Lira in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 18000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Lira in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml №5 (ampulalar)
1 ампула (4 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 500 мг ёки 1000 мг цитиколин натрий;
ёрдамчи моддалар: концентрацияланган хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Психостимуляцияловчи ва ноотроп воситалар. АТХ коди: N06BX06.
Фармакодинамикаси
Цитиколин нейронларнинг мембранасида структур фосфолипидлар биосинтезини рағбатлантиради, бу магнитрезонанс спектроскопия маълумотлар билан исботланган. Цитиколин ион насослари ва рецепторлари каби мембрана механизмларини фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради, уларни мувофиқлаштиришсиз нерв импульсларини нормал ўтказилишини имкони йўқ. Мембранага барқарорлаштирувчи таъсири туфайли, цитиколин шишга қарши хусусиятларга эга, шунинг учун бош мия шишини камайтиради. Тадқиқот натижалари цитиколин айрим фосфолипазалар (А1, А2, С ва D) фаолиятини сусайтириши, эркин радикалларни қолдиқ ажралиб чиқишига тўсқинлик қилиши, мембрана тизимларини шикастланишини олдини олиши ва ҳимоя антиоксидент тизимини сақлаб қолишини таъминлашини намойиш қилган.
Цитиколин нейрон энергиясининг сақлаб қолади, апоптозни ингибиция қилади, бу холинергик ўтказувчанликни яхшилайди.
Цитиколин шунингдек бош миянинг фокал ишемиясида профилактик нейропротектив таъсир кўрсатади.
Цитиколин бош мия тўқимасининг ишемик шикастланишини камайтириб, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишларида пациентларни тез функционал реабилитациясига ёрдам беради, бу рентгенологик текширув натижалари билан тасдиқланган.
Бош-мия жароҳатларида цитиколин тикланиш даври давомийлигини қисқартиради ва посттравматик синдром жадаллигини камайтиради.
Цитиколин диққатни ва онг ҳолатини яхшилайди, амнезия кўринишларини камайишига ёрдам беради, бош мия ишемиясида кузатиладиган когнитив ва бошқа неврологик бузилишларда ҳолатни яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Цитиколин перорал, мушак ичига ва вена ичига юборилганда яхши сўрилади. Препаратни юборгандан кейин қон плазмасида холинлар даражасини сезиларли ошиши кузатилади. Препарат перорал қўлланилганда деярли тўлиқ сўрилади. Тадқиқотлар перорал ва парентерал йўллар орқали юборганда биокираолишлиги деярли бир хил эканлигини намойиш қилган.
Препарат холин ва цитидин ҳосил қилиб ичак ва жигарда метаболизмга учрайди. Цитиколин юборилгандан кейин бош мия тўқималари томонидан ўзлаштирилади, бунда холинлар фосфолипидларга, цитидин - цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига таъсир кўрсатади. Цитиколин бош мия тўқимаси тез етиб боради ва фосфолипидлар фаолиятини фаоллаштириб, хужайра мембраналари, цитоплазма ва митохондрийларга фаол киради.
Юборилган дозанинг фақат оз қисми сийдик ва ахлат (3% дан камроқ) билан чиқарилади. Дозанинг тахминан 12% нафас билан чиқариладиган СО2 билан чиқарилади. Препаратни сийдик билан чиқарилиши икки фазага ажратилади: биринчи фаза - тахминан 36 соат, бунда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди ва иккинчи фаза, бунда чиқарилиш тезлиги секинроқ пасаяди. Бундай фазалар билан чиқарилиши нафас билан чиқариладиган СО2 билан чиқарилишда ҳам кузатилади, тахминан 15 соат давомида чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, сўнгра у секинроқ чиқарилади.
- Инсульт, бош мияда қон айланишининг ўткир фазаси ва асоратларни ва бош мияда қон айланиши бузилишининг оқибатларини даволаш.
- Бош-мия жароҳати ва унинг оқибатлари.
- Сурункали қон томир ва дегенератив церебрал бузилишлар оқибатида когнитив бузилишлар ва ҳулқ атворни бузилишларида қўлланади.
Вена ичига ёки мушак ичига юбориш учун буюрилади.
Катталар учун тавсия этилган дозаси беморнинг оғирлик ҳолатига қараб, суткада 500 мг дан 2000 мг гачани ташкил этади. Максимал суткалик доза - 2000 мг ни ташкил қилади.
Ўткир ва шошилинч ҳолатларда максимал терапевтик самарага препаратни қўллашнинг биринчи 24 соатда эришилади.
Препаратнинг дозаси ва даволаш муддати бош миянинг шикастланиш даражасига боғлиқ шифокор томонидан индивидуал равишда аниқланади.
Вена ичига секин инъекция (юбориладиган дозага қараб 3-5 минут давомида) ёки томчилаб (минутига 40-60 томчи) кўринишида юборилади.
Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Препарат вена ичига юбориладиган изотоник эритмалар, шунингдек глюкозанинг гипертоник эритмалари билан мутаносиб.
Ушбу эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Ишлатилмаган эритмани йўқ қилиш керак.
Зарурати бўлганида даволашни перорал қўллаш учун эритма шаклидаги цитиколин билан давом эттирилади.
Ножўя реакциялар кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан якка ҳолларда юзага келади.
Руҳий бузилишлар: галлюцинациялар.
Нерв тизими томонидан: кучли бош оғриғи, вертиго.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, артериал гипотензия, тахикардия.
Нафас тизими томонидан: ҳансираш.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея.
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан: тошма, гиперемия, экзантема, эшакеми, пурпура, қичишиш, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Умумий бузилишлар: қалтираш, юбориш жойида реакциялар.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Парасимпатик нерв тизимининг тонуси ошганида қўллаш мумкин эмас.
Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради. Препаратни меклофеноксат билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.
“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилмаган эритувчилар қўлланилмасин.
Бош мияга турғун қон қуйилишида суткада 1000 мг дозани ва вена ичига юбориш тезлигини минутига 30 томчидан ошириш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда цитиколинни қўллаш бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас. Цитиколинни кўкрак сутига ажралиши ва унинг ҳомилага таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препарат фақат она учун кутилаётган фойди ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина буюрилади.
Болалар
Болаларда қўллаш тажрибаси чекланган. Препарат агар қўллашдан фойда кузатилиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган жуда зарур ҳолларда қўлланади.
Автотраснспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Айрим ҳолларда марказий нерв тизими томонидан баъзи ножўя реакциялар автотранспортни бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари таърифланмаган.
4 мл дан ампулада. 5 ампуладан қутида.
30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Фармак” ЖАЖ.
Манзили
Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 63.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
100000, Тошкент ш., А.Кодирий кўч., 39.
Тел./факс: 235-77-13, 235-67-05.
Sitikolin: 250 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Lira in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml №5 (ampulalar) narxi 19000 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Lira in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Lira in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Lira in'ektsiya uchun eritma 1000 mg / 4 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Sitikolin hisoblanadi.