Facebook Pixel Code

Loksidol (Loxidol) tabletkalari 15 mg №10 (1 blister)

dagi narxlar
dan 35800 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Loksidol (Loxidol) tabletkalari 15 mg №10 (1 blister)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 7,5 мг ёки 15 мг мелоксикам;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий цитрати, лактоза моногидрати, кросповидон, повидон К30, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Локсидол 7,5 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ оч сариқ рангли таблеткалар.

Локсидол 15 мг: думалоқ, ясси, бир томонида “LOX 15” гравировкаси бўлган оч сариқ рангли таблеткалар.

Таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. Оксикамлар. АТХ коди: M01AC06.

Мелоксикам энолон кислотасининг ҳосиласидир ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) гуруҳига киради, яққол яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши юқори фаолликни яллиғланишнинг барча стандарт моделларида намоён қилади. Таъсир механизми ЦОГ-2 ни селектив ингибиция қилиши ҳисобига простагландинлар (яллиғланиш медиаторлари) биосинтезини ингибиция қилиши ҳусусияти билан ифодаланади, бу янада ҳавфсиз таъсир механизмини таъминлайди. НЯҚВнинг терапевтик самараси ЦОГ-2 синтезини ингибиция бўлиши билан боғлиқ, айни вақтда ЦОГ-1 ни ингибиция бўлиши меъда ва буйрак томонидан ножўя самараларни ривожланишига олиб келади.

Мелоксикам томонидан ЦОГ-2 ни ингибиция селективлиги ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларида тасдиқланган. Мелоксикам ex vivo шароитларда тавсия этилган дозаларда қўлланганида тромбоцитлар агрегациясини аҳамиятли даражада ингибиция қиладиган ва қон кетиш вақтида узайтирадиган индометацин, диклофенак, ибупрофен ва напроксендан фарқли равишда, тромбоцитлар агрегациясига ва қон кетиши вақтига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Мелоксикам меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) яхши сўрилади, бу унинг мутлоқ биокираолишлиги юқори (89%) эканлигидан далолат беради.

Препарат татлетка ҳолида бир марта қабул қилинганида плазмада ўртача максимал концентрациясига 5-6 соат давомида эришилади.

Мелоксикам плазма оқсиллари билан, айниқса альбумин билан (99%) жуда яхши боғланади.

Синовиал суюқликка ўтади, синовиал суюқликдаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 50% ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми паст, ўртача 11 литр.

Мелоксикам жигарда деярли бутунлай метаболизмга учраб, фармакологик жиҳатдан тўртта нофаол ҳосилаларни ҳосил қилади. Асосий метаболити, 5’-карбоксимелоксикам (қабул қилинган дозанинг 60%) оралиқ метаболитини оксидланиши орқали ҳосил бўлади, 5’-гидроксиметилмелоксикам ҳам экскреция бўлади, аммо камроқ даражада (қабул қилинган дозанинг 9%) экскреция бўлади.

Мелоксикам ахлат ҳамда сийдик билан тенг даражада, асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади. Суткалик дозанинг 5% дан камроқ қисми ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади, препарат сийдикда ўзгармаган ҳолда фақат жуда кам миқдорларда аниқланади.

Мелоксикамнинг ўртача ярим чиқарилиш даври 20 соатни ташкил этади. Плазма клиренси минутига ўртача 8 мл ни ташкил этади.

Кекса ёшдаги пациентларда плазма клиренси бироз пастроқ бўлади.

  • остеоартрознинг симптомларини енгиллаштириш учун;
  • ревматоид артрит ва анкилозловчи спондилоартритнинг симптомларини енгиллаштириш учун қўлланади.

Препаратнинг умумий суткалик дозаси овқатланиш вақтида сув ёки бошқа суюқлик билан бир марта қабул қилинади. Препарат қўлланганида кузатилиши мумкин бўлган нохуш самараларни Локсидолнинг кичик дозаларини қўллаш орқали камайтириш мумкин.

Остеоартрозни зўрайиши: кунига 7,5 мг мелоксикам буюрилади. Зарурат бўлганида мелоксикамнинг дозасини кунига 15 мг гача ошириш мумкин.

Ревматоид артрит ва анкилозловчи спондилоартрит: кунига 15 мг мелоксикам буюрилади. Клиник жавоб реакциясига қараб мелоксикамнинг дозасини кунига 7,5 мг гача камайтириш мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларни узоқ муддат даволашда кунига 7,5 мг мелоксикам буюриш керак.

Ножўя реакцияларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган пациентларни даволашни кунига 7,5 мг доза билан бошлаш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган, гемодиализдаги пациентлар учун препаратнинг кундалик дозаси 7,5 мг дан ошмаслиги керак.

