Facebook Pixel Code

Metokard SR (Metocard SR) kengaytirilgan chiqarilish tabletkalari 47,5 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)

dagi narxlar
dan 32000 so'm gacha 40000 so'm
Retsept bo'yicha
110 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Metokard SR (Metocard SR) kengaytirilgan chiqarilish tabletkalari 47,5 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)

Фаол мода:

Метокард SR, 23,75 мг: ҳар бир таблетка 23,75 мг метопролол сукцинати сақлайди, бу
25 мг метопролол тартратига тўғри келади.

Метокард SR, 47,5 мг: ҳар бир таблетка 47,5 мг метопролол сукцинати сақлайди, бу 50 мг метопролол тартратига тўғри келади.

Метокард SR, 95 мг: ҳар бир таблетка 95 мг метопролол сукцинати сақлайди, бу 100 мг метопролол тартратига тўғри келади.

Метокард SR, 190 мг: ҳар бир таблетка 190 мг метопролол сукцинати сақлайди, бу 200 мг метопролол тартратига тўғри келади.

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, метилцеллюлоза 15 mPa.s, маккажўхори крахмали, глицерол, этилцеллюлоза 100 mPa.s, магний стеарати; қобиғи: Sepifilm® LP 770 White таркиб билан - микрокристалл целлюлоза, гипромеллоза 6/15 mPa.s, стеарин кислотаси, титан диоксиди (К 171).

Метокард SR, 23,75 мг: оқ, овал, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, ўлчамлари тахминан 9 га 5 мм, икки томонида бўлувчи рискали таблеткалар.

Метокард SR, 47,5 мг: оқ, овал, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, ўлчамлари тахминан 11 га 6 мм, икки томонида бўлувчи рискали таблеткалар.

Метокард SR, 95 мг: оқ, овал, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, ўлчамлари тахминан 16 га 8 мм, икки томонида бўлувчи рискали таблеткалар.

Метокард SR, 190 мг: оқ, овал, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, ўлчамлари тахминан 19 га 10 мм, икки томонида бўлувчи рискали таблеткалар.

Таблеткаларни икки тенг бўлакларга бўлиш мумкин.

Ажралиб чиқиши узайтирилган таблеткалар.

Селектив бета-адреноблокаторлар. АТХ коди: С07АВ02.

Фармакодинамикаси

Метопролол селектив бета1-адреноблокатор ҳисобланади, яъни бета2-адреноблокаторларни блоклаш учун талаб этиладиганга қараганда аҳамиятли пастроқ дозаларда юракнинг бета1-адренорецепторларини блоклайди.

Метопролол фақат аҳамиятсиз мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатади ва антагонистик самара кўрсатмайди.

Метопролол юракка катехоламинларнинг (айниқса жисмоний ёки руҳий стресс холида ажралаб чиқадиган) рағбатлантирувчи самарасини пасайтиради ёки блоклайди. Метопролол тахикардияни, юракдан отилиб чиқаётган қон хажми ва қисқарувчанлигини пасайтиради, шунингдек артериал босимни пасайтиради.

Ажралиб чиқиши узайтирилган метопролол сукцинати таблеткаларининг плазмадаги концентрацияси ва самараси (бета1-адренорецепторларни блоклаши), бета1-адренорецепторларнинг селектив блокаторларининг классик таблеткаланган шакллари ишлатилгандагига қараганда, куннинг маълум даври давомида бир хил тақсимланади.

Плазмадаги концентрацияси барқарорлиги туфайли, бета1-адренорецепторларга нисбатан клиник танланишлиги, бета1-адренорецепторларнинг селектив блокаторларининг классик таблеткаланган шакллари қўллангандагига қараганда яхши. Максимал концентрациялари билан боғлиқ бўлган нохуш самаралар (масалан, брадикардия ёки оёқ-қўллардаги кучсизлик) хавфи ҳам минимал.

Ўпканинг обструктив касаллигининг симптомлари бўлган пациентларда зарурати бўлганда метопрололни бета2-адренорецепторларнинг агонистлари билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Фармакокинетикаси

Перорал доза қабул қилгандан кейин метопролол тўлиқ сўрилади. Метопрололни яққол тизимолди метаболизми туфайли, бир марталик перорал дозанинг биокираолишлиги тахминан 50%. Ажралиб чиқиши узайтирилган таблеткаларнинг биокираолишлиги одатдаги таблеткаларга қараганда тахминан 20-30% га паст, лекин бу аҳамиятли клиник самара кўрсатмайди, чунки AUC (пульс) кўрсатгичлари оддий таблеткалар қабул қилгандагига ўҳшаш. Метопрололнинг фақат катта бўлмаган қисми (тахминан 5-10%) плазма оқсиллари билан боғланади.

