Лекарт раствор д/ин. 1 г / 5 мл по 5 мл №5 (ампулы)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1 so'm)
Uchun ko‘rsatma Лекарт раствор д/ин. 1 г / 5 мл по 5 мл №5 (ампулы)
5 мл препарат куйидагиларни саклайди:
фаол модда: левокарнитин - 1,0 г;
ёрдамчи моддатар: хлорид кислотаси 37%, инъекция учун сув.
Тиник, рангсиз эритма.
В/и ва м/и юбориш учун эритма
Ҳазм қилиш йўллари ва моддалар алмашинуви. Меъда-ичак йўллари касалликлари ва моддалар алмашинувини даволаш учун бошка препаратлар. Аминокислотлар ва унинг ҳосилалари. Левокарнитин. ATX коди: A16AA01.
Фармакодинамикаси
Левокарнитин табиий модда, В гурухи витаминларига якин. Цитоплазмадан митохондрияларга ёг кислоталарини хужайра мембраналари орқали ўтказувчи сифатида моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, у ерда ушбу кислоталар кўп микдорда энергия (АТФ шаклида) хосил бўлиши билан В-оксидланиш жараёнига учрайди. Коэнзим А ажратиб чиқариб, левокарнитин метаболитларни Кребс циклига тушишини кучайтиради.
Худди шу механизм оркали у скелет мушакларида пируватдегидрогеназа фаоллигини ва тармокланган аминокислоталарни оксидланишини рағбатлантиради. Препарат оксил ва ёғ нормаллаштиради, коннинг ишкорий заҳирасини тиклайди. кетокислоталарни ҳосил бўлиши ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактанидоз даражасини пасайтиради, шунингдек харакат фаоллигини оширади ва жисмоний зюкламаларни ўзлаштирилишини оширади, бунда гликогенни камрок сарфланишига ва жигарда унинг захираларини ошиннига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Левокарнитин вена ичига юборилгандан кейин барча тўкималарга осон киради, юкори концентрациялари скелет мушаклари ва мушакларда ҳосил килинади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси 9 соат давомида тутиб турилади. Плазмадаги оқсиллар ва одам альбумини билан боғланмайди. Левокарнитин парентерал юборилгандан кейин метаболизмга учрайди.
Буйраклар оркали, асосан ацил эфирлари кўринишида, KOH плазмасидаги левокарнитиннинг даражасига пропорционал равишда чиқарилади. Ярим чикарилиш даври 17,4 соатни ташкил килади. Буйраклар орқали чикарилади (24 соатда 76%).
- катталар ва болаларда, шу жумладан янги тугилган чақалоқлар ва гўдакларда картининнинг бирламчи (генетик) ва иккиламчи танқислиги;
- гемодиализни узоқ вакт кабул килувчи ва қуйидаги симптомларга эга пациентларда карнитиннинг иккиламчи танқислиги: яккол доимий мушак спазмлари, скелет мушаклари кучсизлиги, миопатия, мушак массасини камайиши, артериал гипотензия симптомлари, анемия, кардиомиопатия, даволашга реакцияни йўклиги ёки эритропоэтиннинг юқори дозаларни қўллан заруратида кўлланади.
Лекарт эритмаси вена ичига ва мушак ичига секин (2-3 минут давомида) юбориш учун мўлжалланган.
Оптимал дозани танлаш учун кон плазмаси ва сийдикда эркин ва ацил левокарнитиннинг даражасини ўлчаб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Қон плазмазсида эркин левокарнитиннинг даражаси 35 60 мкмоль/л бўлиши керак. Қон плазмасида ацил левокарнитиннинг эркин левокарнитинга нисбати 0,35 дан ошмаслиги керак.
Доза пациентнинг ёши ва тана вазнига караб ҳисобланади.