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълум (маълумотлар камлиги сабабли, учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Қон яратиш тизими томонидан: тез-тез эмас анемия; кам ҳолларда қон ҳужайралари сонини ўзгариши, шу жумладан лейкоцитар формулани ўзгариши, лейкопения, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум анафилактик шок, анафилактоид / анафилактик реакциялар; тез-тез эмас тўсатдан ривожланадиган бошқа ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Нерв тизими томонидан: тез-тез бош оғриғи; тез-тез эмас бош айланиши, уйқучанлик.

Руҳият томонидан: тез-тез кайфиятни ўзгариши; учраш тезлиги номаълум онгни чалкашиши, дезориентация.

Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас вертиго; кам ҳолларда - конъюнктивит, кўриш ўткирлигини бузилиши, шу жумладан кўришни ноаниқлиги, қулоқларни шанғиллаши.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез қоринда оғриқ, диспепсия, диарея, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас меъда-ичак йўлларидан яширин ёки сезиларли қон кетиши, гастрит, стоматит, қабзият, қоринни дам бўлиши, кекириш, жигар фаолияти кўрсаткичларини транзитор ўзгариши (масалан, трансаминазалар ёки билирубиннинг фаоллигини ошиши); кам ҳолларда гастродуоденал яралар, колит, эзофагит; жуда кам ҳолларда МИЙ перфорацияси, гепатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас ангионевротик шиш, теринин қичишиши, тери тошмаси; кам ҳолларда токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, эшакеми; жуда кам ҳолларда буллез дерматит, кўп шаклли эритема; учраш тезлиги номаълум фотосенсибилизация.

Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда бронхил астма (ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ га аллергияси бўлган пациентларда).

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас артериал босим (АБ) ни ошиши, юзни “қизиб кетиши” ҳисси; кам ҳолларда юракни уриб кетиши ҳисси.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез эмас буйрак фаолияти кўрсаткичларини ўзгариши (қон зардобида креатинин ва/ёки мочевинанинг даражасини ошиши), сийишни бузилиши, шу жумладан ўткир сийдик тутилиши; жуда кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги.

Суяк кўмиги фаолиятини сусайтирувчи дори воситалари (масалан, метотрексат) билан бирга қўллаш цитопенияни қўзғатиши мумкин.

Меъда-ичакдан қон кетиши, яраси ёки перфорацияси ўлимга олиб келиши мумкин.

Бошқа НЯҚВ билан бўлгани каби, интерстициал нефрит, гломерулонефрит, буйрак медулляр некрози, нефротик синдромни пайдо бўлиш эҳтимолини истисно қилиш мумкин эмас.

  • мелоксикамга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига маълум юқори сезувчанлик. Ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ га кесишган сезувчанлик эҳтимоли бор. Илгари ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ни қабул қилгандан сўнг бронхиал астма симптомлари, бурун полипози, ангионевротик шиш ёки эшакеми кузатилган пациентларга препаратни буюриш мумкин эмас;
  • касаллик тарихида НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, меъда-ичакдан қон кетиши ёки перфорациясини борлиги;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичи;
  • оғир даражадаги жигар етишмовчилиги;
  • оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (агар гемодиализ ўтказилаётган бўлмаса);
  • меъда-ичак йўлларидан яққол қон кетиши, яқин вақтда кузатилган цереброваскуляр қон кетиши ёки бошқа қон кетиши;
  • оғир даражадаги юрак етишмовчилиги;
  • ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги ва лактация даври;
  • 15 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Бошқа НЯҚВ, шу жумладан салицилатлар (ацетилсалицил кислотаси): биттадан ортиқ НЯҚВ ни бир вақтда қўллаш синергик таъсир қилиш оқибатида МИЙ яраларни ҳосил бўлиши ва меъда-ичакдан қон кетиши хавфини оширади. Мелоксикам ва бошқа НЯҚВ ни бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Антикоагулянтлар, антиагрегантлар, тизимли қўллаш учун мўлжалланган гепарин, тромболитик воситалар қон кетиши хавфини оширадилар. Ушбу препаратларни бир вақтда қўллашдан сақланиш имкони бўлмаганида, антикоагулянтларнинг самарасини синчиклаб кузатиш керак.

Литий: НЯҚВ литийни буйрак орқали экскрецияси пасайиши ҳисобига плазмада литийнинг концентрациясини оширадилар. Литий ва НЯҚВ бирга қўллаш тавсия этилмайди. Бундай мажмуада даволаш зарурати бўлганида даволашни бошида, мелоксикамнинг дозасини танлашда ва бекор қилинганида литийнинг плазмадаги концентрациясини назорат қилиш керак.