Давомли таъсирга эга бўлган метопролол сукцинатининг ҳар бир таблеткаси, назоратли ажралиб чиқадиган кўпсонли гранулалар кўринишида метопролол сукцинати сақлайди. Ҳар бир гранула полимер қопламага эга, у метопрололнинг ажралиб чиқиши тезлигини бошқаради.

Ажралиб чиқиши узайтирилган таблеткалар тез эрийди ва назоратли ажралиб чиқишга эга гранулалар меъда-ичак йўлларида тарқалади, у ерда улардан 20 соат давомида узлуксиз метопролол ажралиб чиқади. Бир кундалик доза қабул қилгандан кейин метопрололнинг плазмадаги максимал концентрациялари, минимал концентрациялардан тахминан икки марта юқори даражаларга эришади.

Метопролол жигарда оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Маълум бўлган уч асосий метаболитини клиник аҳамиятли бета1-блокловчи таъсир кўрсатмаслиги аниқланган.

Метопролол биринчи навбатда, лекин фақатгина эмас, жигарнинг цитохром (CYP) 2D6 ферменти билан метаболизмга учрайди. CYP 2D6 генини полиморфизми туфайли, метаболизмининг жадаллиги турли одамларда турлича бўлади. Метаболик потенциали паст (тахминан 7-8%) бўлган шахсларда плазмада, метаболик потенциали юқори бўлган шахсларга қараганда плазмада юқорироқ концентрацияси ва секинроқ элиминацияси аниқланади. Лекин турли одамларда плазмадаги концентрацияси барқарор ва такрорланувчи бўлади.

Перорал дозанинг 95% кўпроғи организмдан сийдик билан чиқарилади. Дозанинг тахминан 5% ўзгармаган холда чиқарилади, якка холларда 30% га етади. Метопрололнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади (интервал 1-9 соат) Умумий клиренси тахминан минутига 1 л ни ташкил қилади.

Метопрололнинг кекса одамлардаги фармакокинетикаси ёшроқ популяциядаги шундайлардан аҳамиятли фарқ қилмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда метопрололнинг тизимли биокираолишлиги ва элиминацияси нормага мувофиқ келади. Лекин метаболитларининг чиқарилиши, нормага қараганда секинроқ юз беради. Калавалар фильтрацияси минутига 5 мл дан кам бўлган пациентларда метаболитларнинг аҳамиятли тўпланиши кузатилган. Метаболитларининг тўпланиши метопрололнинг бета1-блокловчи таъсирини кучайтирмайди.

Жигар циррози бўлган пациентларда метопрололнинг биокираолишлигини ошиши ва умумий клиренсни пасайиши кузатилиши мумкин. Лекин экспозициясини ошиши фақат жигар функциясининг оғир бузилишлари ёки портокавал анастомози бўлган пациентларда клиник аҳамиятлидир. Портокавал анастомози бўлган пацентларда умумий клиренси тахминан минутига 0,3 л, ва AUC қиймати соғлом шахсларга қараганда тахминан олти марта юқори.

Гипертензияли 6-17 ёшли болаларда метопрололнинг фармакокинетик профили илгари таърифланган катталардагига ўхшаш. Тана вазнини ошиши перорал қўлланганда метопрололнинг тахминий клиренсини (CL/F) пропорционал ошишини чақиради.

  •  Артериал гипертензия.
  • Стенокардия.
  • Аритмия, хусусан суправентрикуляр тахикардия.
  • Юрак-қон томир касалликларидан ўлимни ва миокард инфарктининг ўткир босқичидан кейин такрорий инфарктни пасайтириш мақсадида профилактик даволаш.
  • Юрак фаолиятини функционал бузилишлари чақирган юрак уриши.
  • Мигренни олдини олиш.
  • Барқарор симптоматик юрак етишмовчилиги (NYHA га мувофиқ II-IV синфи, чап қоринчадан отилиб чиқаётган қон хажмининг < 40%), юрак етишмовчилигини даволашнинг бошқа усуллари билан бирга.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар

  •  Артериал гипертензияда қўлланади.

