Facebook Pixel Code

Lazolvan tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 42200 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Paketdagi miqdor:
50 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Lazolvan tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

1 таблетка сақлайди:

фаол ингредиент: амброксол гидрохлориди - 30 мг;

ёрдамчи моддалар: қуритилган маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, лактоза моногидрати, магний стеарати.

Оқ ёки бироз сариқ рангли, думалоқ, икки томони ясси, четлари қия, бир томонида ажратувчи риска ва ажратувчи рисканинг ҳар бир томонида 67С ёзувли, бошқа томонида компания логотипи бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Муколитик воситалар. АТХ коди: R05СВ06.

Фармакодинамикаси

Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга; бронхларнинг шиллиқ қаватидаги безларнинг сероз хужайларини рағбатлантиради, альвеола ва бронхларда шиллиқ секрет миқдорини оширади ва сирт - фаол модданинг (сурфактант) ажралиб чиқаришни кучайтиради; балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини меъёрлаштиради. Клар хужайраларидан лизосомаларнинг ажралиб чиқишини кучайтириб ва гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради. Хилпилловчи эпителийнинг киприкларини ҳаракат фаоллигини оширади, балғамнинг мукоцилиар ташилишини оширади.

In vitro ўтказилган тадқиқотда маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири кўрсатилган, бу амброксолнинг натрий каналларини блоклаш хусусияти билан тушунтирилади. Ушбу жараён қайтувчи бўлиб, концентрацияга боғлиқ. Клиник ингаляцияда амброксол оғриқни ва у билан боғлиқ бўлган юқори нафас йўлларидаги дискомфортни тез бартараф қилинишига олиб келади. In vitro ўтказилган тадқиқотда шунингдек тўқима мононуклеар ва қоннинг кўп шаклли мононуклеар хужайралардан цитокининларнинг ажралиб чиқишини аҳамиятли пасайиши аниқланган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши:

Сўрилиши юқори, перорал қабул қилгандан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти 1 2,5 соат.

Тақсимланиши:

Амброксол гидрохлоридини қондан тўқималарга тақсимланиши тез ва яққол амалга ошади, бунда фаол модданинг энг юқори концентрациялари ўпкаларда аниқланади. Перорал қабул қилинганидан кейин тақсимланиш хажми 552 л ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 90%, гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош тўсиғи орқали ўтади, она сути билан чиқарилади.

Метаболизми ва чиқарилиши:

Метаболизми жигарда конъюгация ҳисобига, дибромантранил кислотасини (тахминан дозанинг 10%), глюкурон конъюгатлар ва бир қанча иккинчи даражали метаболитларини ҳосил қилади. Одам жигарининг микросомаларида ўтказилган тадқиқотлар CYP3A4 амброксол гидрохлоридининг метаболизмига жавобгар предоминант изоформаси эканлигини кўрсатди.

Перорал буюрилган дозанинг тахминан 30% тизим олди метаболизми натижасида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 10 соатни ташкил қилади. Умумий клиренси 660 мл/мин атрофида бўлади, буйрак клиренсига умумий клиренсининг тахминан 8% тўғри келади.

Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси:

Жигар фаолияти бузилган пациентларда амброксол гидрохлоридининг чиқарилиши пасаяди, бу унинг миқдорини қон плазмасида 1,3-2 марта ошишига олиб келади, аммо дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Амброксолнинг фармакокинетикаси ёш ва жинсга боғлиқ эмас, шунинг учун дозалашни ўзгартиришни талаб қилмайди.

Овқат қабул қилиш амброксол гидрохлоридининг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Қовушқоқ балғам ажралиши билан кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги, балғамнинг кўчиб ажралишини қийинлашиши билан кечувчи бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1-2 таблеткадан суткада 2 марта.

Юқорида кўрсатилган дозани 10 кун давомида нафас йўлларининг ўткир касалликларида, шунингдек сурункали касалликларни даволашнинг бошида қабул қилиш мумкин. Даволашни давом эттиришнинг зарурати бўлганида дозани ярмига камайтириш керак.