Метотрексат: Локсидол препаратини метотрексат билан бирга қўллаш метотрексатнинг элиминациясини камайиши оқибатида, унинг токсик таъсирини кучайтириши мумкин. Мажмуавий даволаш зарурати бўлганида қон формуласи ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак. Агар ҳар иккала препарат бирга буюрилса, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Циклоспорин: НЯҚВ буйрак простагландинларига таъсир қилиб, циклоспориннинг нефротоксиклигини кучайтиришлари мумкин. Мажмуавий даволаш ўтказилганида буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Бачадон ичи контрацептивлари: НЯҚВ бачадон ичи контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтирадилар.

Диуретиклар: НЯҚВ ни қўлланиши организми сувсизланган пациентларда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиш ҳавфини оширади. Мелоксикам ва диуретикларни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар етарли даражада суюқлик қабул қилишлари керак. Даволашни бошлашдан олдин буйрак фаолиятини текшириш керак.

Антигипертензив воситалар (масалан, b-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари, вазодилататорлар, диуретиклар): НЯҚВ қон томирларни кенгайтирувчи ҳусусиятларга эга бўлган простагландинларни ингибиция бўлиши оқибатида антигипертензив воситаларнинг самарасини пасайтирадилар.

Ангиотензин-II рецепторларининг антагонистлари: НЯҚВ билан бирга буюрилганида калавалар фильтрацияси пасайишини кучайтирадилар, бу айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Холестирамин: МИЙ да уни боғланиши оқибатида мелоксикамни чиқарилишини оширади.

Меъда-ичак бузилишлари. Бошқа НЯҚВ қўлланганида бўлгани каби, потенциал ўлимга олиб келувчи меъда-ичакдан қон кетишлар, яралар ёки перфорация даволаш жараёнининг исталган вақтида, олдинда ишора қилувчи белгиларсиз ёки анамнезида жиддий меъда-ичак касалликлари бўлмаса ҳам ривожланиши мумкин.

Анамнезида меъда-ичак яраси бўлган пациентларда, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган ҳамда кекса ёшдаги пациентларда НЯҚВ нинг дозаси оширилганида, меъда-ичакдан қон кетишлар, яралар ёки перфорация ривожланиш хавфи юқори. Бундай пациентларда даволашни энг кичик самарали доза билан бошлаш керак. Бундай пациентлар учун, шунингдек аспириннинг кичик дозалари ёки меъда-ичак бузилишлари хавфини оширадиган бошқа дори воситаларни бирга қўллаш зарурати бўлган пациентлар учун ҳимоя дори воситалари (мизопростол ёки протон помпа ингибиторлари каби воситалар) билан мажмуавий даволашни кўриб чиқиш керак.

Анамнезида меъда-ичак йўллари томонидан заҳарланиш бўлган пациентлар, айниқса кекса ёшдаги пациентлар одатда кузатилмайдиган барча абдоминал симптомлар (айниқса меъда-ичакдан қон кетишлари) ҳақида, энг аввало даволашни бошланғич босқичларида хабар беришлари керак.

Радикал даволаш сифатида меъда-ичак яраси ёки қон кетиш хавфини ошириши мумкин бўлган дори воситалар, хусусан гепарин ёки гериатрия амалиётида варфарин каби антикоагулянтлар, ёки бошқа НЯҚВ, шу жумладан ацетилсалицил кислотасини яллиғланишга қарши дозаларини (бир марталик доза ≥ 1 г ёки умумий суткалик дозаси ≥ 3 г) бир вақтда қабул қилаётган пациентларга нисбатан эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.

Локсидол препаратини қабул қилаётган пациентларда меъда-ичакдан қон кетишлари ёки яралар ривожланганида, препаратни қўллашни бекор қилиш керак.

Анамнезида меъда-ичак йўллари касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга НЯҚВ ни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу ҳолатлар зўрайиши мумкин.

Жигар томонидан бузилишлар. НЯҚВ (шу жумладан мелоксикам) қўлланаётган пациентларда бир ёки ундан ортиқ жигар синамаларининг даражаси ошиши мумкин. Бундай лаборатор силжишлар даволаш давом эттирилганида зўрайиши мумкин, ўзгармасдан қолиши мумкин ёки вақтинчалик бўлиши мумкин. АЛТ ёки АСТ ошиши (нормага нисбатан тахминан 3 ва ундан ортиқ марта) ошиши мумкин. Оғир даражадаги жигар реакциялари, шу жумладан сариқлик ва яшин тезлигида кечувчи ўлимга олиб келувчи гепатит, жигар некрози ва жигар етишмовчилиги ҳақида жуда кам хабарлар берилган, уларнинг баъзилари ўлим билан тугаган.