Метокард SR таблеткаларини суткада бир марта эрталаб қабул қилиш керак. Таблеткаларни бутунлигича ёки бўлиб ютиш керак. Уларни чайнаш ёки майдалаш мумкин эмас. Таблеткаларни сув билан (камида ярим стакан) ичиш керак.

Дозани қуйидаги тавсияларга мувофиқ белгилаш керак:

Артериал гипертензия (АГ)

47,5 мг метопролол сукцинати бу 50 мг метопролол тартратига тўғри келади) суткада бир марта енгил ёки ўртача АГ ли пациентлар учун. Зарурати бўлганда дозани суткада 95-
190 мг (бу 100-200 мг метопролол тартратига тўғри келади) метопролол сукцинатигача оширилиши мумкин ёки даволаш тартибига бошқа антигипертензив восита қўшилиши мумкин.

Стенокардия

95-190 мг метопролол сукцинати (бу 100-200 мг метопролол тартратига тўғри келади) суткада бир марта. Зарурати бўлганда даволаш тартибига юрак ишемик касаллигини даволаш учун бошқа дори воситалари қўшилиши мумкин.

Аритмия

95-190 мг метопролол сукцинати (бу 100-200 мг метопролол тартратига тўғри келади) суткада бир марта.

Миокард инфарктидан кейин профилактик даволаш

180 мг метопролол сукцинати (бу 200 мг метопролол тартратига тўғри келади) суткада бир марта.

Юрак фаолиятининг функционал бузилишлари чақирган юрак уришини тезлашиши

95 мг метопролол сукцинати (бу 100 мг метопролол тартратига тўғри келади) суткада бир марта. Зарурати бўлган холда доза 190 мг метопролол сукцинатигача (бу 200 мг метопролол тартратига тўғри келади) оширилиши мумкин.

Мигренни олдини олиш

95-190 мг метопролол сукцинати (бу 100-200 мг метопролол тартратига тўғри келади) суткада бир марта.

Барқарор симптоматик юрак етишмовчилиги

Барқарор симптоматик юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, улар бунинг муносабати билан бошқа дори воситаларини қабул қиладилар, метопролол сукцинатининг дозаси индивидуал равишда белгиланади. NYHA га мувофиқ II-IV синфи юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун тавсия этиладиган бошланғич доза, биринчи хафта давомида суткада бир марта 11,88 мг метопролол сукцинатини ташкил қилади (бу 12,5 мг метопролол тартратига тўғри келади). Иккинчи хафта давомида ҳар куни доза 23,75 мг метопролол сукцинатигача оширилиши мумкин (бу 25 мг метопролол тартратига тўғри келади). NYHA га мувофиқ II синфи юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун тавсия этиладиган бошланғич доза биринчи икки хафта давомида суткада бир марта
23,75 мг метопролол сукцинатини ташкил қилади (бу 25 мг метопролол тартратига тўғри келади). Биринчи икки хафта ўтгач дозани икки марта ошириш тавсия этилади. Дозани ҳар икки хафта ўтгач ҳар куни 190 мг гача метопролол сукцинатига (бу 200 мг метопролол тартратига тўғри келади) ёки максимал ўзлаштирилувчи дозага эришилгунча ошириш керак. Давомли даволашда мақсадли доза ҳар куни 190 мг метопролол сукцинатини ташкил қилиши (бу 200 мг метопролол тартратига тўғри келади) ёки максимал ўзлаштирилувчи дозага етиши керак. Даволовчи шифокорни барқарор симптоматик юрак етишмовчилигини даволаш тажрибасига эга бўлиши тавсия этилади. Дозани ҳар бир оширишдан кейин пациентнинг холатини синчиклаб текшириш керак. Артериал босим пасайган холда, бошқа бир вақтда қўлланаётган препаратнинг дозасини пасайтириш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Артериал босимни пасайиши метопрололни узоқ муддатли қўллаш учун тўсиқ бўлиши шарт эмас, лекин пациентнинг ҳолати барқарорлашгунича дозани пасайтириш керак бўлади.

Буйрак функциясини бузилиши

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши

Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, масалан, портокавал анастомози бўлган пациентларни даволашда, дозани пасайтириш тавсия этилади.

Кекса ёшдаги пациентлар

80 ёшдан катта пациентларда қўллаш бўйича мувофиқ маълумотлар йўқ. Доза оширилганда эҳтиёткорликнинг алоҳида чораларини кўриш керак.