Агарда нафас йўлларининг ўткир касалликларини даволашда симптомлар яхшиланмаса ёки ёмонлашса шифокорга мурожжат қилиш керак.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Буйракли фаолиятини бузилишларида ЛАЗОЛВАН ни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш мумкин.

Кекса пациентлар

Кекса ёшли пациентларда дозани тўғрилиш талаб қилинмайди.

ЛАЗОЛВАН ичга оз миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.

Препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан:кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия ва қоринда оғриқ.

Аллергик реакциялар: анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), ангиоэдема, тери тошмаси, эшакеми, қичишиш ва бошқа аллергик реакциялар.

Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация.

Препаратнинг бирон-бир ёрдамчи компонентларини кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслик (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг)

Одамда дозани ошириб юборилишининг симптомлари таърифланмаган. Доза тасодифан ошириб юборилганида ва/ёки шифокорнинг хатоларида дозани ошириб юбориш симптомлари, ЛАЗОЛВАНни тавсия қилинган дозаларда қабул қилишдаги маълум ножўя таъсирларига мос келади. Бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия. Даволаш: препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи 1-2 соатда синъий қусиш, меъдани ювиш; ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Балғам ажралиб чиқишини қийинлаштирувчи йўталга қарши воситалар билан мажмуалаш мумкин эмас.

ЛАЗОЛВАН таблеткалари, 30 мг: бир таблетка 171 мг лактоза сақлайди, бу максимал тавсия қилинган суткалик дозада (120 мг) 684 мг лактозани ташкил қилади. Ушбу препаратни кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани ёмон ўзлаштирадиган пациентлар қабул қилишлари мумкин эмас.

Амброксол гидрохлориди каби муколитик воситаларни қабул қилиш билан боғлиқ терининг кучли шикастланиши, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизнинг бир неча ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Ушбу ҳолларни одатда йўлдош касалликнинг оғир даражаси ва бир вақтда бошқа препаратларни қабул қилиш билан тушунтириш мумкин. Бундан ташқари, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизнинг эрта босқичларида пациентларда гриппни эслатувчи носпецифик касалликнинг бошланиш белгилари: тана ҳароратини ошиши, бутун танада оғриқ, ринит, йўтал ва томоқда оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Ушбу белгиларнинг пайдо бўлиши шамоллашга қарши препаратлар билан керак бўлмаган симптоматик даволашга олиб келиши мумкин.

Шунинг учун тери ёки шиллиқ қаватларни шикастланишлари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш, эҳтиёткорлик чораси сифатида амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш керак.

Буйраклар фаолиятини бузилишларида ЛАЗОЛВАНни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш мумкин. Оғир буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлганида, жигарда метаболланиб, сўнгра буйраклар орқали чиқариладиган бошқа препаратлар каби, жигарда амброксолнинг метаболитлари тўпланиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Амброксол йўлдош тўсиғи орқали киради. Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. ЛАЗОЛВАНни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Амброксол она сути билан чиқарилади. Препаратни эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. ЛАЗОЛВАНни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Автомобил ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Препаратни автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Туғруқ фаолиятини тормозловчи препаратлар билан мутаносиб.

Йўталга қарши препаратлар билан бирга қўллаш, йўтални камайиши фонида балғамни ажралиб чиқишини қийинлаштиради.

Бронхиал секретига амоксициллин, цефуроксим, эритромицинни киришини ва концентрациясини оширади.

10 таблеткадан блистерда. 2 ёки 5 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

+30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.

Sanofi-Aventis Deutschland GmbH, Германия произведено: Delpharm Reims.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 30 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
30 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 yoshdan boshlab
Homilador
1 trimestrda kontrendikedir, 2 va 3 trimestrda shifokor ko'rsatmasi bo'yicha foyda / xavf nisbati hisobga olingan holda
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ma'lumotlar yo'q

Ko`p so`raladigan savollar

Lazolvan tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 21100 so'm - 10 шт.

6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Lazolvan tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Lazolvan tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Lazolvan tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.