Facebook Pixel Code

Magniy sulfat (Magnesium sulphate) Groteks vena ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 9000 so'm gacha 10000 so'm
Retsept bo'yicha
18 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Magniy sulfat (Magnesium sulphate) Groteks vena ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: магний сульфати гептагидрати - 250 мг;

ёрдамчи моддалар: 1 М натрий гидроксиди эритмаси - рН 5,5-8,0 гача, инъекция учун сув 1 мл гача.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Вена ичига юбориш учун эритма.

Кон томирларни кенгайтирувчи восита. АТХ коди: В05ХА05.

Фармакодинамикаси

Парентерал юборилганда тиришишга қарши, антиаритмик, антигипертензив, спазмолитик таъсир кўрсатади, юқори дозаларда эса нерв-мушак ўтказувчанлигини сусайтиради, токолитик таъсир кўрсатади, нафас марказини сусайтиради.

Магний кальцийнинг физиологик антагонисти ҳисобланади ва уни боғланиш жойларидан сиқиб чиқариши мумкин. Алмашинув жараёнларини, нейронлараро ўтказувчанликни ва мушаклар қўзғалувчанлигини бошқаради, пресинаптик мембрана орқали кальций ионларини киришига тўсқинлик қилади, периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимида ацетилхолиннинг даражасини камайтиради. Силлиқ мушакни бўшаштиради, артериал босимни пасайтиради (асосан ошган), диурезни кучайтиради. Тиришишга қарши таъсир механизми нерв-мушак синапсларидан ацетилхолинни ажралиб чиқишини камайиши билан боғлиқ, бунда магний нерв-мушак ўтказувчанлиги сусайтиради, марказий нерв тизимига бевосита сусайтирувчи таъсир кўрсатади.

Магнийнинг антиаритмик таъсири кардиомиоцитларни қўзғалувчанлигини пасайиши, ион мувозанатини тикланиши, хужайра мембранасини барқарорлашиши, натрий оқимини издан чиқиши, кальций ионларини секин кириши ва калийнинг бир томонлама оқими билан боғлиқ.

Токолитик таъсири магний ионлари таъсири остида миометрийнинг қисқарувчанлик қобилиятини сусайиши оқибатида ривожланади (силлиқ мушак тўқималарида кальций ионларни сўрилиши, боғланиши ва тақсимланишини пасайиши), бачадоннинг қон томирларини кенгайиши оқибатида унда қон оқимини кучайиши оқибатида ривожланади.

Магний оғир металл тузлари билан заҳарланганда антидот бўлиб ҳисобланади.

Вена ичига юборилгандан кейин тизимли самарали деярли дарҳол ривожланади. Вена ичига юборилганда таъсир давомийлиги 30 минут.

Фармакокинетикаси

Мувозанат концентрацияси Css 2-3,5 ммоль/л. Гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидан 2 марта юқори концентрацияларни ҳосил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади, унинг тезлиги плазмадаги концентрацияси ва калавалар фильтрациясининг даражасига пропорционал.

Артериал гипертензия (шу жумладан бош мия шиши билан кечувчи гипертоник криз), полиморф қоринчалар тахикардияси (“пируэт” типдаги), тиришиш синдроми (эклампсияда тиришишларни бартараф этиш учун, оғир преэклампсияда тиришишларни олдини олиш учун, бачадоннинг кучли қисқаришларини бартараф этиш учун), оғир металл тузлари (симоб, мишьяк, тетраэтилқўрғошин) билан заҳарланиш, гипомагниемия (шу жумладан магнийга юқори эҳтиёж ва ўткир гипомагниемия) да қўлланади.

Доза терапевтик самара ва қон зардобида магний ионларининг миқдорига қараб аниқланади.

Преэклампсия ва эклампсия. Тўйиниш дозаси 2-4 г 5-20 минутдан кейин (инфузия).

Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза соатига 1-2 г.

Бачадон тетанияси. Тўйиниш дозаси 4 г 20 минутдан кейин (инфузия). Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза аввал соатига 1-2 г, кейинчалик соатига 1 г (24-72 соат томчилаб юбориш мумкин).

Гипомагниемия.

