Metronidazol-SEEM (Metronidazole-SEEM) infuzion eritmasi 5 mg/ml, 100 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3090 so'm)
Uchun ko‘rsatma Metronidazol-SEEM (Metronidazole-SEEM) infuzion eritmasi 5 mg/ml, 100 ml (flakon)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метронидазол - 5 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди - 7 мг, трилон Б - 0,1 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.
Тиниқ бироз сарғиш рангли, яшил тусли суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Микробларга ва протозойларга қарши восита.
Метронидазол протозойларга қарши ва микробларга қарши самарали кенг таъсир доирасига эга воситадир. Препарат Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica, Lamblia intestinalis, шунингдек облигат анаэроблар (спора косил қиладиган ва спора ҳосил қилмайдиган) - Bacteroides spp. (В. fragilis, В. ovatus, В. distasonis, В. thetaiotaomicron, В. vulgatus), Fusobacterium spp., Clostridium spp., Peptostreptococcus spp., Peptococcus spp., ra Eubacterium сезувчан штаммларига нисбатан юқори фаолликни намоён этмайди.
Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезувчан эмас, аммо метронидазол аралаш флора иштирокида (аэроблар ва анаэроблар) одатий аэробларга қарши самарали антибиотиклар билан синергик таъсир курсатади.
Фармакодинамикаси
Метронидазолнинг таъсир механизми 5-нитрогуруҳининг анаэроб микроорганизмлар ва содда хайвонларнинг хужайра ички транспорт протеинлари томонидан биокимёвий жихатдан қайтарилиши билан боғлиқ. Тайёрланган 5-нитрогуруҳ микроорганизмлар хужайраларининг ДНК си билан ўзаро таъсирга киришиб, уларнинг нуклеин кислоталарини синтезини ингибиция қилади, бу бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Анаэроб инфекцияси бўлган беморларга 500 мг метронидазолни 20 минут давомида вена ичига юборилганда препаратнинг қон зардобидаги концентрацияси 1 соатдан кейин 35,2 мкг/мл ни, 4 соатдан кейин - 33,9 мкг/мл ни, 8 соатдан кейин - 25,7 мкг/мл ни ташкил қилган. Препарат организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида, шу жумладан ўпка, буйрак, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, мия, сафро, сулак, амниотик суюқлик, абсцесс бўшлиқлари, қин секрети, уруғ суюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларга эришиб, аъзо ва тўқималарга яхши киради. Қон оқсиллари билан боғланиши суст ва 10-20% дан ошмайди. Нормал сафро ҳосил бўлишида метронидазолнинг сафродаги концентрацияси вена ичига юборилгандан кейин метронидазолнинг қон плазмасидаги концентрациясидан аҳамиятли даражада ошиши мумкин.
Метронидазолни чикарилиши асосан буйраклар орқали амалга оширилади - дозанинг 63% (20% препарат ўзгармаган кўринишда) чиқарилади. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-7 соатни ташкил қилади. Буйрак клиренси минутига 10,2 мл ни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препарат такроран юборилгандан кейин метронидазолни қон зардобида тўпланиши кузатилади. Шунинг учун оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда метронидазолни қабул қилиш сонини камайтириш лозим.
Метронидазол, инъекция учун эритма, препарата сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцияларни:
- асосан қорин бўшлиғи ва сийдик-чиқариш йўллари аъзоларидаги жарроҳлик аралашувларида анаэроб инфекцияларни олдини олиш ва даволаш;
- оғир аралаш аэроб-анаэроб инфекцияларни мажмуавий даволаш;
- ичақ ва жигар амёбиазини оғир шакли;
- сепсис;
- пертионит;
- остеомиелит;
- гинекологик инфекциялар;
- кичик чаноқ ва бош мия абсцесси;
- абсцесс ҳосил бўладиган пневмония;
- газли гангрена;
- тери ва юмшоқ тўқималар, суяк ва бўғимларнинг инфекцияларини даволаш учун тавсия қилинади.
