;

3) Россия, 142279, Московская обл., Серпуховский райони, Оболенск пос., 83 корпус, лит. ААН.

Истеъмолчиларнинг эътирозларини қабул қилувчи корхона

«ГЕРОФАРМ» МЧЖ

Россия, 142279, Московская обл., Серпуховский райони, Оболенск пос., 4 бино, 83 корпус, 23 а/қ

Телефон: (812) 703-79-75 (кўп каналли), факс (812) 703-79-76

Ишонч телефонлари: 8-800-333-4376 (Россия бўйича қўнғироқлар бепул)

www.cortexin.ru

www.geropharm.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Glitsin: 6 mg/flakon, Korteksin: 5 mg/flakon

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
5 mg
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Korteksin bolalar uchun liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon) narxi 21490 so'm - 1 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Korteksin bolalar uchun liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Korteksin bolalar uchun liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Gerofarm hisoblanadi.