Lopirel plyonka bilan qoplangan tabletkalar 75 mg №28 (4 blister x 7 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 46700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Lopirel plyonka bilan qoplangan tabletkalar 75 mg №28 (4 blister x 7 tabletka)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 75 мг клопидогрел асосига мос келувчи 97,87 мг клопидогрел гидросульфати;
ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристалл целлюлоза, кросповидон (А тури), глицерил дибегенати, тальк, пушти Опадрай II 85 G34669 (поливинил спирти, тальк, титан диоксиди (Е 171), макрогол 3350, лецитин (Е 322), темир (III) оксиди бўёвчиси.
Думалоқ, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “I” гравировкаси бўлган пушти рангли таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антиагрегант восита. АТХ коди: B01AC04.
Фармакодинамикаси
Антиагрегант восита; тромбоцитлар агрегациясининг специфик ва фаол ингибитори; тож томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. АДФ ни тромбоцитлардаги рецепторлар билан боғланишини ва АДФ таъсирида GPI Ib/IIIa рецепторларнинг фаоллашувини танлаб пасайтириб, тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради. Тромбоцитларнинг бошқа агонистлар чақирган агрегациясини камайтириб, эркин АДФ томонидан уларнинг фаоллашувини олдини олади, ФДЭни фаоллигига таъсир қилмайди. Тромбоцитларнинг ҳаёт цикли (7 кун) давомида АДФ ни рағбатлантиришига мойил бўлмаган тромбоцитларнинг АДФ-рецепторлари билан қайтмас боғланади. Тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши 400 мг бошланғич дозани қабул қилгандан сўнг (40% ингибирланиш) 2 соат ўтгач кузатилади. Максимал самара (агрегацияни 60% бостирилиши) суткада 50-100 мг дозада мунтазам қабул қилинганда 4-7 кундан кейин кузатилади. Антиагрегант самара тромбоцитларнинг бутун ҳаёти (7-10 кун) давомида сақланиб қолади. Томирларни атеросклеротик шикастланиши бўлганида томирдаги жараённи қаерда жойлашишидан (цереброваскуляр, кардиоваскуляр ёки периферик шикастланиши) қатъий назар атеротромбозни ривожланишига тўсқинлик қилади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши - юқори; биокираолишлиги - юқори; плазмадаги концентрацияси паст ва қабул қилингандан сўнг 2 соатдан кейин аниқлаш мумкин бўлган чегарага (0,025 мкг/л) етади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 94-98%. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосий метаболити - карбоксил кислотасининг нофаол ҳосиласи бўлиб, 75 мг дозада оғиз орқали такрор қабул қилингандан сўнг TCmax га 1 соатдан кейин эришилади (Cmax - тахминан 3 мг/л).
Буйраклар орқали 50%, ичак орқали 46% (қабул қилгандан сўнг 120 соат давомида) чиқарилади. Асосий метаболитининг Т1/2 бир марта ва такроран қабул қилгандан кейин - 8 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқариладиган метаболитларининг концентрацияси - 50%. Суткада 75 мг қабул қилгандан сўнг плазмада асосий метаболитини концентрацияси буйракларнинг оғир касалликлари (креатинин клиренси (КК) минутига 5-15 мл) бўлган пациентларда буйракларни ўртача оғирликдаги касалликлари ((КК) минутига 30 дан 60 мл гача) бўлган беморлар ва соғлом шахсларга нисбатан паст бўлади.
Атеротромботик асоратларни олдини олиш.
Миокард инфаркти бўлган (бир неча кундан 35 кунгача бўлган давр), ишемик инсульт бўлган (7 кундан 6 ойгача бўлган давр) ёки периферик артерияларнинг окклюзион касаллиги ташхис қилинган катта ёшли беморларда.
Ўткир коронар синдроми бўлган катта ёшдаги беморларда:
- ST сегменти кўтарилмаган (ностабил стенокардия ёки ЭКГ да Q тиши бўлмаган миокард инфаркти), шу жумладан тери орқали коронар аралашув вақтида беморларга ўтказилган стентлаш (ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада).
- ST сегменти кўтарилган (миокард ўткир инфаркти) дори-дармонлар билан даволаш ва тромболизис ўтказиш имконияти бўлганда (ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада).