Вена ичига буюрилади. Метронидазолни инфекция оғир кечиши, шунингдек препаратни ичга қабул қилишнинг иложи бўлмаганида вена ичига юбориш кўрсатилган. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун бир марталик доза 500 мг ни ташкил қилади, вена ичига узлуксиз (оқим билан) ёки томчилаб юбориш тезлиги - минутига 5 мл. Юборишлар орасидаги интервал - 8 соат. Даволаш курсининг давомийлиги шахсий равишда белгиланади. Максимал суткалик доза - 4 г дан кўп эмас. Кўрсатмалар бўйича, инфекциянинг характерга кўра, метронидазолнинг самарани бир маромда ушлаб турувчи перорал шакллари билан даволашга ўтишни амалга оширилади.
12 ёшгача булган болаларга метронидазолни бир кг тана вазнига 7,5 мг дан суткада 3 марта минутига 5 мл тезликда юборилади.
Чаноқ аъзоларида ва сийдик чиқариш йўлларининг режали операцияларидан олдин анаэроб инфекцияларни профилактика қилиш учун катталар ва 12 ёшдан катта болаларга метронидазолни инфузия кўринишида 500-1000 мг дозада, операция кунида ва кейинги кунларда - суткада 1500 мг дозада (500 мг дан ҳар 8 соатда) буюрилади. Оперциядан кейин инфекцион асоратлар ривожланганида даволаш давомийлигини 7 кунгача узайтирилади, перорал қабулга ўтиш мумкин. 12 ёшгача бўлган болаларга метронидазолни худди шундай схема буйича кг тана вазнига бир марталик 7,5 мг, дозада в/и томчилаб юбориш тавсия қилинади. 12 ёшгача бўлган болаларда максимал суткалик доза - бир кг тана 1 вазнига 22,5 мг ни ташкил этади.
Буйрак фаолиятини яққол бузилилишлари бўлган пациентлар учун (КК минутига 30 мл дан кам) метронидазолнинг суткалик дозаси 1000 мг, юборилиши сони 2 марта.
Қон ва лимфатик тизим томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан: ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Руҳиятни бузилиши: рухий бузилишлар, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, депрессия, уйқусизлик, жиззакилик, юқори қўзғалувчанли.
Нерв тизими томонидан: периферик сенсор нейропатия, бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, энцефалопатияни ва нимўткир мия синдромини (ҳаракат координацияси ва синергизмини бузилиши, атаксия, дизартрия, қадам ташлашни бузилиши, нистагм, тремор) ривожланиши тўғрисида хабарлар қилинган бўлиб, улар метронидазол бекор қилингандан кейин қайтувчандир, асептик менингит.
Кўриш аъзолари томонидан: Кўришни ўткинчи бузилиши, диплопия, миопия, жисмларнинг контурларини ёйилиб кетиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, рангли кўришни бузилиши, нейропатия/кўриш нервини неврити.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрия соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш диарея, глоссит, стоматит оғизда "металл" таъми, иштаҳани пасайиши, анорексия, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, қабзият, панкреатит (қайтувчан ҳолатлар), тил рангини ўзгариши/“карашланган тил” (замбуруғли микрофлорани ўсиб кетиши туфайли).
Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жигар ферментлари фаоллигини ошиши (аспартатаминотрансфераза/аланиаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза), холестатик ёки аралаш гепатит ва жигарни баъзида сариқлик билан кечувчи гепатоцеллюлар шикастланиши. Метронидазолни бошқа антибактериал воситалар билан мажмуавий қабул қилаётган пациентларда жигарни кўчириб ўтказилишини талаб қиладиган, жигар етишмовчилигини ривожланиш ҳоллари кузатилган.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тери тошмаси, терини қичишиши, терини қизариши, эшакеми, пуфакли тери тошмаси, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик элидермал некролиз.
Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: сийдикда метронидазолни сувда эрийдиган метаболитини бўлиши билан боғлиқ сийдикни жигарранг-қизил рангга бўялиши, дизурия, полиурия, цистит, сийдикни тутиб тураолмаспик, кандидоз.
Умумий бузилишлар ва ва юбориш жойидаги бузилишлар: иситма, бурунни битиши, артралгия, холсизлик, тромбофлебит, (оғриқ, юбориш жойида оғриқ, қизариш ёки шиш).
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: электрокардиограммада Т тишчасини яссиланиши.
- метронидазолга ёки бошқа нитроимидазол хосилаларига юқори сезувчанлик;
- марказий нерв тизимини (МНТ) органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ):
- лейкопения (шу жумладан анамнезида);
- жигар етишмовчилиги (катта дозалар буюрилган ҳолларда);
- ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлиги, буйрак/жигар етишмовчилиги. Дориларнинг ўзаро таъсири Метронидазол, инъекция учун эритмасини қўлланганда, унинг бошка дори воситалари билан ўзаро таъсири ахамиятсиз, аммо айрим дори препаратлари билан бир вақтда буюрилганда эхтиёткорликка риоя килиш лозим: Варфарин ва бошқа билвосита антикоагулянтлар. Метронидазол билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбинни ҳосил бўлиш вақтини ошишига олиб келади.
Дисульфирам (эсперааль). Бир вақтда қўллаш турли неврологик симптомларни ривожланишига олиб келиши мумкин, шунинг учун метронидазолни дисульфирамни охирги икки хафта давомида қўллаган беморларга буюриш мумкин эмас.
Циметидин метронидазолнинг метаболизмини сусайтиради, бу унинг қон зардобидаги концентрациясини ошишига ва ножўя холатларни ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Жигар микросомал ферментларни рағбатлантирадиган препаратларни бир вақтда буюриш (фенобарбитал, фенитоин), метронидазолнинг элиминациясини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида уни плазмадаги концентрацияси камаяди.
Литий препаратларининг юқори дозалари билан узок вақт даволанган пациентларда литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши ва интоксикация симптомлари ривожланиши мумкин.
Метронидазолнинг микробларга қарши таъсири сульфаниламидларни антибиотиклар билан мажмуада қулланганда кучаяди.
Метронидазолни қутбланмайдиган миорелаксантлар (венкуроний бромид) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
Метронидазол, инъекция учун эритмани бошқа дори препаратлари билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди!
Буйрак, жигар касалликпарида эхтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истъемол қилиш мумкин эмас, чунки метронидазол спиртли ичимликларга нисбатан жирканишни чақириш қобилиятига эта. Препаратни узоқ вақт қабул қилишни периферик қон манзарасини назорати остида ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Хомиладорлик ва лактация даври
хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас; кечроқ уни, фақат агар она учун фойдаси, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган холдагина буюриш мумкин. Метронидазол билан даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда курсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ҳаддан ташқари юқори дозалари ножуя самараларни, асосан кўнгил айниши, қусиш ва бош айланишини кучайишига сабаб бўлиши мумкин; oғирроқ холларда атаксия, парестезиялар ва тиришишлар аниқланиши мумкин.
Даволаш симптоматик.
Специфик антидоти йўқ.
100 мл дан полипропилен флаконда (шиша бутилкада). 1 флакон (шиша бутилка) қуллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғикдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепти бўйича.
«Samarkand England Eco-Medical» МЧЖ ҚК
Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш., Фарход ш.
Тел:+998662307700
Metronidazol: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Metronidazol-SEEM (Metronidazole-SEEM) infuzion eritmasi 5 mg/ml, 100 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Metronidazol-SEEM (Metronidazole-SEEM) infuzion eritmasi 5 mg/ml, 100 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Metronidazol-SEEM (Metronidazole-SEEM) infuzion eritmasi 5 mg/ml, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Metronidazol-SEEM (Metronidazole-SEEM) infuzion eritmasi 5 mg/ml, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Metronidazol hisoblanadi.