Агар клиник белгилар ёки симптомлари жигар касалликларини ривожланиши билан ассоциация бўлса, ёки агар касалликнинг тизимли кўринишлари (масалан, эозонофилия, тошма ва бошқалар) кузатилса, у ҳолда Локсидол препаратини қўллашни тўхтатиш керак.

Юрак-қон томир бузилишлари. Анамнезида артериал гипертензияси (АГ) ва/ёки енгил ва ўртача даражадаги димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш тавсия этилади, чунки НЯҚВ билан даволанганда организмда суюқликни тутилиши ва шишни ривожланиши кузатилган.

Даволаш бошланишида, айниқса Локсидол билан даволаш курсининг бошида хавф омиллари бўлган пациентларнинг АБ клиник кузатиш тавсия этилади.

Назорат қилиш бўлмайдиган АГ, димланган юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги (ЮИК) аниқланган, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касаллик бўлган пациентларни синчков таҳлиллар ўтказилгандан сўнг мелоксикам билан даволаш керак. Бундай таҳлилларни юрак-қон томир касалликларини ривожланиш ҳавф омиллари (АГ, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш кабилар) бўлган пациентларни узоқ муддат даволаш бошланишида ўтказиш керак.

НЯҚВ ўлимга олиб келиши мумкин бўлган жиддий юрак-қон томир тромботик асоратлари, миокард инфаркти ва инсультни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Ривожланиш ҳавфини ортиши қўллаш давомийлигига боғлиқ. Юрак-қон томир касалликлари ёки юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавф омиллари бўлган пациентларда ривожланиш хавфи юқори бўлиши мумкин.

Тери томонидан бузилишлар. НЯҚВ қўлланганида жуда кам ҳолларда жиддий тери реакциялари, жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кузатилган, улардан айримлари, ўлимга олиб келган. Бундай реакциялар пайдо бўлишини юқори ҳавфи даволашни бошида кузатилган. Тери тошмалари, шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари биринчи марта пайдо бўлганида Локсидол препаратини қўллашни тўхтатиш керак.

Анафилактик реакциялар. Бошқа НЯҚВ қўлланганида бўлгани каби, анафилактик реакциялар мелоксикамга нисбатан реакция маълум бўлмаган пациентларда кузатилиши мумкин. Аспирин триадаси бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Ушбу симптоматик комплекс назал полиплар билан ёки уларсиз кечувчи ринит хақида хабар берилган ёки аспирин ёки бошқа НЯҚВ қўлланганидан сўнг оғир даражадаги потенциал ўлимга олиб келувчи бронхоспазм намоён бўлган, астма билан хасталанган пациентларда кузатилади. Анафилактоид реакция аниқланганида шошилинч ёрдам чораларини кўриш керак.

Функционал буйрак етишмовчилиги. НЯҚВ буйрак простагландинларининг қон-томирларни кенгайтирувчи таъсирини сусайтириши орқали калавалар фильтрацияси пасайиши оқибатида функционал буйрак етишмовчилигини индукциялаши мумкин. Ушбу ножўя самара дозага боғлиқ ҳисобланади. Даволаш бошланишида ёки дозаси оширилганидан сўнг, кексалик ёши, ангиотензига айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, сартанлар, диуретиклар билан бир вақтда қўллаш, гиповолемия (ҳар қандай генезли), димланган юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, нефротик синдром, люпус-нефропатия, жигар фолиятини оғир даражада бузилиши (плазма альбумини < 25 г/л ёки Чайлд-Пью таснифи бўйича ≥ 10) каби ҳавф омиллари бўлган пациентларда диурез ва буйрак фаолиятини синчиклаб кузатиш тавсия этилади.

Якка ҳолларда НЯҚВ интерстициал нефрит, гломерулонефрит, буйрак медулляр некрози ёки нефротик синдромга олиб келиши мумкин.

Терминал буйрак етишмовчилиги бўлган гемодиализдаги пациентлар учун мелоксикамнинг дозаси 7,5 мг дан ошмаслиги керак. енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренсининг даражаси > 25 мл/мин) бўлган пациентлар учун препаратнинг дозасини пасайтириш шарт эмас.