Атеротромботик ва тромбоэмболик асоратларни олдини олиш, шу жумладан инсульт, юрак бўлмачалар фибрилляцияси (хипилловчи аритмия).
Минимум битта қон томир асоратларини ривожланиш хавф омили билан юрак бўлмачалар фибрилляцияси (хипилловчи аритмия), билвосита антикоагулянтлар қабул қилаолмайдиган ва қон кетишни ривожланиш хавфи паст бўлган пациентларда (ацетилсалицил кислотаси билан комбинацияда) қўлланилади.
75 мг дан суткада 1 марта овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади.
Даволашни миокард инфарктини ўтказган беморларда бир неча кундан 35 кунгача ва ишемик инсульт ўтказган беморларда 7 кундан 6 ойгача бўлган муддатда бошлаш керак.
ST сегментини кўтарилишисиз ўткир коронар синдроми (ностабил стенокардия ёки ЭКГ да Q тиши бўлмаган миокард инфаркти) бўлган беморларга ЛОПИРЕЛ билан даволашни 300 мг ли бир марталик доза билан бошланади, сўнгра 75 мг суткада 1 марта (суткада 75-325 мг дозадаги ацетилсалицил кислотаси билан) доза билан давом эттирилади. Оптимал даволаш давомийлиги аниқланмаган. Давомийлиги 12 ойгача бўлган даволаш схемаси самарали, максимал самара даволаш бошлангандан сўнг 3 ойдан кейин кузатилади.
Ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: тарқалган (>1/100, <1/10), тарқалмаган (>1/1000, <1/100), кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Марказий нерв тизими томонидан:
Тарқалмаган: бош оғриғи, бош айланиши, парестезия.
Жуда кам ҳолларда: онгни чалкашиши, галлюцинациялар, таъм билиш ҳиссини бузилиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан:
Тарқалган: кўнгил айниши, гастрит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги.
Жуда кам ҳолларда: колит (шу жумладан ярали ёки лимфоцитар), панкреатит.
Қон тизими томонидан:
Тарқалмаган: лейкопения, нейтрофил ва эозинофил гранулоцитлар сонини камайиши, қон кетиш вақтини узайиши ва тромбоцитлар сонини камайиши.
Жуда кам ҳолларда: тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП) (200000 беморга 1 ҳолат), оғир тромбоцитопения (тромбоцитлар сони ≤30х109/л), гранулоцитопения, агранулоцитоз, анемия ва апластик анемия/панцитопения.
Тарқалган: турли соҳалардаги ва жадалликдаги қон кетишлари.
Кўпчилик ҳолларда қон кетишлари (асосан бош мия, меъда-ичак ва ретроперитонеал қон кетишлари) даволашнинг 1-ойи давомида кузатилган; терига оғир қон кетиш ҳоллари (пурпура), таянч-ҳаракат аппаратига қон қуйилишлар (гематроз, гематома), кўзга қон кетишлари (конъюнктивал, окуляр, ретинал), бурундан қон кетишлари, респиратор йўллардан қон кетишлари (қон туфлаш, ўпкадан қон кетиши), гематурия ва операцион жароҳатдан қон кетишлари кузатилган.
Тери ва уни ҳосилалари томонидан:
Тарқалмаган: тошма ва қичишиш.
Жуда кам ҳолларда: ангионевротик шиш, буллез тошма (кўп шаклли эритема), эритематоз тошма, эшакеми, ясси темиратки.
Иммун тизими томонидан:
Жуда кам ҳолларда: анафилактоид реакциялар.
Юрак-қон томир тизими томонидан:
Жуда кам ҳолларда: васкулит, гипотензия.
Респиратор тизим томонидан:
Жуда кам ҳолларда: бронхоспазм.
Гепато-билиар тизим томонидан:
Жуда кам ҳолларда: гепатит; трансаминазалар фаоллигини ошиши.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан:
Жуда кам ҳолларда: артралгия, артрит.
Сийдик чиқариш тизими томонидан:
Жуда кам ҳолларда: гломерулонефрит, қон зардобида креатинин даражасини ошиши.
Бошқалар:
Жуда кам ҳолларда: иситма.
