Facebook Pixel Code

Mer Lidokain gidroxloridi (Mer Lidocoin hydrochloride) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 2200 so'm gacha 4500 so'm
Retsept bo'yicha
9 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mer Lidokain gidroxloridi (Mer Lidocoin hydrochloride) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лидокаин гидрохлориди - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди 6 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.

Рангсиз,тиниқ суюқлик.

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Код АТХ:С01ВВ01.

Маҳаллий анестетик, ацетанилид ҳосиласи. Таъсирни тез бошланиши, ўртача фаоллиги ва токсиклиги ва таъсирни ўртача давомийлиги билан характерланади. Анестезиянинг барча турларини: терминал, инфильтрацион, ўтказувчи анестезияни чақиради. Шунингдек яққол антиаритмик фаолликка эга. Бу таъсирининг механизмида натрийнинг асосий оқимини камайиши ва калий оқимини кўпайиши натижасида спонтан диастолик деполяризация тезлигини секинлашиши муҳим роль ўйнайди.

Препарат Пуркинье толалари ва юрак қоринчалари мушакларида самарали рефрактер даврни ва ҳаракатпотенциалининг давомийлигини қисқартиради (антиаритмик воситаларнинг IB синфи). Шунингдек, препарат порок қоринчалари фибриляциясининг бўсағасини оширади. ЭКГ да Q-T оралиғини қисқариши аниқланади. Миокарднинг қисқарувчанлиги пасаймайди ёки жуда кам даражада пасаяди. Автоном нерв тизимига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Жигар орқали биринчи ўтишида препаратнинг 70% фаолсизланади. Организмда катта ҳажмдаги суюқликда тақсимланади. Плазмадаги терапевтик концентрацияси 1,5-6 мкг/мл ни ташкил қилади, бундан юқори концентрацияси токсик ҳисобланади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 60-80% ни ташкил қилади. Йўлдош ва орқа мия суюқлигига осон ўтади. Қисқа вақт таъсир қилади. Узоқ муддатли инфузиядан кейин ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 90 минутни ташкил қилади. Жигар касалликларида Т1/2 2-3 марта ошиши мумкин. Жигарда гидролиз йўли билан парчаланади. Сийдик орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита сифатида лидокаин қуйидаги мақсадлар учун: аппендектомияда, чуррани кесиш операциясида ва бошқа жарроҳлик аралашувларда инфильтрацион анестезия учун; стоматологияда оёқ-қўллар жарроҳлиги ва бошқаларда ўтказувчи анестезия учун; нерв тутамларини блокадаси учун; кичик чаноқ аъзолари, оёқлар ва бошқалардаги операцияларида эпидурал ва орқа мия анестезияси учун; урологияда, офтальмологияда, стоматологияда шиллиқ қаватларини терминал анестезияси учун; шунингдек, турли жарроҳлик операцияларида, бронхоскопия ва бошқа муолажаларда қўлланади.

Антиаритмик восита сифатида лидокаин моно- ва политоп қоринчалар экстрасистолияси ва турли генезли тахикардияни даволаш ва олдини олиш учун, шу жумладан миокард инфарктининг ўткир даврида, қоринчалар фибриляциясини бартараф этиш учун ва қўшимча восита сифатида юрак дефибриляциясида, юракни катетиризацияси ва ангиокардиографиясида ва бошқа шунга ўхшаш диагностик муолажаларда қўлланади.

Инфильтрацион анестезия учун 0,5% ли эритмалари қўлланади, уни 2% ли эритмасини керакли миқдордаги натрий хлоридининг стерил физиологик эритмаси билан суюлтирилиб тайёрланади. Умумий доза 300 мг (0,5% ли 600 мл эритма) дан ошмаслиги керак.

Периферик нервларнинг анестезияси учун 2% ли эритма ишлатилади; максимал умумий доза 400 мг (2% 20 мл эритма); нерв тутамларини блокадаси учун - 2% ли 5-10 мл эритма; эпидурал анестезия учун - 2% ли эритма 15 мл дан кўп бўлмаган миқдорда қўлланади.

Препаратнинг таъсирини узайтириш учун адреналин гидрохлоридининг 0,1% ли эритмасини қўшиш мумкин (5-10 мл препарат эритмасига 1 томчидан, аммо эритманинг умумий миқдорига 5 томчидан кўп қўшиш мумкин эмас).

Офтальмологияда 2% ли эритмалари қўлланади: бевосита текширишдан ёки жарроҳлик аралашувидан олдин кўзнинг конъюктивал бўшлиғига шу эритманинг 2 томчиси 30-60 секунд оралиғида 2-3 марта томизилади.

Антиаритмик восита сифатида препарат вена ичига (в/и) юборилади: аввал оқим билан (3-4 минут давомида) ўртача 80 мг дозада (2% ли 4 мл эритма), сўнгра 1 мл да 2 мг модда сақловчи эритма кўринишида минутига ўртача 2 мг дан томчилаб юбориш давом эттирилади.

Одатда бундай эритмани олиш учун 2% ли 6 мл эритма натрий хлоридининг стерил физиологик эритмаси билан 60 мл га етказилади. Беморнинг ҳолатига қараб, инфузия 24-30 минут давом этиши мумкин. Сутка давомидаюбориладиган 2 мг/мл сақловчи эритманинг умумий миқдори 1200 мл дан ошмаслиги керак.

Юбориш тўхтатилганидан сўнг препаратнинг таъсири 1/2-1 соат давом этади.

