Mastodinon gomeopatik tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 86200 so'm)
Agnus-cаstus ø: 162 mg/tabletkalar, Cyclamen purpurascens d4: 81 mg/tabletkalar, Cаulорhуllum thalictroides d4: 81 mg/tabletkalar, Irіs versicolor d2: 162 mg/tabletkalar, Lilium tigrinum d3: 81 mg/tabletkalar, Strychnos ignatia d6: 81 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Mastodinon gomeopatik tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: Agnus castus (Авраам дарахти) - 162 мг, Caulophyllum thalictroides D4 (василисткали Стеблелист) - 81 мг, Cyclamen D4 (Алп бинафшаси) - 81 мг, Ignatia D6 (Кучала игнация дарахти) - 81 мг, Iris D2 (турли хил рангли Гулсапсар) - 162 мг, Lilium tigrinum D3 (йўл-йўл Лилия) - 81 мг.
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати.
Думалоқ шаклли, ясси юзали, оч жигарранг рангли таблеткалар, бироз пигментацияга йўл қўйилади.
Гомеопатик таблеткалар.
Асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланиладиган восита. АТХ код: G02CX.
In vitro тадқиқотларда Agnus castus дан тайёрланган экстракт, пролактин ажралиб чиқарилишини камайтириши тасдиқланган. Пролактин ажралишига ингибиция қилувчи таъсири ҳайвонларда ўтказилган текширувларда ҳам тасдиқланган. Agnus castus экстракти қўлланганида аёлларда пролактин миқдори бироз ошган, шунингдек стресс оқибатидаги ошган пролактин миқдорининг (“яширин гиперпролактинемия” деб номланади) камайишини бир қанча клиник текширувлар кўрсатди.
Дофаминэргик таъсирини намоён бўлиш жойи гипофизнинг лактотроф ҳужайралари ҳисобланишини in vitro тадқиқотлари кўрсатди. Agnus castus экстрактида бициклик дитерпенлар пролактин миқдорини камайтирувчи таъсир кўрсатадиган воситалар гуруҳи эканлиги деб белгиланган. Ушбу моддалар одам дофаминнинг 2-кичик гуруҳи рецепторлари билан боғланади ва каламушлар гипофизининг ҳужайра культурасида дозага боғлиқ ҳолда пролактин ажралишини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Таърифланмаган.
Қуйидаги ҳолатларни мажмуавий даволашда симптоматик восита сифатида:
- ҳайз олди синдроми (мастодиниялар, сут безларининг таранглашиши, руҳий лабиллик, қабзиятлар, шишлар, бош оғриғи/мигрен);
- мастопатиялар;
- ҳайз циклини бузилиши ва/ёки сариқ тана етишмовчилиги чақирган бепуштликда қўлланади.
Дозалаш
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга: бир марталик доза - 1 таблетка, кундузги доза - 2 таблетка.
Қўллаш усули
Бир таблеткадан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун), кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (масалан, бир стакан сув) билан қабул қилинади. Препаратни бошқа суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин. Даволашнинг оптимал самарасига эришиш учун, Мастодинон® ни камида 3 ой, шу жумладан ҳайз кўриш вақтида қўллаш тавсия этилади. Агар 3 ой қўлланганидан кейин симптомлар сақланса, у ҳолда шифокор билан мастлаҳашиш керак.
Аллергик реакциялар: юзни шиши, ҳансираш, ютишни қийинлашиши қайд қилинган. Аллергик тери реакциялари (тошма ва эшакеми), бош оғриғи, бош айланиши, акне, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, меъдада оғриқ) каби пайдо бўлиши мумкин.
Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.
Эслатма: гомеопатик препаратни қўллаш мавжуд бўлган шикоятларни вақтинчалик ёмонлашишига олиб келиши мумкин (дастлабки ёмонлашиш). Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур!
- Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.
- Препаратни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
- 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Vitex agnus-cactus допамин ва аёллар жинсий гормонларининг ишлаб чиқарилишига рағбатлантирувчи таъсир этиш эҳтимоли мумкинлиги сабабли, шу таъсирга эга препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг терапевтик самарасига таъсир тўлиқ истисно қилиб бўлмайди.
Умумий эслатма: носоғлом турмуш тарзи, шунингдек таъсирловчи моддалар ва стимуляторларни (масалан кофе) истеъмол қилиш, гомеопатик воситаларни таъсирига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қўшимча дори препаратларини қабул қилишда, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Эстрогенга-боғлиқ ёмон сифатли ўсмалар билан касалланган пациентлар, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.
Допамин ёки аёллар жинсий гормонларини ишлаб чиқарилишига таъсир қиладиган дори воситаларини қабул қилаётган пациентлар Мастодинон® таблеткасини қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.
Препаратни қўллаш вақтида симптомлар кучайса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Мастодинон® таблеткасининг таъсир механизми гормонал мувозанатни гармонизациясини ўз ичига олади, бунга 3 ойгача муддат талаб этилади. Бу даврда ҳайз кўриш циклини бузилишлари бўлиши мумкин. Гипофизар бузилишлари бўлган пациентлар, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши лозим. Агар Сизда бирон-бир қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал шифокорга мурожаат қилинг.
Тавсия этилган дозаларда препарат транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини камайтирмайди.
Қандли диабет беморлари учун маълумот: препаратнинг бир марталик дозаси ўртача 0,02 “нон бирлиги” (НБ) сақлайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши меъда-ичак бузилишларига олиб келиши мумкин ёки лактозани ўзлаштираолмайдиган шахсларда сурги таъсир кўрсатиши мумкин.
Даволаш: симптоматик.
20 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 та блистерлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«БИОНОРИКА СЕ»
Кершенштайнерштрассе11-15, 92318 НОЙМАРКТ.
Телефон: 09181 231-90, телефакс: 09181 2312-65.
Agnus-cаstus ø: 162 mg/tabletkalar, Cyclamen purpurascens d4: 81 mg/tabletkalar, Cаulорhуllum thalictroides d4: 81 mg/tabletkalar, Irіs versicolor d2: 162 mg/tabletkalar, Lilium tigrinum d3: 81 mg/tabletkalar, Strychnos ignatia d6: 81 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mastodinon gomeopatik tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) narxi 42467 so'm - 20 шт.
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mastodinon gomeopatik tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) ning to`liq analoglari:
Mastodinon gomeopatik tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.
Mastodinon gomeopatik tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Biorica hisoblanadi.