Ўта юқори сезувчанлик; оғир буйрак етишмовчилиги; геморрагик синдром, ўткир қон кетиши (шу жумладан бош мияга қон қуйилиши) ва уни ривожланишига мойиллиги бўлган касалликлар (зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, носпецифик ярали колит, туберкулёз, ўпка ўсмалари, гиперфинринолиз); ҳомиладорлик, лактация даври, неонатал давр, 18 ёшдан кичик пациентлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган), галактозани ўзлаштиролмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши (чунки препаратнинг таркибида лактоза мавжуд).
Эҳтиёткорлик билан: ўртача жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, жароҳатлар, операциядан олдинги ҳолат, ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари), варфарин, тромболитик воситалар, гепарин ва гликопротеин IIb/IIIa ингибиторларни бир вақтда қабул қилишда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Варфарин
Клопидогрелни варфарин билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бундай мажмуа қон кетиш жадаллигини кучайтириши мумкин.
Гликопротеин IIb/IIIa ингибиторлари
Гликопротеин IIb/IIIa ингибиторларини клопидогрел билан бирга буюриш эҳтиёткорликни талаб қилади.
Ацетилсалицил кислотаси
Ацетилсалицил кислотаси тромбоцитларни АДФ индуциялаган агрегациясига клопидогрелнинг ингибирловчи самарасини ўзгартирмайди, бироқ клопидогрел коллаген томонидан индуцияланган тромбоцитлар агрегациясига ацетилсалицил кислотасининг таъсирини кучайтиради. Шунга қарамасдан, ацетилсалицил кислотасини 500 мг дозада суткада 2 марта қўллаш клопидогрелни қабул қилиш оқибатида узайган қон кетиш вақтини аҳамиятли ошишини чақирмаган. Ацетилсалицил кислотаси ва клопидогрелни бир вақтда узоқ муддат давомида қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган, бироқ клопидогрел ва ацетилсалицил кислотасини бир вақтда бир йилгача қўллаш мумкин.
Гепарин
Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган клиник синов маълумотлари бўйича клопидогрел ва гепаринни бир вақтда қўллаш гепариннинг дозасини тўғрилашни талаб қилмайди ва клопидогрелни антиагрегант самарасига таъсир қилмайди, бироқ бундай мажмуани ҳавфсизлиги ҳали аниқланмаган ва бу препаратларни бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади.
Тромболитик воситалар
Ҳозирги вақтда клопидогрелни тромболитиклар билан бир вақтда қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун бу препаратларни бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП)
Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотларда, клопидогрел ва напроксенни бирга қўллаш меъда-ичакдан яшириш қон кетишлари сонини оширган. Бироқ ҳозирги вақтда препаратни бошқа НЯҚП билан ўзаро таъсир бўйича тадқиқотлар йўқлиги сабабли, бу гуруҳнинг бошқа препаратлари қўлланганида, меъда-ичаклардан қон кетишини ривожланишининг юқори ҳавфи борлиги аниқланмаган. Шундай қилиб, НЯҚП ва клопидогрелни бирга қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади.
Препаратларни бошқа мажмуалари
Клопидогрел атенолол ва/ёки нифедипин билан бирга қўлланганида клиник жиҳатдан аҳамиятли фармакодинамик ўзаро таъсири аниқланмаган. Лопирелни фармакодинамик фаоллиги фенобарбитал, циметидин ёки эстрогенлар билан бир вақтда қўлланганида деярли ўзгармайди. Дигоксин ёки теофиллиннинг фармакокинетик ҳусусиятлари клопидогрел билан бирга қўлланганида ўзгармайди. Антацид воситалар клопидогрелни сўрилишини ўзгартирмайди. Одам жигарининг микросомаларида ўтказилган тадқиқотлар жараёнида олинган маълумотлар, клопидогрел цитохром Р450 (CYP 2C9) энзимлардан бирининг фаоллигини ингибирлаши мумкинлигидан далолат беради. Бунинг натижасида плазмада фенитоин ва толбутамид каби баъзи дори воситаларнинг даражаси ошиши мумкин, чунки улар CYP 2C9 ёрдамида метаболизмга учрайди. CAPRIE тадқиқотларининг натижалари фенитоин ва толбутамидни клопидогрел билан бирга қўллаш ҳавфсизлигидан далолат беради.