Болалар ва ўсмирлар

Гипертензияси бўлган ≥ 6 ёшли пациентларда тавсия этиладиган бошланғич доза суткада бир марта тана вазнига 0,48 мг/кг метопролол сукцинатини ташкил қилади (бу тана вазнига 0,5 мг/кг метопролол тартратига тўғри келади). Юбориладиган охирги мг даги доза тана вазнига мг/кг да хисобланган дозага максимал яқинлаштирилган бўлиши керак. Тана вазнига 0,48 мг/кг дозага реакция қилмайдиган пациентларда, метопролол сукцинатини тана вазнига 0,95 мг/кг дозагача ошириш мумкин (бу тана вазнига 1,0 мг/кг метопролол тартратига тўғри келади), бунда максимал доза тана вазнига 47,5 мг/кг метопролол сукцинатидан (бу 50 мг метопролол тартратига тўғри келади). Тана вазнига 0,95 мг/кг дозага реакция қилмайдиган пациентларда, метопролол сукцинатини тана вазнига 1,9 мг/кг дозагача ошириш мумкин (бу тана вазнига 2,0 мг/кг метопролол тартратига тўғри келади). Болалар ва ўсмирларда меторполол сукцинатини 190 мг дан кўпроқ бир марталик суткалик дозасини (бу 200 мг метапролол тартратига тўғри келади) ўрганилмаган.

6 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган. Метокард SR ни бу ёш гуруҳида қўллаш тавсия этилмайди.

Қуйида келтирилган ножўя реакциялар клиник тадқиқотлар давомида ёки клиник амалиёт вақтида кузатилган ва асосан, таблеткалардаги метопролол тартратига тааллуқлидир. Кўпчилик холларда метопрололни қўллаш билан сабаб алоқаси тасдиқланмаган.

Ножўя таъсирлар пайдо бўлиш тез-тезлигини қуйдагича аниқлаш қабул қилинган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/1000 гача), тез-тезлиги номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас). Пайдо бўлишининг тез-тезлиги бўйича ножўя таъсирлари ҳар бир гуруҳда уларнинг оғирлигини камайиш тартибига мувофиқ кўрсатилган.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения.

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: яширин қандли диабетнинг кўринишлари.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тана вазнини ошиши.

Руҳият томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: депрессия, диққатни жамлашни пасайиши, уйқучанлик ёки уйқусизлик, дахшатли туш кўришлар.

Кам ҳолларда: асабийлик, танглик.

Жуда кам ҳолларда: хотирани йўқолишлари, хотирани ёмонлашиши, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, шахсиятлик ўзгаришлар (масалан, кайфиятни алмашиниши).

Нерв тизими томонидан бузилишлар.

Тез-тез: бош айланиши, бош оғриғи.

Тез-тез эмас: парестезиялар.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: кўришни бузилиши, кўзларни қуруқлиги ёки таъсирланиши, конъюнктивит

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринтли бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез: брадикардия, мувозанатни постурал бузилишлари (жуда кам холларда хушдан кетиш билан бирга кечувчи), юрак уришини тезлашиши

Тез-тез эмас: юрак етишмовчилиги симптомларини ўткинчи зўрайиши, биринчи даражали атриовентрикуляр блокада, перикардда оғриқлар

Кам ҳолларда: юрак функционал бузилишлари, юрак ритмини бузилиши, юракни ўтказувчанлигини бузилиши.

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: артериал босимни яққол пасайиши ва ортостатик гипотензия, жуда кам холларда хушдан кетиш билан.

Тез-тез: қўл ва оёқ кафтларини совуқлиги

Жуда кам ҳолларда: периферик қон айланишини олдинги оғир бузилишлари бўлган пациентларда гангрена, ўзгариб турувчи оқсоқлик ёки Рейно синдромини зўрайиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез: юкламада нафасни қийинлашиши

Тез-тез эмас: бронхоспазм

Кам ҳолларда: ринит

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: кўнгил айниши, қорин оғриғи, диарея, қабзиятлар

Тез-тез эмас: қусиш

Кам ҳолларда: оғизни қуриши

Жуда кам ҳолларда: таъмни бузилиши

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: жигарнинг функционал синамаларининг нонормал натижалари

Жуда кам ҳолларда: гепатит

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тошма (псориазсимон тошма ва терининг дистрофик ўзгаришлари), гипергидроз

