Sintomitsin (Synthomycin) Altayvitaminli liniment 10% 25 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3600 so'm)
Uchun ko‘rsatma Sintomitsin (Synthomycin) Altayvitaminli liniment 10% 25 g (naycha)
100 г линиментнинг:
Фаол модда: хлорамфеникол [D, L] (синтомицин) 10,00 г.
Ёрдамчи моддалар: сорбин кислотаси 0,20 г, канакунжут мойи 20,25 г, эмульгатор №1 8,00 г, натрий кармеллозаси 1,00 г, тозаланган сув 60,55 г
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли линимент.
Линимент.
Антибиотик. АТХ коди: D06АХ02.
Кенг таъсир доирали бактериостатик антибиотик, хлорамфениколнинг чапга ва ўнгга айланувчи изомери. Микроб хужайрасида оқсил синтезини бузади (яхши липофилликка эга бўлиб, бактерияларнинг хужайра мембранаси орқали киради ва бактериал рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан қайтувчан боғланади, уларда пептидларнинг ўсувчи занжирларига аминокислоталарнинг олиб ўтилиши кечикади, бу оқсил синтезини бузилишига олиб келади).
Пенициллинга, тетрациклинга, сульфаниламидларга чидамли граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол; куйган йирингли жароҳатлар ва трофик яраларни тозаланиши ва битишига ёрдам беради, эпителизацияни тезлаштиради.
Сезгир микроорганизмлар чақирган жароҳат жараёнининг II босқичидаги инфекцияланган жароҳатлар (йиринг, некротик тўқималарнинг йўқлиги), шу жумладан 2-3 даражали куйишлар, узоқ муддат битмаётган трофик яраларда қўлланади.
Хлорамфеникол ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, янги туғилганлик даври (4 ҳафтагача), суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини сусайиши, ўткир вақти-вақти билан зўраювчи порфирия, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг танқислиги, жигар, буйрак етишмовчилиги, тери касалликлари (замбуруғли касалликлар, псориаз, экзема) да қўллаш мумкин эмас.
Осмотик фаоллигининг йўқлиги туфайли (асоси - мой, эмульгатор) жароҳат жараёнининг биринчи босқичида қўллаш тавсия этилмайди (кўп йиринг оқиши, некротик тўқималарни бўлиши).
Ҳомиладорлик ва лактация даври, эрта болалик ёши, илгари цитостатик препаратлар билан даволаш ёки нур билан даволаш олган пациентлар.
Сиртга қўлланади. Жароҳатлар ва куйишларга жаррохлик ишлови беришдан кейин синтомицин препарати бевосита жароҳат юзасига қўйилади, шундан кейин стерил дока боғлов қўйилади (ёки боғлов материалига - сўнгра эса жароғатга). Линиментли тампонлар билан йирингли жарохатларнинг бўлиқлари, уларга хирургик ишлов берилганидан кейин, бўш қилиб тўлдирилади. Синтомицин препаратили дока турундалар эса, оқма йўлларига киритилади.
Жароҳат жараёнининг II босқичидаги жароҳатлар ва куйишларни даволашда жароҳатларни битиш динамикасига қараб 1-3 суткада 1 марта.
Тез-тезлиги нуқтаи назардан нохуш таъсирларининг таъснифи учун қуйидаги мезонлар ишлатилади: жуда тез-тез - 1/10, тез-тез - 1/100 дан 1/10 гача, тез-тез эмас - 1/1000 дан 1/100 гача, кам - 1/10000 дан 1/1000 гача, жуда кам - <1/10000.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангионевротик шиш.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда- ретикулоцитопения, тромбоцитопения, эритропения, апластика анемия, гранулоцитоз, лейкопения, гранулоцитопения.
Синтомицин препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида ҳозирги вақтгача хабар берилмаган.
Эритромицин, клиндамицин, линкомицин билан бир вақтда қўлланганида, хлорамфеникол бу препаратларни боғланган ҳолатидан сиқиб чиқариши мумкинлиги ёки уларни бактериал рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан боғланишига тўсқинлик қилиши ҳисобига, таъсирини ўзаро сусайиши аниқланади.
Пенициллинлар ва цефалоспоринларнинг антибактериал самарасини пасайтиради.
Даволаш жараёнида периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак. Этанолни бир вақтда қабул қилиш билан катта юзаларга қўйилганида дисульфирамли реакция (тери қопламаларининг гиперемияси, тахикардия, кўнгил айниши, қусиш, рефлектор йўтал, тиришишлар) кузатилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизишда сиртга қўлланганида нохуш таъсири аниқланмаган.
Сиртга қўлланганида препаратнинг самарасини ёшга боғлиқлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига нохуш таъсири бўйича маълумотлар қайд қилинмаган.
Линимент 10%.
25 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддатидан кейин ишлатилмасин.
15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Рецептсиз.
«Алтайвитамины» ЁАЖ
Манзили: 659325, Россия, Олтой ўлкаси, Бийск ш., Заводская кўч, 69
Телефон: (3854) 33-87-19, 32-69-46
Факс: (3854) 32-76-40
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича эътироз (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот
«FAGUSAL» МЧЖ
100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Инокобод кўч., биринчи тор кўча, 7А уй
Тел. 8-10-99871-2911198, 8-10-99871-2833071
Sintomitsin: 100 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Sintomitsin (Synthomycin) Altayvitaminli liniment 10% 25 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Ehtiyotkorlik bilan. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Sintomitsin (Synthomycin) Altayvitaminli liniment 10% 25 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Sintomitsin (Synthomycin) Altayvitaminli liniment 10% 25 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Sintomitsin (Synthomycin) Altayvitaminli liniment 10% 25 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Sintomitsin hisoblanadi.