Facebook Pixel Code

Lipazim konsentrati D / inf. 5 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 70300 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Lipazim konsentrati D / inf. 5 ml №5 (ampulalar)

фаол моддалар: in situ йўли билан олинувчи 5мг композиция:

L-лизин гидрохлорид - 0,6 мг, эсцин - 4,4 мг;

ёрдамчи моддалар: этил спирти 96%, пропиленгликол, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Инфузия эритмасини тайёрлаш учун концентрат.

Ангиопротектор. Капилярларни стабиллаштирувчи восита. АТХ коди: C05CX.

Фармакодинамикаси

Препарат лизосомал гидролазлар фаоллигини пасайтиради, бу капиллярларни ва уларни ўраб турган бириктирувчи тўкималарни деворларида мукополисахаридларни парчаланиши олдини олади ва шу тарзда юкори қон-томир тўқималарини ўтказувчанлигини нормаллаштиради ва антиэкссудатив (шишга карши) ва огриксизлантирувчи таъсир кўрсатади. Дори воситаси томирлар тонусини оширади, ўртача иммун тузатувчи ва гипогликемик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетика

Ўрганилмаган.

  • бош миянинг травматик, нотравматих ва операциядан кейинги шишини келиб чиқишини мажмуавий даволаш таркибида;
  • орка миянинг травматик, нотравматик, операциялан кейин келиб чикадиган генезила;
  • сурункали бош мия қон айланишларда ва вегето-томирли дистонияда ликвор-веноз бузилишларида;
  • таянч-ҳаракат аппарати жалб қилинган, уларни локал қон айланишини бузилишлари ва оғриқ синдроми билан кечадиган турли локализациядаги жарохатдан ва операциядан кейинги турли юмшоқ тўқималарнинг шишида;
  • умуртқа поғонасини, оёқ-қўлларни шишган-огрикли синдромларида;
  • шишли-яллиғланиш синдроми билан кечадиган ўткир тромбофлебитда оёқларни венозли қон айланишни оғир бузилишларида қўлланилади.

Препаратни қатъий вена ичига (в/и) коида бўйича томчилаб юборилади. Артерия ичига юбориш тақиқланган! Инфузион эритмасини тайёрлаш учун L-лизин эсцинатини 15-50 мл натрий хлорид 0,9% эритмаси билан аралаштирилади.

Тавсия этиладиган суткалик дозалари

Катталар учун: препаратни тавсия этиладиган суткалик дозаси 5-10 мл ни ташкил этади. Беморни ҳаётига хавф солувчи ҳолатларда (Ўткир бош-мия жароҳати, шишиб-бўртиш аломатлари билан бўлган бош ва орқа миянинг интра ва операциядан кейинги шишлари, юмшоқ тўқималари ва таянч-ҳаракат аппаратини катта жароҳатланиши оқибатидаги катта ўлчамли шишлар) суткалик дозани икки марта юборишга бўлиб 20 мл гача оширилади, даволаш курси 8 суткагачани ташкил этади.

БМҚСБ ва вегето-қон томир дистониясида ликвор-веноз бузилишларида ва суткада 10 мл дан, даволаш курси 10 суткани ташкил этади. Даволаш курсининг оптимал тавсия этиладиган давомийлиги дори воситаси ҳар куни юбориладиган 5-10 кунни ташкил этади.

Катталар учун максимал суткалик доза 25 мл.

Болалар

Препарат 1 ёшгача бўлган болаларга қўлланилмайди.

Болаларда бир марталик доза қуйидагича:

  • 1-5 ёшда - 1 кг тана вазнига 0,22 мг L-лизин эсцинати;
  • 5-10 ёшда - 0,18 мг/кг ни;
  • 10 ёшли ва ундан катта ёшдагиларда тана вазнига кг 0,15 мг ни ташкил қилади.