Кам ҳолларда: сочларни тўкилиши

Жуда кам ҳолларда: фотосенсибилизация билан боғлиқ бўлган реакциялар, псориазни зўрайиши, псориаз пайдо бўлиши, терида псориазсимон ўзгаришлар.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: мушак тиришишлари

Жуда кам ҳолларда: артралгия, мушакларни бўшашиши

Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: импотенция ва бошқа жинсий бузилишлар, жинсий олатни фибробластик индурацияси (Пейрони касаллиги)

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: чарчоқлик

Тез-тез эмас: шиш

  • Метопролол сукцинати, бошқа бета-адреноблокаторлар ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик.
  • II ва III даражали атриовентрикуляр блокада.
  • Юрак етишмовчилиги (ўпкаларни шиши, пасайган қон оқими ёки гипотензия), у бўйича даволаш ўтказилмаган, ва миокарднинг қисқарувчанлик фаолиятини оширувчи препаратларни (бета-рецепторларнинг антагонистлари) узлуксиз ёки вақти-вақти билан қўллаш.
  • Намоён бўлаётган ва клиник аҳамиятли синусли брадикардия (юрак қисқаришлар тез-тезлиги < 50/мин)
  • Синус тугуни кучсизлиги синдроми.
  • Кардиоген шок.
  • Периферик артерияларнинг оғир касалликлари.
  • Артериал гипотензия (систолик босим < 90 мм сим. уст.).
  • Метаболик ацидоз.
  • Оғир бронхиал астма ёки ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК).
  • Феохромоцитома, у бўйича даволаш ўтказилмаган.
  • МАО ингибиторларини ёндош қўллаш (МАО-В ингибиторларидан ташқари).

Метопрололни юрак қисқаришлар тез-тезлиги < 45 зарб/мин, PQ интервали > 0,24 секунд ёки систолик артериал босим < 100 мм сим. уст. бўлган, ўткир миокард инфаркти гумон қилинган пациентларга буюриш мумкин эмас. Бундан ташқари, метопрололни юрак етишмовчилиги ва систолик артериал босими вақти-вақти билан 100 мм сим. уст. Пастга тушадиган пациентларда қўллаш мумкин эмас (даволашни бошлаш олдидан текшириш кўрсатилган).

Верапамил ёки дилтиазем тури кальций каналларининг блокаторларини ёки бошқа антиаритмик воситаларни (масалан, дизопирамидни) ёндош вена ичига юбориш мумкин эмас (истисно: жадал даволаш бўлими).

Фармакодинамик ўзаро таъсирлар

Агар бошқа бета-адреноблокаторлар (масалан, кўз томчилари) ёки МАО ингибиторлари билан параллел, симпатик тугунларни блокловчи воситаларни қўллаш амалга оширилаётган бўлса, пациентнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак.

Агар клонидин билан ёндош даволаш тўхтатилса, бета-адреноблокаторларни қўллаш бир неча кун олдин бекор қилиниши керак.

Метопролол ва верапамил ёки дилтиазем каби кальций каналларининг блокаторлари, ёки антиаритмик воситалар бирга қўлланганда пациентда манфий инотроп ва хронотроп самараларнинг ҳар қандай шакллари пайдо бўлишини назорат қилиш керак. Бета-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларда, верапамил каби кальций каналларининг блокаторларини вена ичига юбориш мумкин эмас.

I синф антиаритмик препаратлар. I синф антиаритмик препаратлар ва бета-адреноблокаторларнинг блокаторлари қўшимча манфий инотроп самаралар кўрсатади, улар чап қоринча функцияси паст бўлган пациентларда жиддий нохуш гемодинамик кўринишлар чақириши мумкин. Синус тугуни кучсизлиги синдроми ва АВ ўтказилишнинг патологик бузилишлари холида, бундай мажмуадан ҳам сақланиш керак. Ўзаро таъсир дизопирамид учун жуда кенг таърифланган.

Бета-адреноблокаторлар ва ингаляция қилинувчи анестетикларни қабул қилаётган пациентларда, юрак қисқаришлар тез-тезлигига бета-адреноблокаторларнинг самараси ошиши мумкин.

Метопролол бир вақтда қабул қилинаётган, артериал босимни пасайтирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Метопролол ва норадреналин, адреналин ёки бошқа симпатомиметикларни бир вақтда қўллаганда артериал босим аҳамиятли ошиши мумкин.