ST сегменти кўтарилган ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда клопидогрел билан даволашни миокард инфарктидан сўнг биринчи бир неча кун давомида бошлаш мумкин эмас. Клиник маълумотлар йўқлиги сабабли клопидогрелни ўткир ишемик инсультда қўллаш (7 кундан кам) тавсия этилмайди. Препарат билан даволаш вақтида қон кетиши ривожланганида зудлик билан қонни клиник тахлили (АЧТВ, тромбоцитлар миқдори, тромбоцитларни функционал фаоллигини синамалари) ни ўтказиш ва жигарни функционал фаоллигини текшириш керак.
Бошқа антитромботик препаратлар каби клопидогрелни жароҳатлар, жарроҳлик аралашувлари ёки патологик ҳолатлар оқибатида қон кетиш ҳавфи юқори бўлган беморларда, шунингдек клопидогрел ацетилсалицил кислотаси, НЯҚП, гепарин, гликопротеин IIb/IIIa ингибиторлари ёки тромболитиклар билан мажмуада қўлланганида, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Клопидогрелни ацетилсалицил кислотаси ёки ацетилсалицил кислотаси ва гепарин билан бир вақтда қабул қилган беморларда оғир қон кетиш ҳоллари кузатилган.
Жарроҳлик аралашувларида, агарда антиагрегант таъсири зарур бўлмаса, клопидогрел билан даволаш курсини тўхтатиш керак.
Беморларни ҳар бир қон кетиш ҳоллари хақида шифокорга хабар беришлари кераклиги хусусида огоҳлантириш керак. Қон кетиш белгилари, жумладан яшириш қон кетиш, айниқса, даволашни биринчи ҳафтаси давомида ва/ёки инвазив кардиологик муолажалар ёки жарроҳлик аралашувларидан сўнг яширин қон кетишни аниқлаш учун беморнинг ҳолатини синчковлаб назорат қилиш керак.
Клопидогрел қон кетиш вақтини узайтиради ва қон кетиш ҳавфи бўлган (айниқса, меъда-ичакдан ва кўзлар ичига) беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратни қўллаш фонида (ҳам монотерапия сифатида, ҳам ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада) юзага келган қон кетишини тўхтатиш учун узоқ муддат талаб қилиниши хақида беморларни огоҳлантириш керак, улар одатда кузатилмайдиган ҳар қандай қон кетиши хақида (қон кетиш жойи ва давомийлиги назарда тутилмоқда) шифокорга хабар беришлари керак. Агар беморларда жарроҳлик аралашуви режалаштирилаётган бўлса, ёки агар шифокор пациентга янги дори воситасини буюрса, беморлар шифокор ва стоматологга препаратни қабул қилиши хақида маълумот бериши керак.
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ва психомотор реакциялар тезлигини пасайтирмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қон кетиш вақти узайиши мумкин. Махсус антидоти йўқ. Узайган қон кетиш вақтини тез тўғрилаш зарурати бўлганида клопидогрелнинг самарасини тромбоцитар масса қуйиш билан бартараф қилиш мумкин.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 75 мг.
7 ёки 10 таблеткадан алюмин фольга/алюмин фольгали блистерда (стрипда).
1, 2, 4, 8 (7 таблетка) ёки 1, 2, 3, 5, 6, 9 (10 таблетка) дан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.
10, 20, 40, 60 блистер (стрип) дан қўллаш бўйича йўриқномалар билан бирга картон қутига жойланган (стационарлар учун).
30 °C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
“АКТАВИС Лтд.”
В 16 Булебель Инд. Эстейт
Зейтун ЗТН 08, Мальта.
Klopidogrel: 75 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Lopirel plyonka bilan qoplangan tabletkalar 75 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ning to`liq analoglari:
Lopirel plyonka bilan qoplangan tabletkalar 75 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Malta.
Lopirel plyonka bilan qoplangan tabletkalar 75 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ning asosiy faol moddasi Klopidogrel hisoblanadi.
Lopirel plyonka bilan qoplangan tabletkalar 75 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Aktavis hisoblanadi.