Натрий, калий ва сувни организмда ушланиб қолиши. НЯҚВ организмда натрий, калий ва сувни ушланиб қолишини кучайтириши ва диуретикларнинг натрийуретик самарасига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, гипотензив дори воситаларнинг антигипертензив самарасини пасайиши кузатилиши мумкин. Шу сабабли, сезувчан пациентларда шиш, юрак етишмовчилиги ёки АГ ни зўрайиши ёки ривожланиши тезлашиши мумкин. Шунинг учун бундай хавф омиллари бўлган пациентларга клиник мониторинг ўтказиш тавсия этилади.

Гиперкалиемия. Қандли диабет ёки калиемияни оширадиган дори воситаларни бир вақтда қўллаш гиперкалиемияга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда калийнинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари. Ножўя реакциялар кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда, синчков кузатувга муҳтож бўлган ҳолсиз ёки кучсизланган пациентларда ёмон кечади. Буйрак, жигар ва юрак фаолиятини пасайиши эҳтимоли юқорироқ бўлган кекса ёшдаги пациентларга нисбатан эҳтиёт бўлиш керак. Кекса ёшдаги пациентларда НЯҚВга нисбатан ножўя реакциялар, айниқса ўлимга олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетишлари ва перфорацияни ривожланиш тезлиги янада юқорироқ бўлади.

Мелоксикам, ҳар қандай НЯҚВ каби, инфекцион касалликларнинг симптомларини яшириши мумкин.

Мелоксикамни қўлланиши репродуктив фаолиятга салбий таъсир қилиш мумкин ва ҳомиладор бўлишни режалаштираётган аёлларга уни қўллаш тавсия этилмайди. Шунинг учун ҳомиладор бўлишни режалаштираётган ёки бепуштлик бўйича текшириш ўтаётган аёлларга мелоксикам қабул қилишни тўхтатиш мумкинлигини кўриб чиқиш керак.

Кортикостероидлар билан даволаш. Мелоксикам глюкокортикостероид етишмовчилигини даволашда кортикостероидларнинг ўрнини босувчи сифатида қўлланиши мумкин эмас.

Гематологик самаралар. НЯҚВ, шу жумладан мелоксикам қабул қилаётган пациентларда анемия кузатилиши мумкин. Бу суюқликни тутилиши, меъда-ичак йўлларидан, келиб чиқиши номаълум ёки макроскопик ёки эритропоэзга таъсири бутунлай таърифланмаган қон кетиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. НЯҚВ, шу жумладан мелоксикам билан узоқ муддат даволанаётган пациентларда, агар анемиянинг симптомлари ва белгилари бўлса, гемоглобин ва гематокритни назорат қилиш керак.

НЯҚВ айрим пациентларда тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди ва қон кетиши вақтини узайтириши мумкин. Ацетилсалицил кислотасидан фарқли равишда, уларни тромбоцитларнинг фаолиятига таъсири миқдорий жиҳатдан кам, қисқа муддатли ва қайтувчан бўлади. Локсидол қабул қилаётган ва тромбоцитларнинг фаолиятини ўзгариши бўйича ножўя таъсирлари, хусусан қон ивишини бузилиши бўлган пациентлар ёки антикоагулянтлар қабул қилаётган пациентларнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак.

Астма билан хасталанган пациентларга қўлланиши. Астма билан хасталанган пациентларда аспиринга сезгир астма бўлиши мумкин. Аспиринга сезгир астмаси бўлган пациентларда аспиринни қўллаш ўлимга олиб келиши мумкин бўлган оғир брнхоспазм билан ассоциация бўлиши мумкин. Ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ ўртасида кесишган реакция, жумладан бронхоспазмни инобатга олиб, мелоксикамни ацетилсалиция кислотасига сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас, ва астмаси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликларида Локсидол препаратини, даволашдан кутиладиган фойда потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш керак.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

15 ёшгача бўлган болаларга Локсидол препаратини қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Кўриш ўткирлигини бузилишлари бўлган пациентлар, уйқучанлик ёки марказий нерв тизими томонидан бошқа ножўя самаралар кузатиладиган пациентлар автомобилни ёки механизмларни бошқаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ҳозирги вақтгача Локсидол препаратининг дозасини ошириб юборилишини ўзига хос симптомлари юзасидан маълумотлар йўқ. Дозаси ошириб юборилганида умумий симптоматик ва тутиб турувчи даволаш қўлланади. Антидоти мавжуд эмас.

Таблеткалар. 10 таблетка блистерда.

Локсидол 7,5 мг: 1, 2, 3, 4 ёки 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Локсидол 15 мг: 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Meloksikam: 15 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
15 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Loksidol (Loxidol) tabletkalari 15 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Loksidol (Loxidol) tabletkalari 15 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Loksidol (Loxidol) tabletkalari 15 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Meloksikam hisoblanadi.