Метопролол, резерпин, альфа-метилдопа, клонидин, гуанфацин ва юрак гликозидлари бир вақтда қўлланган ҳолда, юрак қисқаришлар тез-тезлиги ва юракни ўтказувчанлигини аҳамиятли пасайиши мумкин.

Бир вақтда бошқа бета-адренергик антагонистларни (масалан, тимололли кўз томчилари) олаётган пациентлар, синчков шифокор назорати остида бўлишлари керак.

Метопролол гипогликемия симптомларини, хусусан тахикардияни енгиллаштириши мумкин. Бета-рецепторларнинг блокаторлари II қандли диабетининг II типи бўлган пациентларда инсулиннинг ажралиб чиқишини ингибиция қилиши мумкин. Мунтазам қонда қанднинг миқдорини ўлчаш ва мувофиқ тарзда антидиабетик даволашга тузатиш киритиш керак (инсулин ва перорал диабетга қарши парепаратлар).

Индометацин ва простагландинлар синтезининг бошқа ингибиторларини бир вақтда қўллаш, бета-адреноблокаторларнинг антигипертензив самарасини пасайтириши мумкин.

Маълум вазиятларда адреналин бета-адреноблокаторлар билан даволанаётган пациентларга юборилади, кардиоселектив бета-адреноблокаторлар, носелектив бета-адреноблокаторларга нисбатан, артериал босимни бошқарилишига аҳамиятли кам таъсир кўрсатади.

Бета-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентлардаги анафилактик реакцияларни даволашда адреналиннинг самараси, сусайтирилиши мумкин.

Фармакокинетик ўзаро таъсир

Ферментларни индукция қилувчи ёки ингибиция қилувчи препаратлар, метапрололнинг плазмадаги концентрациясига таъсир кўрсатиши мумкин. Рифампицин метопрололнинг метаболизмини ошириши ва шу билан унинг қондаги даражасини камайтириши мумкин, шу вақтнинг ўзида циметидин, алкоголь ва гидралазин плазмада метопрололнинг концентрациясини ошириши мумкин. Метопролол биринчи навбатда, лекин фақат у билан эмас, жигар цитохром (CYP 2D6) билан метаболизмга учрайди. CYP 2D6 га ингибиция қилувчи таъсир кўрсатувчи моддалар, масалан, пароксетин, флуоксетин ва сертралин, дифенгидрамин, гидроксихлорохин, целекоксиб, тербинафин, нейролептиклар (масалан, хлорпромазин, трифлюпромазин, хлорпротиксен) каби серотонинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари (СҚҚОИ) ва шунингдек эҳтимол пропафенон, метопрололнинг плазма концентрациясини ошириши мумкин.

Амиодарон ва хинидинни (антиаритмик препаратлар) CYP 2D6 га ингибиция қилувчи таъсири таърифланган.

Метопролол бошқа дори препаратларнинг (масалан, лидокаиннинг) клиренсини камайтириши мумкин.

Бронхиал астмаси бўлган пациентларда бета-адреноблокаторларни қўллаш, эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак. Агар бронхиал астмаси бўлган пациент бета2—рецепторларнинг агонистини (таблетка кўринишида ёки ингаляция йўли билан) қўллаётган бўлса, метопролол билан даволаш қўлланганда, бета2—рецепторларнинг агонистининг дозасини назорат қилиш ва зарурати бўлган холда ошириш керак. Ажралиб чиқиши узайтирилган метопролол таблеткалари бета2-рецепторларга, селектив бета1-адренорецепторларнинг одатдаги таблеткаланган шаклларига қараганда камроқ даражада таъсир қилади.

Метопролол қандли диабетни даволаш самарасини пасайтириши ва гипогликемия симптомларини ниқоблаши мумкин. Метопролол ажралиб чиқиши узайтирилган таблеткалар шаклида ишлатилганда, селектив бета1-адреноблокаторларнинг оддий таблеткалари ишлатилгандагига қараганда углеводлар алмашинувини бузилиши ёки гипогликемиянинг симптомларини ниқобланишини хавфи паст, ва носелектив бета-адреноблокаторлар ишлатилгандагига қараганда аҳамиятли паст.

Кам холларда метопролол билан даволаш туфайли АВ ўтказувчанликни бузилиши ёмонлаштириши мумкин (атриовентрикуляр блокада кузатилиши мумкин).

Метопролол ўзининг антигипертензив самараси туфайли, периферик қон томирларнинг бузилишлари симптомларини ёмонлаштириши мумкин.

