Facebook Pixel Code

Sintomitsin-MR (Synthomysin-MR) liniment 5% 25 g (naycha)

dagi narxlar
dan 4500 so'm gacha 5500 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sintomitsin-MR (Synthomysin-MR) liniment 5% 25 g (naycha)

Ҳар 1 г линимент қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: D,L-хлорамфеникол (синтомицин) - 0.05 г;

ёрдамчи моддалар: канакунжут мойи, эмульгатор №1, сорбин кислотаси, кармеллоза натрий, аэросил, тозаланган сув - 1 г гача.

Оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли линимент.

Линимент.

Антибиотик (хлорамфеникол гуруҳи). АТХ коди: D06AX02.

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси жароҳат инфекциялари ва турли шаклдаги йирингли яллиғланишли жараёнларининг турли шаклларини қўзғатувчиларига нисбатан юқори антибактериал фаолликка эга бўлган кенг таъсир доирасига эга антибиотик - хлорамфениколдир.

Хлорамфеникол - бактериостатик антибиотик бўлиб, микроб ҳужайрасида оқсил синтези жараёнини бузади, яхши липофилликка эга бўлиб, бактерияларнинг ҳужайра мембраналари орқали ўтади ва бактериал рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан қайтувчан боғланиб, ўсувчи пептид занжирларига аминокислоталарни ўтишини тўхтатади, бу оқсил синтезини бузишига олиб келади. Пенициллинга, тетрациклинларга, сульфаниламидларга чидамли кўпчилик грамманфий ва граммусбат микроорганизм штаммларига нисбатан фаолдир. Куйган жароҳатлар ва трофик яраларни тозаланиши ва битишига ёрдам беради ва уларнинг эпителизацияни тезлаштиради.

Фармакокинетикаси

Препарат терига, жароҳатларга ёки шиллиқ қаватларга қўлланганидан сўнг умумий қон оқимига сўрилиш даражаси номаълум.

Жароҳат жараёнининг иккинчи босқичидаги жароҳатлар (йирингли, некротик тўқималар бўлмаганида), узоқ вақт битмаётган рофик яралар, 2-3 даражали куйишларда қўлланади.

Препарат сиртга ишлатилади. Жароҳатлар ва куйишларга хирургик ишлов берилганидан сўнг синтомицин линименти бевосита жароҳат юзасига қўйилади, ундан кейин стерил дока боғлов қўйилади ёки синтомицин линименти боғлов материалига суртилиб, сўнгра жароҳатга қўйилади. Йирингли жароҳатлар бўшлиқларига хирургик ишлов берилганидан сўнг линимент қўйилган тампонлар ғовак қилиб жойлаштирилади, синтомицин линиметли турундалар эса йиринг йўлларига киритилади.

Жароҳатлар 2-чи босқичдаги ва куйишларни даволашда жароҳатларни битиши динамикасига қараб, ҳар 1-3 кунда 1 марта қўлланади.

Аллергик реакциялари: тери тошмаси, ангионевротик шиш бўлиши мумкин.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - ретикулоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения, эритропения, апластик анемия, агранулоцитоз.

Шахсий ўзлаштираолмаслик, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, ўткир интермиттирловчи порфирия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тери касалликлари (замбуруғли касалликлар, псориаз, экзема). ҳомиладорлик ва лактация, янги туғилган чақалоқларда (4 ҳафталиккача).

Осматик фаолликка эга бўлмаганлиги туфайли (асоси мой, эмулгатор) жароҳат жараёнларининг биринчи босқичида (кўп йиринг ажралиши, тўқималарни яққол шишлари, оғриқ ва некротик тўқималар мавжудлиги туфайли) қўллаш тавсия этилмайди.

Эҳтиёткорлик билан:

Илк болалик ёши, аввал цитостатик препаратлари билан даволанган ёки нур терапиясини олган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Эритромицин, клиндамицин, линкомицин билан бир вақтда қўлланганида кузатилади. Бунинг сабаби хлорамфениколни бу препаратларни боғланган ҳолатларидан сиқиб чиқариши ёки бактериал рибосомаларнинг 50S суббирликлари билан боғланишига тўсқинлик қилишини мумкинлиги ҳисобига, уларнинг таъсири ўзаро кучсизланиши мумкин.

Пенициллин ва цефалоспоринларнинг антибактериал самарасини пасайтиради.

Даволаш жараёнида периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик вақтида ҳомилага ва эмизиш даврида ноҳуш таъсирлар аниқланмаган.

Этанол билан бир вақтда қабул қилинганида дисульфирамга ўхшаш реакция (тери қопламаларнинг гиперемияси, тахикардия, кўнгил айниши, қусиш, рефлектор йўтал, тиришишлар) ривожланиши мумкин.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

5% ли линимент 25 г алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, 160602, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўча 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Xloramfenikol: 50 mg/g

Chiqarish shakli:
Liniment
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
25 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Sintomitsin-MR (Synthomysin-MR) liniment 5% 25 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Sintomitsin-MR (Synthomysin-MR) liniment 5% 25 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Sintomitsin-MR (Synthomysin-MR) liniment 5% 25 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Xloramfenikol hisoblanadi.

Sintomitsin-MR (Synthomysin-MR) liniment 5% 25 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.