Шунингдек, аввал в/и оқим билан (секин, 3-4 минут давомида) 80 мг (2% ли 4 мл эритма) юборилади ва бир вақтнинг ўзида мушак орасига (м/о) (думба ёки дельтасимон мушакка) 400 мг (10% ли 4 мл эритма) юборилади; сўнгра ҳар 3 соатда м/о 200-400 мг дан (10% ли 2-4 мл эритма) юбориб турилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, бироқ в/и тез юборилганида артериал қон босими кескин пасайиб кетиши ва коллапс юз бериши мумкин. Тизимли қўлланилганида шунингдек бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, безовталик, қулоқларда шовқин, тил ва оғизнинг шиллиқ пардасини увишиб қолиши, кўришни бузилиши, тиришиш хуружлари, дезориентация, тремор, артериал қон босимини пасайиши, брадикардия юз бериши мумкин.

Амид ҳосилалари бўлган маҳаллий анастетикларга юқори сезувчанликда, Вольф-Паркинсон ва Стокс-Адамс синдромларида, синус тугунининг заифлиги бўлган кекса беморларда, I-III даражали атриовентрикуляр ва интравентрикуляр блокадада, суправентрикуляр аритмияларда, яққол брадикардияда, кардиоген шокда, жигар фаолиятининг оғир бузилишларида, миастенияда. ҳомиладорликда, лактация даврида, 12 ёшгача бўлган болаларда, препаратга юқори сезувчанликда тизимли қўллаш мумкин эмас.

Организмда препарат метаболизмга учраганида парааминобензой кислотаси ҳосил бўлмагани туфайли, у антисульфаниламид таъсир кўрсатмайди ва сульфаниламид препаратларини қабул қилаётган беморларда қўлланиши мумкин.

Препаратни бошқа антиаритмик дори воситалари билан бирга қўлланганда уларнинг антиаритмик ва токсик таъсирларини тўпланиши (кардиодепрессив таъсири, МНТ қўзғалиши, галлюцинациялар) кузатилиши мумкин.

Жигар фаолияти сусайган (масалан, жигар циррози) ёки жигарда қон оқими сусайган беморлар учун (масалан, юрак етишмовчилиги ва ўткир миокард инфарктида), гиповолемияда, шокда, буйрак етишмовчилигида, шунингдек 65 дан ошган беморлар учун препаратнинг суткалик дозасини 2 марта камайтириш керак, қабул қилиш давомийлиги ҳам, шунингдек мумкин қадар қисқартирилиши керак. Агар препаратни юбориш бир суткадан ортиқ давом этса, уни чиқарилиши секинлашади, шунинг учун дозани камайтириш керак. Препаратнинг инъекцияларида ЭКГ ни доимо қайд қилиб туриш керак.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларни олдини олиш учун, парентерал юбориш учун қисқа таъсир этувчи барбитуратлар ва тремор, клонико-тоник тиришишларга қарши таъсир кўрсатиши учун бензодиазепин қатори транквилизаторлари; гипотония ривожланганда в/и юбориш учун симпатомиметик воситалар; брадикардияда в/и юбориш учун атропин (0,5-1,0 мг) тайёр туриши керак. Доза ошириб юборилганда юқорида баён қилинган симптомлардан ташқари, коллапс ва МНТ ни сусайиши ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда, юқорида санаб ўтилган препаратлардан ташқари ўпканинг сунъий вентиляцияси ёки бошқа реанимацион чора- тадбирларни ўтказиш лозим бўлиши мумкин.

Синусли брадикардия ва тўлиқ бўлмаган юрак блокадаси бўлган беморларда препаратни қўллашдан олдин атропин, изопротеренол ёки электрик ритмни юритувчиси ёрдамида юрак ритмини тезлаштириш керак. Акс ҳолда оғир аритмия ва тўлиқ блокада пайдо бўлиши мумкин.

Циметидин, бета-адреноблокаторлар ва МАО ингибиторлари билан бирга қўлланганида, препаратнинг токсиклиги ошади, бундай мажмуада қўллаш зарурати бўлганида, унинг дозасини камайтириш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: юзнинг мимик мушакларини тиришишлари скелет мушакларининг тонико-клоник тиришишларига ўтиши, диспноэ, юрак тўхтагунича бўлган брадикардия, коллапсга қадар қон босимини яққол камайиши, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: беморни синчиклаб ҳаётий муҳим кўрсаткичларни мониторинг қилиш мумкин бўлган горизонтал ҳолатга келтирилиши нафас йўлларининг ўтказувчанлигини ва кислородни юборилишини назорат қилишни марказий нерв тизими томонидан бузилишларда - бензодиазепин (масалан, диазепам) ёки ўта қисқа таъсир қилувчи (масалан, тиопентал) ёки қисқа таъсир қилувчи препаратларни юбориш (масалан, фенобарбитал), юрак-қон томир тизими томонидан - атропин юбориш. Гемодиализ самарасиз. Юракни тўхтаб қолишида - дарҳол юракни массаж қилиш зарур.

2% ли инъекция учун эритма ампулаларда 2 мл дан. 10 ампуладан ўрамда. 

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ.

Ўзбекистон республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўч., 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Tavsifnomalar
Brend:
INN:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mer Lidokain gidroxloridi (Mer Lidocoin hydrochloride) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 220 so'm - 1 шт.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Mer Lidokain gidroxloridi (Mer Lidocoin hydrochloride) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Mer Lidokain gidroxloridi (Mer Lidocoin hydrochloride) in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Lidokain gidroxloridi hisoblanadi.