Феохромацитомаси бўлган пациентларга метопролол буюрилганда, метопролол билан даволашни бошлашгача ва даволаш вақтида альфа-адреноблокаторларни қўллаш керак.

Метопролол тиреотоксикоз симптомларини ниқоблаши мумкин.

Операция олдидан анестезиологни, пациентни бета-адреноблокаторларни қабул қилаётганидан хабардор қилиш керак. Жарроҳлик муолажа ўтказиш вақтида бета-адреноблокаторни бекор қилиш тавсия этилмайди.

Бета адреноблокаторлар билан даволашни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас. Агар даволаш тўхтатилиши керак бўлса, уни иложи борича аста-секин, камида икки хафта вақт давомида амалга ошириш керак, бунда доза аста-секин энг паст дозали, яъни 11,875 мг метопролол сукцинати (бу 12,5 мг метопролол тартратига тўғри келади) ажралиб чиқиши узайтирилган таблеткаларни ярим дозасини ташкил қилувчи энг паст дозага эришгунча икки марта қисқартирилади. Охирги дозани даволаш тўлиқ бекор қилингунча камида тўрт кун давомида қабул қилиш керак. Агар пациентда бирон-бир нохуш симптомлар пайдо бўлса, дозани секинроқ пасайтириш лозим. Бета-адреноблокаторларни бирдан бекор қилиш юрак етишмовчилигини ёмонлаштириши ва миокард инфаркти ва тўсатдан ўлим хавфини ошириши мумкин.

Бошқа бета-адреноблокаторлар каби метопролол, шунингдек аллергенларга сезувчанликни хам, анафилактик реакциялар хавфини ҳам ошириши мумкин.

Бета-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларни адреналин билан даволаш, ҳамма вақт ҳам кутилган терапевтик самара бермайди.

Бета-адреноблокаторлар псориазни ёмонлаштириши мумкин.

Принцметалл стенокардияси бўлган пациентларда селектив β1-адреноблокаторларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Хозирги вақтда юрак етишмовчилиги ва қуйидаги хавф омиллари бўлган пациентларда метопрололни ишлатиш бўйича етарли маълумотлар йўқ:

  • Ностабил юрак етишмовчилиги (NYHA га мувофиқ IV синфи).
  • Ўткир миокард инфаркти ёки олдинги 28 кун давомида ностабил стенокардия.
  • Буйрак функциясини бузилиши
  • Жигар функциясини бузилиши.
  • 80 ёшдан катталар.
  • 40 ёшгача бўлганлар.
  • Клапан аппаратининг гемодинамик аҳамиятли касалликлари.
  • Гипертрофик обструктив кардиомиопатия.
  • Операция вақтида ёки юракда метопролол сукцинати билан даволашгача охирги тўрт ойда бажарилган операциядан кейин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида аёлларда метопрололни қўллашга тааллуқли яхши назоратли тадқиқотлар бўлмаганлигини хисобга олиб, препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат агар она учун фойда, эмбрион/хомила учун хавфда юқори бўлганда буюриш керак.

Бета-адреноблокаторлар ёндош перфузиясини камайтиради ва ҳомиланинг ўлимини ва муддатидан олдинги туғуруқни чақиради. Енгил ёки ўртача артериал гипертензияси бўлган аёлларда давомли даволашдан кейин, она қорнида ривожланишни кечикиши кузатилган. Мавжуд бўлган маълумотлар бўйича, бета-адреноблокаторлар давомли туғуруқ ва ҳомила ва янги туғилган болада брадикардия чақириши мумкин. Шунингдек янги туғилган болаларда гипогликемия, артериал гипотензия, билирубинемияни ошиши ва гипоксияга тормозланган жавоб хақида хабарлар ҳам бор. Туғуруқнинг режаланган санасидан 48-72 соат олдини метопролол билан даволашни тўхтатиш керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, унда туғуруқдан кейин 48-72 соатлар давомида янги туғилган болани бета-адренорецепторларни блокланишининг белгилари ва симптомларига (масалан, юрак ва ўпкаси томонидан асоратларга) кузатиш олиб бориш керак.

Бета-адреноблокаторлар ҳайвонларда потенциал тератоген таъсир намойиш қилмаганлар, лекин киндик тасмасида қон оқимини пасайтирган, ўсишни кечикишини, суякланишни пасайишини ва хомила ўлими сони ва туғуруқдан кейинги ўлимни ошишини чақирган.

