Levonin eritmasi D / inf. 100 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 56800 so'm)
Arginin gidroxloridi: 42 mg/ml, L-karnitin: 20 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Levonin eritmasi D / inf. 100 ml (shisha)
Фаол модда: аргинин гидрохлорид - 42 мг, левокарнитини - 20 мг;
Ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув - 1 мл гача.
Тиниқ, рангсиз ёки оч сариқ рангли эритма.
Инфузия учун эритма.
Метаболик жараёнларни коррекцияловчи восита. АТХ коди: B05XB.
Фармакодинамикаси
Аргинин жигарда мочевина синтези циклидаги асосий субстратлардан бири хисобланади.
Препаратнинг гипоаммониемик самараси аммиакни мочевинага айланишини фаоллаштириш йули билан амалга ошади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембранани баркарорлаштирувчи фаоллиги хисобига, гепатопротектор таъсир кўрсатади, гепатоцидларда энергия билан таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.
Левокарнитин энергентик метаболизмда иштирок этадиган ҳамда кетон таначалари метаболизмида иштирок этувчи табий модда ҳисобланади. Карнитиннинг факат L- изомери биологик фаол ҳисобланади. Одамларда карнитиннинг физиологик эхтиёжи карнитин сакловчи озик-овқат маҳсулотларини (асосан гўшт) қабул килиш ва жигарда триметиллизиндан эндоген йўл билан синтезланиш йўли билан қопланади. Левокарнитиннинг энг катта концентрацияси мушак, миокард ва жигар тўкимасида аникланади.
Карнитинни бирламчи тизимли танқислиги қон плазмасида, эритроцитларда ва/ёки тўкималарда унинг концентрациясини пасайиши билан характерланади. Карнитиннинг иккиламчи танқислиги карнитин метаболизмини тугма бузилиши ёки гемодиализ каби ятроген аралашувлари натижаси бўлиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлориднинг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади. Аргинин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида фильтрацияга учрайди, бироқ буйрак найчаларида деярли тўлиқ қайта сўрилади.
Левокарнитин ингичка ичак шиллиқ қавати ҳужайраларидан сўрилади ва қон томир ҳавзасига секин тушади; эҳтимол сўрилиши фаол транслюминал механизм билан боғлиқ бўлса керак. Перорал қўлланилганда сўрилиши чекланган (<10%) ва тургун эмас. Сўрилган левокарнитин қон орқали турли аъзоларга ташилади; ташилиши жараёнига эритроцитларнинг транспорт тизими жалб қилиниши тахмин қилинади.
Левокарнитин асосан сийдик билан чиқарилади. Чиқарилиш тезлиги қондаги карнитин концентрациясига тўгри пропорционалдир.
Левокарнитин организмда метаболизмга деярли учрамайди.
Юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти ва ўткир миокард инфарктидан кейинги ҳолат, стенокардияда қўлланилади.
Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан вена ичига томчилаб юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин.
Препаратнинг суткалик дозаси 100 мл эритма.
Умумий ўзгаришлар: гипертермия, кизиб кетинш ҳисси, бутун тана бўйлаб огрик.
Суяк мушак тизими томонидан: мушакларда огрик.
Овқат хазм килиш тизими томонидан: огиз қуриши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда огрих, диарея.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: юборилган жойда ўзгаришлар, жумладан гиперемия, кичишиш, терини очариши, акроцианоз.
Иммун тизими томонидан: юкори сезувчанлик реакциялари, жумладан тошмалар, эшакеми, ангионевротих шиш. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ўзлгариб туриши, юрак ритмини ўзгариши, юрак соҳасида огриклар.
Нерв тизими томонидан: кўпинча юбориш тезлиги оширилганда, бош огриги, бош айланиши, кўркув хисси, ҳолсизлик, тиришишлар, тремор.
Лаборатор кўрсаткичлар: гиперкалиемия.
- Препаратга юкори сезувчанлик.
- Буйрак функциясини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз, анамнезда аллергик реакциялар, калийни тежовчи диуретиклар, шу жумладан спиронолактон қўлланганда қўллаш мумкин эмас.
Препарат қўлланганида спиронолактон кабул килаётган ёки кабул килган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яккол ва баркарор гиперкалиемияни чакириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Калийни тежовчи диуретикларни олдиндан қўлланилиши хам, кондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Аминофилия билан бир вактда қўллаш кондаги инсулин даражасини ошириши мумкин.
Глюкокортикоидлар билан бир вактда қўллаш, организм тўкималарида (жигардан ташкари) левокарнитинни йигилиб колишига олиб келади. Бошқа анаболик воситалар препаратнинг самарасини кучайтиради.
Намутаносиблик препарат тиопентал билан номутаносиб.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда инфузиядан олдин кон плазмасидаги калий миқдори ва диурез текшириши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин.
Препарат эндокрин безларининг функцияси бузилганда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат инсулин ва ўсиш гармонининг секрециясини рагбатлантириши мумкин.
Огиз куриши юзага келганда қонда қанд миқдорини текшириш зарур.
Буйрак касалликларида, электролитлар алмашинуви бузилганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратни кабул қилиш фонида астения симптомлари кучайса, муолажани тўхтатиш зарур.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Левонин препаратини ҳомиладорларда қўллаш ҳақида маълумотлар йўк. Препаратнинг кўкрак сутига экскрецияси ҳақида маълумот йўқ ва уни ҳомилага таъсир этиши номаълум. Шунинг учун препаратин ҳомиладорлик ва эмизиш даврида факат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Болалар
Препаратни болаларда қўллаш бўйича маълумотлар йўк.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш хусусият
Айрим ҳолларда баъзи ножўя таъсирлари марказий нерв тизимига таъсир қилиб, автотранспортни бошқариш ёки бошқа мураккаб механизмлар билан ишлашга таъсир қилиши мумкин.
Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз, препаратнинг юкори дозалари диарея чакириши мумкин.
Даволаш: доза оширилиб юборилган ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак.
Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини бир маромда тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар эритмалари (0.9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.
Инфузия учун эритма 100 мл дан шиша бутилкаларда ва 100 мл дан полипропилен флаконларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.
Ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
2 йил.
Яроклилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«RADIKS» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, 100054, Тошкент ш. Лутфий кўч., 50 Тел: (+99871) 273-43-98, факс: (+99871) 273-80-58.
Arginin gidroxloridi: 42 mg/ml, L-karnitin: 20 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Levonin eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Levonin eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Levonin eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Levonin eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.