Facebook Pixel Code

Loratal tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 72200 so'm gacha 111700 so'm
Без рецепта
39 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Loratadin: 10 mg/tabletkalar

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Loratal tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

Фаол модда: лоратадин - 10 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, магний стеарати.

Таърифи: оқ рангли, думалоқ шаклли, икки томони бўртиб чиққан, бир томонида «» гравировкали таблеткалар.

Антиаллергик воситалар. АТХ коди: R06AX13.

Лоратадин Н1-гистамин рецепторларининг блокаторидир. Кўрсатилган турдаги периферик рецепторларга нисбатан селектив антагонизми билан тавсифланади. Аллергияга қарши, қичишишга қарши ва антиэкссудатив таъсирга эга. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шишини ривожланишини олдини олади. Препарат марказий нерв тизимига деярли таъсир этмайди, уйқучанлик чақирмайди, седатив ва антихолинергик таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Препаратнинг таъсири қабул қилинганидан кейин 30 дақиқадан сўнг бошланади ва 24 соат давом этади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш вақти 1,3 соатни ташкил этади, унинг фаол метаболитининг максимал концентрацияга эришиш вақти - 2,5 соат. Лоратадин жигарда биотрансформацияга учрайди ва бунда унинг фаол метаболити - дезкарбоэтоксилоратадин ҳосил бўлади. Лоратадиннинг ярим чиқарилиш даври 8,4 соатни, дезкарбоэтоксилоратадинники эса - 28 соатни ташкил этади. Дозанинг тахминан 80 фоизи метоболитлар кўринишида тенг миқдорда сийдик ва нажас билан 10 кун давомида чиқарилади. Дозанинг тахминан 27 фоизи биринчи сутка давомида сийдик билан чиқарилади. Икки ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда препарат 10 мг дозада қабул қилинганда лоратадиннинг фармакокинетик профили катталарники билан бир хил бўлади.

  • мавсумий ва йил давомида кузатиладиган аллергик ринит, конъюнктивит;
  • эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми);
  • Квинке шиши;
  • гистамин ажралиб чиқиши билан боғлиқ псевдоаллергик реакциялар;
  • қичишувчи дерматозлар;
  • ҳашоротлар чаққандаги аллергик реакциялар;
  • турли этиологияли қичишишлар.

Катталарга ва 12 ёшдан катта болаларга препаратни тавсия қилинадиган дозаси суткада 1 марта 10 мг ни ташкил қилади. Икки ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга тана вазни 30 кг гача бўлганида тавсия этиладиган доза суткада 1 марта 5 мг, тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлса, суткада 1 марта 10 мг ни ташкил қилади. Жигар фаолиятининг бузилиши ёки буйрак етишмовчилиги (калава фильтрацияси тезлиги 1 дақиқада 30 мл дан кам) мавжуд беморларга бошланғич дозаси кунора 10 мг ни ташкил қилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, кўнгил айниши, гастрит; кам ҳолларда - жигар фаолиятининг бузилиши кузатилиши мумкин (кўпроқ катталарда).

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, толиқиш, уйқучанлик (кўпроқ катталарда); камдан-кам ҳолларда болаларда - бош оғриғи, асабийлик ёки седатив таъсир.

Тери реакциялари: кам ҳолларда - алопеция.

Аллергик реакциялар: тери тошмалари (кўпроқ катталарда), кам ҳолларда - анафилактик реакциялар бўлиши мумкин.

Лоратадин ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа бир компонентига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда препаратни она учун кутилаётган фойда ҳомила учун ривожланиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин. Лоратадин ва унинг метоболити кўкрак сутига осон ўтади, шунинг учун лактация даврида қўлланилганда эмизишни тўхтатиб туриш керак.

Препаратни эритромицин, циметидин, кетоконазол билан бир вақтда қўллаганда лоратадин ва унинг метаболитининг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин. Бу клиник аҳамиятга эга эмас ва ЭКГ га таъсир кўрсатмайди. Препаратни алкогол билан қўллагандан кейин руҳий-ҳаракат фаолият текширилганида, алкоголни лоратадинга нисбатан рағбатлантирувчи таъсири аниқланмади.

Препаратни цитохром Р450 тизими ферментлари ингибиторлари билан бирга қўллаганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Тиришишларни ривожланишини, айниқса унга моил беморларда, тўлиқ истисно этиб бўлмайди. Тери синамалари натижаларни ўзгариб кетишига йўл қўймаслик учун, препаратни қабул қилишни тери синамаларини ўтказишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: уйқучанлик, тахикардия, бош оғриғи.

Даволаш: дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш.

«Лораталь®», таблеткалар 10 мг дан, №10.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

5 йил.

Рецептсиз.

МЧЖ "NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч, 5 "А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Loratadin: 10 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
30 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Loratal tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 24067 so'm - 10 шт.

Loratal tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Loratal tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Loratadin hisoblanadi.

Loratal tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.