Лактация.

Метопрололнинг кўкрак сутидаги концентрацияси она плазмасидагига қараганда тахминан уч марта юқори. Шунга қарамасдан, дори препаратининг терапевтик дозалари қўлланганидан кейин эмизикли бола учун нохуш самаралар хавфи юқори эмас (метаболик потенциали паст бўлган шахслардан ташқари), эмизикли чақалоқларни бета рецепторларнинг блокланишини белгилари мавжудлигига кузатув олиб бориш керак

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Метопролол сукцинати автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига аҳамиятисиз ёки ўртача таъсир кўрсатади.

Пациент автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш олдидан унинг холатига метопролол қандай таъсир қилишига эътибор бериши керак, чунки метопролол билан даволаш вақтида бош айланиши ва чарчоқлик пайдо бўлиши мумкин. Алкоголь бир вақтда қабул қилганда ёки бошқа дори препаратга ўтгандан кейин бу самаралар кучайиши мумкин.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Симптомлари

Метопрололнинг дозасини ошириб юборилиши оғир артериал гипотензияга, синусли брадикардияга, атриовентрикуляр блокадага, юрак етишмовчилигига, кардиоген шокка, юракни тўхташига, бронхоспазмга, онгни йўқолишига (хатто комага), кўнгил айниши, қусиш ёки цианозга олиб келиши мумкин.

Бир вақтда алкоголь, гипотензив воситалар, хинидин ёки барбитуратлар қабул қилганда симптомлари ёмонлашиши мумкин.

Дозани ошириб юборилишининг биринчи симптомлари дори препарати қабул қилингандан кейин 20 минутдан то 2 соатгача вақт давомида пайдо бўлади.

Даволаш

Фаоллаштирилган кўмир, зарурати бўлганда меъдани ювиш. Оғир артериал гипотензия, брадикардия ёки юрак етишмовчилиги хавфида бета1-адренорецепторларнинг агонистини (масалан, преналтерол) кутилган самарага эришгунча вена ичига 2-5 минутли интерваллар билан ёки узлуксиз инфузия кўринишида юбориш керак. Агар бета1-адренорецепторларнинг селектив агонисти бўлмаса, допамин қўллаш мумкин. Шунингдек адашган нервни блоклаш учун атропин сульфатни (0,5-2,0 мг вена ичига) юбориш мумкин. Агар кутилган самарага эришилмаса, бошқа симпатомиметик, масалан, добутамин ёки норадреналин ишлатилиши мумкин.

Пациентга шунингдек 1-10 мг глюкагон юбориш мумкин. Кардиостимулятор қўллаш керак бўлиши мумкин. Пациентда бронхоспазмни олдини олиш учун бета2-адренорецепторларнинг агонистини вена ичига юбориш мумкин.

Диққат! Дозанни ошириб юборилишини даволаш учун керак бўлган дозалар, одатда ишлатиладиган терапевтик дозалардан анча юқори бўлади, чунки бета-адренорецепторлар бета-блокаторлар томонидан блокланган.

28 таблеткадан ПВХ/ПЭ/ПВДХ плёнкали ва алюмин фольгали блистерда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратида сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

“Фармацевтический завод «ПОЛЬФАРМА” АО

Пельпелиньска кўч. 19, 83-200 Староград Гданьски, Польша

Ўзбекистон Республикаси худудида маҳсулотнинг сифати бўйича истеъмолчиларнинг эътирозларини қабул қилувчи ташкилотнинг манзили

“ПОЛЬФАРМА” АО ваколатхонаси,

Тошкент ш. Фидокор кўч., 32

Тел: +99871 150 21 74, 150 21 75, 150 21 76

Факс: +99971 150 21 77

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Metoprolol: 47.5 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
28
Og'irligi:
47,5 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Polsha
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Metokard SR (Metocard SR) kengaytirilgan chiqarilish tabletkalari 47,5 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) narxi 16000 so'm - 14 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Metokard SR (Metocard SR) kengaytirilgan chiqarilish tabletkalari 47,5 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) ning to`liq analoglari:

Metokard SR (Metocard SR) kengaytirilgan chiqarilish tabletkalari 47,5 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.

Metokard SR (Metocard SR) kengaytirilgan chiqarilish tabletkalari 47,5 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) ning asosiy faol moddasi Metoprolol hisoblanadi.