Препаратни суткада 2 марта юборилади. Даволаш курсининг давомийлиги аҳволига ва даволашии самарадорлигига кўра 2 кундан 8 кунгача. бемор

Айрим беморларда эсцинга индивидуал юқори сезувчанликда қуйидаги ҳолатлар юз бериши мумкин:

Аллергик реакциялар, тери тошмаси (папулез, петехиялар, эритематоз), кичишиш, юз ва лаб терисини кичишиши ва гиперемияси, иситма, эшакеми; якка ҳолларда Квинке шиши, анафилактик шок.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош огриги, бош айланиши, тремор, парестезия; якка холларда атаксия, киска муддатли ҳушдан кетиш.

Жигар ва билиар тизими томонидан: трансаминазлар фаоллигини ва билирубинни ошиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши; якка холларда қайт қилиш, диарея, қоринда оғриқ.

Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал босимини пасайиши, артериал босимини ошиши, тахикардия, кўкрак орти огрик.

Нафас олиш тизими томонидан: якка ҳолларда ҳаво етишмаслик хисси, хансираш, бронхообструкция, қуруқ йўтал.

Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганда ачишиш ҳисси, флебит, юборилган жойида шиш ва огрик.

Бошқалар: умумий холсизлик, этии увишиши, исиб кетиш хисси, белда оғриқ, кўп терлаш.

  • L-лизин эсцинатга ва/ёки препаратнинг бошка компонентларига юкори сезувчанлик;
  • буйрак функциясини огир бузилишлари;
  • жигар функциясининг оғир бузилишлари;
  • бекарор гемодинамика билан кечадиган фаол кон кетиши;
  • 1 ёшгача бўлган болалар;
  • хомиладорлик,
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: алкоголизмда, жигар касалликлари бўлган беморларда, тутканоги бўлган пациентларда, І ёшдан ошган болаларда.

Е-актин эжпинат билан даволашда мунофик кўрсатмаларда бошка дори воситаларини (яллигланишга қарши, аналгетик, микробга карши дори воситаларини) буюриш мумкин.

Препарат аминогликозидлар билан уларни нефротоксиклигини ошириш эхтимоли туфайли бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Якинда препаратни олдин буюрилган, антикоагулянтлар билан узоқ вақт даволаш холатлари ёки уни антикоагулянтни бир вақтда буюриш зарур бўлганда протромбин индексини назорати остида дозаларига тузатиш киритиш керак.

Цефалоспорин қатори антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганда эсциннинг плазма оксиллари билан боғланиши кийинлашади, бу қонда охирги ножўя самараларини ривожланиш хавфи билан бўлган эркин эсцин концентрациясини ошириши мумкин. Препаратни таркибига 96% этил спирти киради. Спиртни бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирлашуви мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Гепатохолецистити бўлган айрим беморларда дори воситасини буюрилганда трансаминазларни фаоллигини ва билирубинни (бевосита фракцияси) қисқа муддатли ошиши мумкин, бу беморлар учун хавф туғдирмайди ва дори воситасини бекор килинишини талаб этмайди.

Автотранспортни хайдаш ва бошка механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўлланиши транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир килмайди, бирок препаратни қўлланиши кўрсатилган жароҳатни огирлиги сабабли ушбу омил, одатда, аҳамиятга эга эмас,

Симптомлар: иситма, тахикардия, меноррагия, кўнгил айниши, жигилдон кайнаши, эпигастрияда огрик.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Инфузион эритма тайёрлаш учун концентрат 5 мл №5 (1x5), №10 (2х5) ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

МЧЖ «ASEPTICA»

Узбекистон Республикаси, Тошкент ш., Олмазор тумани, Чангалюр-Мавзук кўчаси 3-уй.

Тел: +(99890) 968-28-40, + (99878) 113-68-68

«ZEFER PHARMA» Ltd., Буюк Британия учун.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

L-lizin aessinat: 1 mg/ml

Chiqarish shakli:
Konsentratsiya
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Lipazim konsentrati D / inf. 5 ml №5 (ampulalar) narxi 14060 so'm - 1 шт.

Lipazim konsentrati D / inf. 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Lipazim konsentrati D / inf. 5 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi L-lizin aessinat hisoblanadi.

Lipazim konsentrati D / inf. 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Aseptica hisoblanadi.