Facebook Pixel Code

Linkomitsin gidroxloridi (Lincomycin hydrochloride) Belmedpreparaty eritmasi tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun 300 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Linkomitsin gidroxloridi (Lincomycin hydrochloride) Belmedpreparaty eritmasi tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun 300 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar)

Бир ампула таркиби:

Фаол модда: линкомицин (линкомицин гидрохлориди шаклида) - 300 мг.

Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, 1 М натрий гидроксиди эритмаси, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли енгил специфик ҳидли эритма.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Антибиотиклар (линкозамидлар гуруҳи). АТХ коди: J01FF02.

Streptomyces lincolniensis томонидан ишлаб чиқарилувчи антибиотик, бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат кокклар (Staphylococcus spp., Streptococcus spp., шу жумладан Streptococcus pneumoniae); Haemophilus influenzae; Bacillus anthracis, Mycoplasma spp., Bacteroides spp., Corynebacterium diphtheriae, Clostridium perfringens, Clostridium tetani га нисбатан фаол.

Пенициллин, тетрациклинлар, флорамфеникол, стрептомицин, цефалоспоринларга чидамли Staphylococcus spp.га нисбатан самаралидир (эритромицинга чидамли Staphylococcus spp., 30% линкомицинга кесишган чидамликка эга). Enterococcus spp (шу жумладан, Enterococcus faecalis), грамманфий микроорганизмлар, замбуруғлар, вируслар, содда ҳайвонларга таъсир қилмайди; спора ҳосил қилувчи анаэроблар, Neisseria spp., Corynebacterium spp. нисбатан фаолликда эритромициндан ортда қолади.

Сезувчан микроорганизмлар (энг аввало Staphylococcus spp. ва Streptococcus spp., айниқса пенициллинларга чидамли микроорганизмлар томонидан чақирилган, шунингдек пенициллинларга аллергияда) чақирилган бактериал инфекциялар: сепсис, ним ўткир септик эндокардит, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси, плеврит, отит, остеомиелит (ўткир ва сурункали), йирингли артрит, операциядан кейинги йирингли асоратлар, жароҳат инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (пиодермия, фурункулёз, флегмона, сарамас) да қўлланилади.

Мушак ичига ва вена ичига буюрилади.

Парентерал юборилган катталар учун суткалик доза 1800 мг ни ташкил қилади, бир марталик доза - 600 мг. Инфекцияни оғир кечишида суткалик доза 2400 мг гача оширилиши мумкин. Максимал суткалик доза - 8000 мг. Препаратни суткада 3 марта 8 соатлик интервал билан юборилади.

Болаларга ҳар 8-12 соатда 10-20 мг/кг дозада буюрилади.

Линкомицин гидрохлоридини вена ичига фақат минутига 60-80 томчи тезликда, томчилаб юборилади. Юборишдан олдин антибиотикнинг 30% 2 мл (600 мг) эритмаси натрий хлоридининг 250 мл изотоник эритмасида суюлтирилади. Инфузиянинг давомийлиги камида 1 соатни ташкил қилиши керак.

Даволаш давомийлиги - 7-14 кун; остеомиелитда даволаш давомийлиги 3 ҳафта ва ундан ортиқни ташкил қилади.

Жигар-буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга линкомицин 1800 мг дан ошмайдиган суткалик дозада парентерал буюрилади, юборишлар орасидаги интервал 12 соат. Креатинин клиренси минутига 10-50 мл бўлганида, препаратни стандарт дозада суткада икки марта буюрилади. Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлганида линкомициннинг стандарт дозасини 25%-30% га камайтирилади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрийда оғриқ, абдоминал оғриқ, глоссит, стоматит, транзитор гипербилирубинемия, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, узоқ муддат қўллашда - меъда-ичак йўллари кандидози, сохтамембраноз колит.

Қон яратиш тизими томонидан: қайтувчан лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения.

Аллергик реакциялар: эшакеми, эксфолиатив дерматит, Квинке шиши, анафилактик шок.

Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганда - флебит.

