Facebook Pixel Code

Linkas yalpizli ta'mli pastilalar №16 (2 blister x 8 pastil)

dagi narxlar
dan 17000 so'm gacha 23400 so'm
Без рецепта
62 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Linkas yalpizli ta'mli pastilalar №16 (2 blister x 8 pastil)

Ҳар бир пастилка қуйидаги экстрактларни сақлайди:

фаол моддалар: 30,0 мг, томирли Адхатода, 7,0 мг, Яланғоч чучукмия, 6,0 мг, Узун қалампир, 2,0 мг, Хушбўй бинафша, 3,0 мг, Доривор иссоп, 3,0 мг, Катта калган;

ёрдамчи моддалар: ялпиз таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, ялпиз мойи, тальк қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин;

асал-лимон таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, сувсиз лимон кислотаси, асал-лимон ароматизатори, тальк, қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин;

апельсин таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, сувсиз лимон кислотаси, апельсин ароматизатори, тальк, қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин.

Думалоқ, жигарранг кўпроқ ялпиз таъмли, асал таъмли, апельсин таъмли пастилкалар. Пастилкаларни қуйи ва юқори юзасида нотекислик аниқланади. Карамель массасида бироз ора-сира ҳаво пуфакчаларини бўлишига йўл қўйилади. Юзасида бироз оқ доғлар бўлиши мумкин.

ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Компонентлари: Таъсири:
Томирли Адхатода Балғам кўчирувчи, бронхолитик, спазмолитик, муколитик, иситма тушурувчи
Яланғоч чучукмия Балғам кўчирувчи, юмшатувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши
Узун қалампир Балғам кўчирувчи
Хушбўй бинафша Антигистамин, балғам кўчирувчи, иситма тушурувчи
Доривор иссоп Тер хайдовчи, балғам кўчирувчи, спазмолитик
Катта калган Балғам кўчирувчи, меъдага таъсир қилувчи, ел хайдовчи, бронхолитик.

Йўтал ва томоқдаги оғриқ билан бирга кечувчи нафас йўлларининг касалликларида симптоматик даволаш воситаси сифатида қўлланади.

Бир пастилкадан ҳар икки - уч соатда бутунлай эригунча секин шимилади.

Максимал суткалик доза: 8 пастилка.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларина шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Пастилкалар сахароза сақлайди, қандли диабети бўлган беморлар, шунингдек гипокалорияли парҳезда буни ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қутида 8 пастилкадан 2 блистерли тасма.

Қутида 8 пастилкадан 1 блистерли тасма.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуёш нуридан сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

Хербион Пакистан Прайвет Лимитед.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Pastillalar
Paketdagi miqdor:
16
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Pokiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Linkas yalpizli ta'mli pastilalar №16 (2 blister x 8 pastil) narxi 8500 so'm - 8 шт.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Linkas yalpizli ta'mli pastilalar №16 (2 blister x 8 pastil) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.

Linkas yalpizli ta'mli pastilalar №16 (2 blister x 8 pastil) ishlab chiqaruvchisi Xerbion hisoblanadi.