Facebook Pixel Code

Medamin tabletkalari 100 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 7800 so'm gacha 11100 so'm
Без рецепта
9 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Medamin: 100 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Medamin tabletkalari 100 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: медамин (карбендацим) - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: сут қанди, картошка крахмали, стеарин кислотаси.

Оқ рангли ёки оқ сарғиш ёки қизғиш тусли бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Антигельминт восита. Код АТХ: Р02СА01.

Ичак нематодаларига нисбатан гельминтларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Препарат жинсий жиҳатдан етилган нематодаларга қараганда, личинка босқичидагиларга юқорироқ фаолликни намоён қилади. Гельминтнинг қобиғи орқали ўтади ва унинг мушакларини фалажлайди, натижада у ичакда фиксация бўлиш қобилиятини йўқотади. Медаминнинг нематодаларга қарши фаоллиги, унинг дозаси билан бевосита боғлиқлиги аниқланган - суткалик доза ошган сари, препаратнинг самараси ҳам ошади.

Фармакокинетикаси

Қўлланганда меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди ва ахлат орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Препарат аскаридалар (аскаридоз), анкилостомидлар (анкилостомидоз), острицалар (энтеробиоз), трихоцефалёз, стронгилоидозлар чақирган ичак нематодозаларини даволаш учун қўлланади.

Катталар ва болаларга овқатдан кейин, суткада тана массасининг 10 мг/кг нисбатида ичга қабул қилиш учун буюрилади. Даволаш курси энтеробиозда бир кун ва бошқа нематодозаларда уч кун. Таблеткалар чайналади ва озгина миқдордаги сув билан ичилади. Препарат қабул қилингандан кейин сурги воситаси буюрилмайди. Махсус парҳез талаб этилмайди.

Тана вазнига кўра қуйидаги дозалар буюрилади:

Беморнинг тана вазни (кг) - Суткада таблеткалар сони - Суткадаги миқдори (мг)

10 кг - 1 - 100 мг;

20 кг - 2 - 200 мг;

30 кг - 3 - 300 мг;

40 кг - 4 - 400 мг;

50 кг - 5 - 500 мг;

60 ва юқори - 6 - 600 мг.

Кўнгил айниши, кучсиз ҳолсизлик, терида қичишиш ва тошма кўринишидаги аллергик ҳолатлар бўлиши мумкин.Одатда, ножўя реакциялари суст сезилади ва махсус даволашни талаб қилмайди. Аллергик ҳолатлар юз бергандапрепаратни қўллаш тўхтатилади. Юқори интенсив инвазияда, кам ҳолларда аскаридаларни ретроград миграцияси кузатилиши мумкин.

Жигар функциясининг яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик, медаминга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Узоқ муддат қўлланганда периферик қон манзарасини, жигар функциясини назорат қилиш лозим.

Медамин қабул қилингандан кейин бир сутка давомида алкоголь истеъмол қилишга йўл қўймаслик керак. Медамин қабул қилингандан кейин сурги воситаси қўлланилмасин.

Даволаш тугагандан кейин анал соҳасидан олинган суртмалар ва ахлатни вақти-вақти билан текшириш зарур (охирги етти кун давомида гельминтлар ёки уларнинг тухумлари йўқ бўлганда даволаш самарали ҳисобланади).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

100 мг дан таблеткалар 10 донадан контур уясиз, контур уяли ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«RADIKS» ХИИЧК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш. 100054, Лутфий кўч. 50.

Тел: 273-80-58, факс, 273-92-31.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Medamin: 100 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Medamin tabletkalari 100 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 3900 so'm - 10 шт.

Medamin tabletkalari 100 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Medamin tabletkalari 100 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Medamin tabletkalari 100 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Medamin hisoblanadi.

Medamin tabletkalari 100 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Радикс hisoblanadi.