Янги туғилган чақалоқларда. Суткалик доза 0,2-0,8 мл/кг вена ичига секин юборилади.

Катталарда. Енгил. Магний сульфати эритмаси агар магний препаратларини ичга қабул қилиш имкони бўлмаса (кўнгил айниши, қусиш, меъдада сўрилишини бузилиш ва бошқалар) 1-2 г суткалик дозада парентерал қўлланади. Бу доза бир марта ёки 2-3 қабул қилишда юборилади.

Оғир. Бошланғич доза 5 г, уни 1 л инфузион эритмага қўшилади ва вена ичига секин юборилади. Қон зардобидаги препаратнинг концентрациясига қараб доза танланади.

Фақат парентерал озиқлантирилаётган беморларда гипомагниемияни олдини олиш.

Агар озиқлантирувчи эритмаларда магний бўлмаса, у қўшимча қўшилади. Суткалик дозаси 1,5-4 г. Одатда 1 л парентерал озиқлантирувчи эритмага 1 г магний сульфати қўшилади. Катталарда магний сульфатининг максимал суткалик дозаси 40 г ни ташкил қилади.

Гипертоник кризларда 5-20 мл 250 мг/мл магний сульфати эритмаси вена ичига (секин) юборилади.

Аритмияларни бартараф этиш учун 1-2 г тахминан 5 минут давомида вена ичига юборилади, такроран юбориш мумкин.

Магний сульфатининг дозалари граммларда кўрсатилган. Уларга 250 мг/мл эритманинг қуйидаги миқдори тўғри келади: 1 г 4 мл; 2 г 8 мл; 3 г 12 мл; 4 г 16 мл; 5 г 20 мл; 10 г 40 мл; 15 г 60 мл; 20 г 80 мл; 30 г 120 мл; 40 г 160 мл. Ампуладаги магний сульфати эритмаси инъекцион эритмалар билан суюлтирилади: 0,9% ли натрий хлориди ёки 5% ли декстроза (глюкоза).

Полимер ампула билан ишлаш тартиби:

  1. Ампула олинади ва бўйинчасидан ушлаб чайқатилади.
  2. Ампула қўл билан босилади, бунда препарат ажралиб чиқиши керак ва айланма ҳаракат билан клапан буралади ва ажратиб олинади.
  3. Ҳосил бўлган тешик орқали ампула дарҳол шприц билан бириктирилади.
  4. Ампулани тўнкарилади ва унинг ичидасиги секин шприцга тортилади.
  5. Шприцга игна тақилади.

Гипермагниемиянинг эрта белгилари ва симптомлари: брадикардия, диплопия, юз терисига тўсатдан қон “қуйилишлари”, бош оғриғи, артериал босимни пасайиши, кўнгил айниши, ҳансираш, ноаниқ нутқ, қусиш, астения.

Қон зардобида магний ионларининг миқдорини ошиши кетма-кетлигида кўрсатилган гипермагниемия белгилари: чуқур пай рефлексларини пасайиши (2-3,5 ммоль/л), электрокардиограммада PQ интервалини узайиши ва QRS комплексини кенгайиши (2,5-5 ммоль/л), чуқур пай рефлексларини йўқолиши (4-5 ммоль/л), нафас марказини сусайиши (5-6,5 ммоль/л), юрак ўтказувчанлигини бузилиши (7,5 ммоль/л), юракни тўхташи (12,5 ммоль/л).

Гипергидроз, ҳавотирлик, чуқур седация, полиурия, бачадон атонияси.

Препарат нафас марказининг қўзғалувчанлиги пасайтиради, препаратнинг юқори дозалари парентерал юборилганда нафас марказининг фалажини чақириши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, оғир артериал гипотензия, нафас марказини сусайиши, оғир брадикардия, атриовентрикуляр блокада (I-III даражадаги AV блокада), оғир сурункали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам), туғруқдан олдинги давр (туруққача 2 соат), кальций танқислиги билан ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Миастения, сурункали буйрак етишмовчилиги (агар креатинин клиренси минутига 20 мл дан юқори бўлса), нафас аъзолари касалликлари, меъда-ичак йўлларининг ўткир яллиғланишли касалликлари, ҳомиладорлик, кексалар, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа дори воситаларининг самарасини кучайтиради.

