Facebook Pixel Code

MER Aminokaproik kislota (MER Aminocaproic acid) infuzion eritmasi 50 mg/ml, 100 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 11300 so'm gacha 15200 so'm
Retsept bo'yicha
14 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma MER Aminokaproik kislota (MER Aminocaproic acid) infuzion eritmasi 50 mg/ml, 100 ml (flakon)

1 мл еритма қуйидагилани сақлайди:

фаол модда: аминокапрон кислотаси - 50 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди 9 г, инйексия учун сув - 1 л гача.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Инфузия учун еритма

Гемостатик таъсир кўрсатади. Еҳтимол профибринолизинни фибринолизинга айланишни фаоллаштирувчисини ингибиция қилиш ҳисобига бу жараённи тормозлайди, шунингдек фибринолизинга бевосита сусайтирувчи таъсир кўрсатади; стрептокиназа, урокиназа ва тўқималар киназаларини фибринолизга фаоллаштирувчи таъсирини тормозлайди, калликреин, трипсин ва гиалуронидазанинг самараларини нейтрализация қилади, капилларнинг ўтказувчанлигини камайтиради. Aллергияга қарши фаолликка ега, жигарнинг антитоксик фаолиятини яхшилайди. Вена ичига юборилганда таъсири 15-20 минутдан кейин намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Препарат буйраклар орқали тез чиқарилади - 4 соатдан кейин юборилган миқдорнинг 40-60% ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Буйракнинг ажратиб чиқариш фаолиятини бузилишларида қондаги аминокапрон кислотасининг консентарсияси аҳамиятла даражада ошади.

Қон кетишлар (гиперфибринолиз, гипо- ва афибриногенемия). Фибринолизни фаоллаштирувчиларга бой аъзоларда (юрак, бош мия ва орқа мия, ўпка, қалқонсимон ва меъда ости безлари, простата бези), қулоқ, томоқ, бурун соҳасидаги қон томирларда жарроҳлик аралашувлари. Геморрагик синдром билан кечувчи ички аъзолар касалликлари. Йўлдошни муддатидан олдин кўчиши, нобуд бўлган ҳомилани бачадон бўшлиғида узоқ вақт қолиши, асоратланган аборт. Консервация қилинган қонни кўп миқдорда қуйилганда иккиламчи гипофибриногенемияни олдини олиш учун қўлланади.

Вена ичига, томчилаб юборилади.

Ўткир қон кетишларда 4-5 г (80-100 мл натрий хлоридининг 0,9% ли еритмасида суюлтирилган) препарат 1 соат давомида, кейинчалик зарурати бўлганида 1 г (20) препаратдан 8 соат давомида ҳар соатда ёки қон кетиши тўлиқ тўхтагунча. Қон кетиши давом етганда инфузия ҳар 4 соатда такрорланади.

Катталар учун суткалик доза 5-30 г.

Болаларга тана вазнига 100 мг/кг ҳисобидан биринчи соатда, кейинчалик соатига 33 мг/кг, максимал суткалик дозаси - 18 г/м2 тана юзаси.

Даволаш давомийлиги - 3-14 кун.

Бош айланиши, қулоқда шовқин, бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, бурун битиши, тери тошмаси, артериал босимни пасайиши, ортостатик гипотензия, тиришишлар, рабдомиолиз, миоглобинурия, ўткир буйрак йетишмовчилиги, субендокардиал қон қуйилишлар.

Препаратга юқори сезувчанлик, гиперкоагуляция (тромб ҳосил бўлиши, тромбоемболия), тромбоз ва тромбоемболик касалликларга мойиллик, бош мияда қон айланишини бузилиши, буйрак фаолиятини бузилиши, ажратиш фаолиятини бузилиши билан кечувчи буйрак касалликлари, қон томир ичида диссименацияланган қон ивишида қўллаш мумкин емас.

Еҳтиёткорлик билан: Aртериал гипотензия, юрак клапанлари нуқсонлари, гематурия, номаълум етиологияли сийдик чиқариш йўлларининг юқори қисмидан қон кетишлари, жигар йетишмовчилиги, сурункали буйрак йетишмовчилигида еҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бевосита ва билвосита таъсир етувчи антикоагулянтлар, антиаграгентлар самарадорликни камайтиради. Препаратни глюкоза еритмаси, гидролизатлар ва шокка қарши еритмалар билан бирга юбориш мумкин. Қонда фибриноген даражаси камайганда ўткир фибринолизда аминокапрон кислотасини юборишни кейинчалик 2-4 г ўртача суткалик дозада (максимал дозаси 8 г) фибриноген инфузияси билан тўлдириш керак.

Aёлларда туғруқ вақтида кўп қон кетишини олдини олиш учун аминокапрон кислотасини юбориш мақсадга мувофиқ емас, чунки туғруқдан кейинги даврда тромбоемболик асоратлар пайдо бўлиши еҳтимоли мавжуд.

Узоқ вақт даволаганда қон манзарасини назорат қилиш керак.

Ўткир буйрак йетишмовчилиги хавфи туфайли, гематурияда аминокапрон кислотасини юбориш тавсия етилмайди.

Препаратни буюриш қоннинг фибринолитик фаоллиги ва қонда фибриноген консентрациясини текширишни талаб етади. Вена ичига юборилганда коагулограммани назорат қилиш керак, айниқса юрак ишемик касаллигида, миокард инфарктидан кейин, жигардаги патологик жараёнларда.

Ҳомиладорлик ва емизиш даврида қўлланиши

Препарат йўлдош тўсиғи орқали ўтада ва кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик ва емизиш даврида қўллаш мумкин емас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реаксияларнинг тезлигини талаб етувчи потенсиал хавфли фаолият турлари шуғулланиш қобилиятига таъсири

Препарат бош айланиши, бош оғриғи, артериал босимни пасайишини чақириши мумкинлиги туфайли, аминокапрон кислотасини қабул қилганда транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реаксияларнинг тезлигини талаб етувчи потенсиал хавфли фаолият турлари шуғулланиш тавсия етилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Aгар аминокапрон кислотасини юборилганда токсик таъсирнинг бошланғич белгилари ривожланса, препаратни юборишни тўхтатиш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, дан 20 °С гача ҳароратда, тиқин билан юқорига вертикал ҳолатда.

Рецепт бўйича.

3 йил.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўчаси, 1 уй.

Тел: (0369) 224-67-22

Tavsifnomalar
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

MER Aminokaproik kislota (MER Aminocaproic acid) infuzion eritmasi 50 mg/ml, 100 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

MER Aminokaproik kislota (MER Aminocaproic acid) infuzion eritmasi 50 mg/ml, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

MER Aminokaproik kislota (MER Aminocaproic acid) infuzion eritmasi 50 mg/ml, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Aminokapronik kislota hisoblanadi.