Facebook Pixel Code

Levimikol-MR malhami 30 g (naycha)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Levimikol-MR malhami 30 g (naycha)

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: левомицетин (хлорамфеникол) - 7,5 мг, метилурацил (диоксометилтетрагидропиримидин) - 40 мг;

ёрдамчи моддалар: макрогол 1500 (полиэтиленоксид 1500), макрогол 400 (полиэтиленоксид 400).

Оқ ёки оқ сарғиш тусли рангли суртма.

Суртма.

Антибиотик (хлорамфеникол гуруҳи). АТХ коди: D06АХ02.

Хлорамфеникол (левомицетин) микробларга қарши таъсир кўрсатади. Микробларга қарши таъсир механизми микроорганизмларнинг оқсилларини синтезини бузилиши билан боғлиқ. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Грамманфий (стафилококклар ва стрептококклар) ва граммусбат (гонококклар, менингококклар) коккларга, кўпчилик бактериялар (ичак, кўк йиринг ва гемофил таёқчалари, сальмонеллалар, шигеллалар, клебсиеллалар, серрациялар, иерсиниялар, протейлар), риккетсиялар, спирохеталар, айрим йирик вирусларга нисбатан фаол. Пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли штаммларга нисбатан фаол. Биологик мембраналарни шикастламасдан тўқималарга осон ўтади. Йиринг ва некротик тўқималар мавжудлигида препаратнинг бактерияларга қарши таъсири сақланади.

Метилурацил ҳужайра регенерацияси жараёнларини тезлаштиради, яллиғланишга қарши ва фотохимояловчи таъсир кўрсатади.

Полиэтиленгликоль ош тузининг гипертоник эритмасининг таъсирига қараганда ўнлаб марта кўп дегидратацион таъсирга эга.

Инфекцияланган яралар (шикастланиш жараёнининг биринчи йирингли-некротик босқичида), фурункуллар ва бошқа йирингли тери жароҳатлари, узоқ муддат битмайдиган трофик яралар, II ва III даражадаги куйишларни даволашда қўлланади.

Сиртга. Ярага стандарт ишлов берилгандан кейин (некротик тўқималарни механик олиб ташлаш, водород пероксиди билан ювиш) суртма билан шимдирилган стерил дока салфеткалар билан яра ғовакли тўлдирилади. Препарат катетер (дренаж трубка) орқали йиринг бўшлиғига шприц ёрдамида юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда суртма олдиндан 35-360 С-гача иситилади. Боғловларни ҳар куни яра йирингли-некротик массалардан тоза бўлгунча ўтказилади.

Тери тошмаси каби аллергик реакциялар. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилади.

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Суртма 30 г дан тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Салқин, ёруғликдан химояланган жойда, 2 °С дан 15 °С гача ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, 160602, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Levomitsetin: 7.5 mg/g, Metilurasil: 40 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
30 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Levimikol-MR malhami 30 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Levimikol-MR malhami 30 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.