Юрак гликозидлари ўтказувчанликни бузилиши ва атриовентрикуляр (AV) блокада хавфини оширади (айниқса кальций тузлари билан бир вақтда вена ичига юборилганда).

Миорелаксантлар ва нифедипин нерв-мушак блокадасини кучайтиради.

Парентерал юбориш учун магний сульфатини бошқа вазодилататорлар билан бирга қўлланилганда гипотензив самара кучайиши мумкин.

Барбитуратлар, наркотик анальгетиклар, гипотензив дори воситалари нафас маркази сусайиши эҳтимолини оширади.

Тетрациклин антибиотикларининг сўрилишини издан чиқаради, стрептомицин ва тобрамицин таъсирини сусайтиради.

Кальций тузлари магний сульфатининг таъсирини сусайтиради.

Кальций препаратлари, этанол (юқори концентрацияларда), карбонатлар, гидрокарбонатлар ва ишқорий металларнинг фосфатлари, мишьяк кислотасининг тузлари, барий, стронций, клиндамицин фосфати, гидрокартизон натрий сукцинати, полимиксин В сульфати, прокаин гидрохлориди, салицилатлар ва тартратлар билан фармацевтик номутаносиб (чўкма ҳосил қилади). Тўлиқ парентерал озиқлантириш учун аралашмаларда магний ионларининг миқдори 10 ммоль/л дан юқори бўлганда ёғли эмульсиялар ажралиши мумкин.

Магний ва кальций тузларини бир вақтда вена ичига юбориш зарурати бўлганида, уларни турли веналарга юбориш керак.

Магний сульфатини тутқаноқ хуружларини бартараф этиш учун қўллаш мумкин (мажмуавий даволаш таркибида).

Оғир даражада буйрак фаолиятини бузилиши (КК минутига 20 мл дан юқори) бўлган пациентлар 48 соат давомида 20 г дан кўп магний сульфати (81 ммоль Mg2+) қабул қилишлари мумкин эмас, олигурия ёки оғир даражада буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар магний сульфатини вена ичига ҳаддан ташқари тез юбормасликлари керак. Қон зардобида магний ионлари даражасини (0,8-1,2 ммоль/л дан юқори бўлмаслиги керак), диурез (соатига 100 мл дан кам эмас), нафас олиш тез-тезлиги (минутига 16 дан кам эмас), артериал босимни назорат қилиш тавсия этилади, пай рефлексларини назорат қилиш керак.

Парентерал қўлланилганда препаратнинг токсик концентрацияларига етказмаслик учун алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кекса пациентларда кўпинча дозани камайтириш талаб этилади (буйрак фаолиятини сусайиши).

Магний сульфати қўлланилганда технеций қўлланадиган радиологик текширувларнинг натижалари ўзгариши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокор кўрсатмаси бўйича, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлсагина қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғуллангандан эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин!

Симптомлари: тизза рефлексини йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши, брадикардия, нафас ва марказий нерв тизимини сусайиши.

Даволаш: вена ичига 5-10 мл 10% ли кальций хлориди ёки кальций глюконати эритмаси секин юборилади, оксигенотерапия, карбоген билан нафас олиш, сунъий нафас, перитонеал диализ ёки гемодиализ, симптоматик даволаш ўтказилади.

Вена ичига юбориш учун эритма 250 мг/мл.

5 ёки 10 ампуладан паст зичликдаги полиэтилен ёки полипропилен ампулаларда.

5 ёки 10 ампуладан рус ва ўзбек тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича берилади.

«Гротекс» МЧЖ, Россия, 195279, Санкт-Петербург.

Индустриальный пр., 71 уй, 2 к., лит. А.

Тел.: +7 812 385 47 87

Факс: +7 812 385 47 88

www.solopharm.com.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Magniy sulfat: 250 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Magniy sulfat (Magnesium sulphate) Groteks vena ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) narxi 900 so'm - 1 шт.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Magniy sulfat (Magnesium sulphate) Groteks vena ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:

Magniy sulfat (Magnesium sulphate) Groteks vena ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Magniy sulfat (Magnesium sulphate) Groteks vena ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Magniy sulfat hisoblanadi.