Вена ичига тез юборишда: артериал босимни пасайиши, бош айланиши, умумий холсизлик, скелет мушакларини бўшашиши.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (“ҳаётий” кўрсатмалар бўйича зарур ҳолатлардан ташқари), оғир даражали жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; лактация даври, эрта эмизикли давр (1 ойгача).

Эҳтиёткорлик билан. Тери, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, қиннинг замбуруғли касалликлари; миастения (парентерал юбориш учун).

Канамицин билан фармацевтик номутаносиб.

Кураресимон воситалар чақирган миорелаксацияни кучайтиради.

Антагонизм - эритромицин, хлорамфеникол, ампициллин ва бошқа бактерицид антибиотиклари билан, синергизм - аминогликозидлар билан бирга қўлланганда кузатилади.

Диареяга қарши дори воситалари линкомициннинг самарасини пасайтиради (уларни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак). Нерв-мушак блокадаси ва нафасни тўхтатиб қолиш хавфини ошириб, ингаляцион наркоз воситалари, миорелаксантлар ва опиоид анальгетикларнинг таъсирини кучайтиради.

Линкомицин билан, Р450 ингибитори билан бир вақтда қўлланганда, теофиллиннинг таъсир кучи ошиши мумкин ва унинг дозасини пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

Тромбофлебит ва асептик некроз ривожланишидан сақланиш учун мушак ичига чуқурроқ юборган афзал.

Олдиндан суюлтирмасдан вена ичига юбориш мумкин эмас.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга фақатгина “ҳаётий” кўрсатмалар бўйича буюришга йўл қўйилади.

Сохтамембраноз колит белгилари (диарея, лейкоцитоз, иситма, қоринда оғриқ, ахлат массалари билан қон ва шиллиқни ажралиши) пайдо бўлганида, енгил ҳолатларда препаратни бекор қилиш ва ионлар билан алмашинувчи қатронларни (колестирамин) буюриш етарли, оғир ҳолатларда йўқотилган суюқлик, электролитлар ва оқсил ўрнини тўлдириш, ичга қабул қилиш учун эритма сифатида 10 кун давомида 0,5-2 г (3-4 қабулда) суткалик дозада ванкомицин ёки бацитрацин кўрсатилган.

Оғир даражали инфекцияларда аминогликозидлар ёки грамманфий бактерияларга таъсир қилувчи бошқа антибиотиклар билан бирга қўллаш тавсия қилинади.

Диарея ёки ахлат билан қон излари пайдо бўлганида дори воситасини юборишни тўхтатиш керак.

Узоқ муддат даволаш фонида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ва буйрак фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик вақтида, онага бўлиши мумкин бўлган самара ҳомилага бўладиган потенциал хавфдан юқори бўлганда қўллаш мумкин. Лактация даврида препаратни қўллашга зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш ҳақидаги саволлар ҳал қилиниши керак.

Автомобил ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Линкомицинни қўллаганда бош айланиши ва скелет мушакларини бўшашиши пайдо бўлишини инкор қилиб бўлмайди, шунинг учун автотранспортни ҳайдаш ва юқори диққатни ва реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: ножўя таъсир кўринишлари яққоллигини кучайиши, диарея, колит.

Даволаш: симптоматик даволаш. Линкомицинга специфик антидоти номаълум.

Гемодиализ ва перитонеал диализ кам самарали.

1 мл дан ампулаларда, ўрамда №10 ёки контур уяли ўрамда №5х1, №5х2.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Белмедпрепараты”, РУК

Беларусь Республикаси, 220007, Минск,

Фабрициуса кўч, 30. т/ф.: (+375 17) 220 37 16

Tavsifnomalar
Brend:
Dozalash:

Linkomitsin: 300 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Linkomitsin gidroxloridi (Lincomycin hydrochloride) Belmedpreparaty eritmasi tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun 300 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Linkomitsin gidroxloridi (Lincomycin hydrochloride) Belmedpreparaty eritmasi tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun 300 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Linkomitsin hisoblanadi.

Linkomitsin gidroxloridi (Lincomycin hydrochloride) Belmedpreparaty eritmasi tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun 300 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Belmedpreparati hisoblanadi.