Facebook Pixel Code

Liniment sintomitsin (Liniment synthomycin) Remedi Group 5% 25 g (naycha)

dagi narxlar
dan 4500 so'm
Без рецепта
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Liniment sintomitsin (Liniment synthomycin) Remedi Group 5% 25 g (naycha)

1 г линимент қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: синтомицин 50 мг ёки 100 мг;

ёрдамчи моддалар: канакунжут мойи, эмульгатор №1, сорбин кислотаси, натрий карбоксиметилцеллюлози, тозаланган марка 70/450 ёки Аэросил, тозаланган сув.

Линимент оқ ёки бир оз сарғиш рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли.

Линимент.

Антибиотиклар. АТХ коди: D06AX02.

Фармакодинамикаси

Синтомицин - синтетик хлорамфеникол бўлиб, таркибида чапга ва ўнга айланувчи изомерларни сақлайди. Кўпчилик грамманфий ва граммусбат бактерияларга, шу жумладан ичак таёқчаси, инфлюэнц таёқчаси, риккетсиялар, спирохеталар ва айрим йирик вирусларга (трахома, пситтакоз вируслари), яра инфекцияларини қўзғатувчиларига ва йирингли яллиғланиш жараёнларнинг турли шаклларига нисбатан юқори антибактериал фаолликга эга; пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли бактерияларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Тер, яралар ёки шиллиқ пардаларга қўлланилганидан кейин, тизимли қонга сўрилиш даражаси аниқланмаган.

Синтомицин линименти йирингли яралар, шиллиқ қават ва терининг йирингли-яллиғланиш касалликлари, трахома, сикоз, фурункулёз, карбонкул, узоқ вақт битмайдиган трофик яралар, 2-3 даражали инфекцияланган куйишлар, ётоқ яралар, эмизикли аёлларда кўкрак сўрғичлари ёрилганда, пиодермия, кератит, блефаритларда қўлланади.

Ишлатишдан олдин линимент аралаштирилади. Шикастланган жойга препарат бевосита суртилади ёки линимент шимдирилган дока тампон қўйилади. Устидан оддий боғлам қўйилади, компресс ёки пергамент қоғоз билан қўйиш мумкин. Кўрсатмага қараб ҳар 1-3 кун ёки айрим ҳолларда 4-5 кундан сўнг боғлам алмаштирилади. Оғир инфекцияланган яраларни, куйишларни ва узоқ вақт тузалмайдиган яраларни даволаш учун 5% ёки 10% линимент қўллаш тавсия этилади.

Кўкрак сўрғичларида ёриқлар бўлганда 2-5 кун давомида ҳар сафар эмизгандан сўнг, сўргичлар учи 0,25%-ли нашатир спирт эритмаси билан артилади, сўнг ёриққа линиментни қуюқ қавати қопланган стерил салфетка қўйилади. Трахомани даволашда 1% ва 5% линимент кунига 2-3 марта қовоқ орқасига қўйилади. Даволаш курси 1-3 ой ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Псориаз, экзема, замбуруғли касалликлар, ҳомиладорлик, препаратни шахсий кўтара олмасликда қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан: буйрак касалликлари бўлган беморларда ва янги туғилган чақалоқларда эхтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Эритромицин, клиндамицин, линкомицин билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро таьсирини хлорамфеникол бу препаратни боғланган холатидан сиқиб чиқаради ёки уларнинг 50S бактерия рибосомлар суббирлиги билан боғланишига тўсқинлик қилиши билан бу препаратларни кучсизлантириши мумкин.

Пенициллин ва цефалоспоринларни антибактериал самарасини камайтиради.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Қўллаш мумкин, агар она учун кузатиладиган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтгача дозасини ошириб юборилиш ҳодисалари кузатилмаган.

10, 15, 20, 25, 30, 40, 50 г дан тубаларда ёки 25, 30, 40, 50, 100 г дан банкаларда.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

"Remedy" МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК,

Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Қора- Қамиш ¼ мавзеси, 2 “Б” уй.

тел: (99871) 248 86 77

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Xloramfenikol: 50 mg/g

Chiqarish shakli:
Liniment
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
25 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Liniment sintomitsin (Liniment synthomycin) Remedi Group 5% 25 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Liniment sintomitsin (Liniment synthomycin) Remedi Group 5% 25 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Liniment sintomitsin (Liniment synthomycin) Remedi Group 5% 25 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Xloramfenikol hisoblanadi.

Liniment sintomitsin (Liniment synthomycin) Remedi Group 5% 25 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.