Карнитостинг бирламчи ва иккиламчи танқислигида тавсия этилган дозалар моддалар алмашинуви ва даволаш даврида яққоллик даражасига боглик. Лекарт в/и ва м/и юбориш учун эритмаси вена ичига 2-3 минут давомида секин юборилади, бунда суткалик доза 3-4 марга юборишга бўлинади ёки инфузия кўринишида: вена ичига томчилаб, секин тахминан минутига 3 мл (ёки минутига 60 томчигача), 30 минутда 100 мл ва 20 минутда 250 мл хисобидан юборилади. Юборишдан олдин препаратнинг зарур дозаси 100 ёки 250 мл натрий хлоридинини изотоник эритмасиди ёки 3% ли глюкоза притмасида дитилади.
Мушак ичига (кунига 3-4 марта) эритилмаган холда 3-7 кун давомида.
12 ёшгача бўлган болалар (шу жумладан янги туғилган чақалоқлар ва гўдаклар)
Кўпгина ҳолатларда тавсия этилган доза суткада 100-200 мг/кг ни ташкил килади. Агар клиник ва биокимёвий кўрсаткичлар яхшиланмаса, дозани қиека вакт ошириш мумкин.
Суткала 400 мг/кг гача юкори дозалар ўткир метаболик декомпенсацияда зарур бўлиши мумкин.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар
Левокарнитиннинг бирламчи ёки иккиламчи танқислигида ўткир декомпенсация ҳолатида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада буюрилади. Зарурати бўлганида препаратни юкорирок дозада қўллаш мумкин, аммо бу ножўя реакциялар ривожланишининг юкори хавфи билан боглик.
Гемодиализда карнитиннинг иккиламчи танқислигида препарат вена ичига секин (2-3 минут давомида) юборилади.
12 ёшгача бўлган болаларда препарат гемодиализнинг ҳар бир муолажаси якунлангандан кейин (хафта учта гемодиализ муолажаси ўтказилганда) суткада 10-20 мг/кг дозада буюрилади.
12 ёшдан ошган болаларға гемодиализнинг ҳар бир муолажаси якунлангандан кейин суткада 1 г ва катталарга суткада 2 г дан буюрилади. Гемодиализда 1 йилдан ортик бўлган пациентларга 2,5 г доза буюрилади. Вена ичига юбориб даволаш давомийлиги 3 ойгачани ташкил килади, бу мушакларда левокарнитин миқдорининг нормал даражасини тиклаш учун зарур даврдир. Такрорий даволаш курси зарурати кон плазмасида левокарнитиннинг микдори билан аникланади, унинг назоратини мунтазам ўтказиш керак.
- кўнгил айниши, коринда огрик, перорал левокарнитинни узок вакт қўллаганда диарея: - мушкак кучсизлиги, уремияси бўлган беморларда тиришишлар;
- аллергик реакциялар (терини кичишиши, тери тошмаси, эшакеми. Квинке шиши, анафилактик шок);
- тананинг специфик хиди. Дозани пасайтириш пациентда препарат чақирган тананинг ёқимсиз хидини ва меъда-ичак йўллари томонидан симптомларни сусайтиради ёки бартараф этади;
- тез юборилганда вена йўли бўйича оғриқ пайдо бўлиши мумкин, улар юбориш тезлиги пасайтирилганда ўтиб кетади.
Левокарнитин ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юкори сезувчанлик.
Гипернатремия ва гиперволемия бўлган пациентларда инфузия учун эритма кўринишила Лекарт препаратини қўллаш мумкин эмас.
Қандли диабети бўлган пациентларда глюкоза эритувчили инфузия учун эритмани қўллаш мумкин эмас.
Инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларни қабул қилаётган кандли диабети бўлган пациентларга Лекарт в/и ва м/и юбориш учун эритма препаратини буюриш глюкозани ўзлаштирилишини ошиши натижасида гипогликемия чакириши мумкин. Шунинг учун ушбу тоифадаги пациентларда препарат билан даволаш вақтида гипогликемик препаратларнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш учун кон плазмасида глюкоза концентрациясини доимо назорат килиш керак.
