Facebook Pixel Code

Ларинганол таблетки №10 (блистер)

dagi narxlar
dan 1 300 so'm
Без рецепта
2 ta dorixonalarda
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ларинганол таблетки №10 (блистер)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: прополис настойкаси 0,06 г, аскорбин кислотаси - 0,02 г;

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, какао, кальций стеарати, қанд.

Оч жигарранг рангли мармарсимон доғлари бўлган, бир томонлама рискали ва икки томонлама фаскали, ўзига хос нордон ширин таъмли ва хидли таблеткалар.

Таблеткалар.

Томоқ касалликларини даволаш учун қўлланиладиган препаратлар. Антисептиклар. АТХ коди: R02AA.

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқарилишида иштирок этади, қоннинг ивишини, иммун тизимини рагбатлантириб, организмнинг инфекцияга бўлган каршилигини оширади.

Прополис микробларга қарши, қичишишга қарши, огриқ қолдирувчи ва кучсиз ифодаланган яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Препарат умуман бактерицид, регенерацияни кучайтирувчи, организмнинг ҳимоя кучларини фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади. С витамини танқислигини тўлдиради.

Юкори нафас йўлларининг инфекцион-вирусли ва яллигланиш характерли касалликларини (Ўткир респиратор вирусли инфекциялар, ларингит, фарингит), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг касалликларини (парадонтопатия), организмнинг қаршилигини пасайиши ҳолларини олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Таблеткани огиз бўшлиғига солиб тўлиқ эригунича ушлаб турилади. 1 таблеткадан кунига 4-10 мартадан давомийлиги 5-15 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида бир ойдан кейин даволаш курси такрорланади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препарат компонентларини индивидуал ўзлаштира олмаслик, қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Бу категориядаги пациентларда қўллаш ҳавфсизлиги тўғрисида махсус маълумотлар Йўклиги туфайли ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия килинмайди.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар қайд қилинмаган.

10 таблеткадан ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

Қуруқ, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Рецептсиз.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

«Ziyo Nur Farm» XK

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Янгихаёт тум., Чоштепа кўчаси, 410-уй.

Тел: +998(97) 770-17-06, +998(95) 199-66-62.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Propolis damlamasi: 60 mg/tabletkalar, S vitamini: 20 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
700 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Ларинганол таблетки №10 (блистер) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Ларинганол таблетки №10 (блистер) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ларинганол таблетки №10 (блистер) ishlab chiqaruvchisi Ziyo Nur Farm hisoblanadi.