Глюкокортикостероидларни бир вақтда қўллаганда препаратни тўкималарда (жигардан ташкари) тўпланишига олиб келади.
Липоат кислотаси, анаболиклар левокарнитиннинг самараси кучайтиради.
Лекарт препарати билан бирон-бир бошка дори воситаларини қўллаш ҳакида даволовчи шифокорни огохлантириш керак.
Карнитинни қабул килиш кон зардобида эркин вальпроат кислотасининг миқдорини ошириши ва шу оркали ҳатто ўртача терапевтик дозалар қабул килинганда унинг таъсирини
Холиннинг хадлан ташкари юкори дозаларини кабул килиш карнитиннинг фаоллигини пасайтириши мумкин.
Препарат ўрганиб қолиш ёки карамликни чақирмайди, чунки L-карнитин организмнинг табиий компонентидир.
Даволашнинг биринчи хафтаси давомида ва дозани ҳар бир оширгандан кейин препаратни ўзлаштираолишликни назорат қилиш керак.
Агар Сиз дозани қабул килишни ўтказиб юборсангиз, дозани икки марта қабул қилманг, даволашни одатдагидек давом эттиринг.
Препаратни вена ичига юборишни секин (2-3 минут давомида) амалга ошириш керак.
Сурункали юрак етишмовчилиги, ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, тузларни тутиб қолиниши чақирган шишларда, шунингдек кортикостероид ва кортикотроп гормонал препаратларни қабул қилаётган пациентларда Лекарт, в/и ва м/и юбориш учун эритмасини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Калийни қўшимча қабул қилмасдан узок вакт кабул килиш гипокалиемияга олиб келиши мумкин.
Аллергоанамнези огирлашган пациентларда препарат эхтиёткорлик билан қўлланади. Карнитин глюкозани ўзлаштирилишини яхшилаганлиги туфайли, қандли диабети бўлган беморларда кон зардобида унинг даражасини назорат қилиш керак.
Буйрак функциясини оғир даражада бузилиши ёки терминал боскичдаги буйрак стишмовчилигида диализда бўлган пациентларда Лекарт препаратининг юкори дозаларини вена ичига юбориш одатда сийдик билан ажраладиган триметиламин (ТМА) ва триметил-№-оксид (ТМАО)нинг потенциал токсик метаболитларини тўпланишига олиб келмайди. Бу холат юкори дозаларда узок вақт ичга кабул килганда кузатилади.
Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Лекарт в/и ва м/и юбориш учун эритмаси фақат жуда зарур ҳолатларда, она учун фойда ва хомила ёки бола учун потенциал хавфни синчковлик билан баҳолагандан кейин буюрилади.
Автомобил ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Лекарт в/и ва м/и юбориш учун эритма препарати қўлланилгандан кейин мушак кучсизлиги кузатиладиган шахслар автомобил ва потенциал хавфли механизмларни бошкаришдан сакланишлари керак.
Левокарнитиннинг юқори дозалари диарея чакириши мумкин.
Давомии: симптоматик даволаш ўтказилади.
Инъекция учун эритма 5 мл дан каҳрабо рангли шиша ампулаларда.
5 ампулалар пластик лотокда, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Еругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Муззатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
3 йил.
Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт буйича.
«Kleva S.A.», Греция.
L-karnitin: 200 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Лекарт раствор д/ин. 1 г / 5 мл по 5 мл №5 (ампулы) narxi 26 620 so'm - 1 шт.
Лекарт раствор д/ин. 1 г / 5 мл по 5 мл №5 (ампулы) ning to`liq analoglari:
Лекарт раствор д/ин. 1 г / 5 мл по 5 мл №5 (ампулы) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Gretsiya.
Лекарт раствор д/ин. 1 г / 5 мл по 5 мл №5 (ампулы) ning asosiy faol moddasi L-karnitin hisoblanadi.
Лекарт раствор д/ин. 1 г / 5 мл по 5 мл №5 (ампулы) ishlab chiqaruvchisi Tishlash hisoblanadi.