Monopouz Essel kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 25 000 so'm)
Muhim fosfolipidlar: 200 mg/kapsula, Soya izoflavon ekstrakti: 75 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Monopouz Essel kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
Ҳар бир желатин капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: Эссенциал фосфолипидлар - 200 мг, соя изофлавони 40% - 75 мг.
Ёрдамчи моддалар: етарли миқдорда.
Оч сариқ-оқ рангли кукун сақловчи, танаси қопқоқчаси яшил рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Климаксга қарши восита. АТХ коди: G02CX.
Менопауза тиббий нуктаи назардан ҳайз кўришни микдорий камайишига олиб келувчи тухумдонлар фаолиятини сусайиши билан ифодаланади. Бундай ўзгаришлар эстроген ва прогестерон ишлаб чиқарилишини пасайиши ва ФСГ (фолликулостимулловчи гормон) ва ЛГ (лютеин гормон) концентрациясини ошиши билан чақирилган.
Изофлавон:
Изофлавон менопаузадаги қизиб кетиш ҳиссини камайтиради ёки бутунлай бартараф этади. Изофлавонлар кучсиз эстроген самарага эга бўлган ўсимлик моддалари синфига киради, шу боисдан улар фитоэстрогенлар дейилади Изофлавонлар дуккаклилар оиласи ўсимликларида бўлади ва соя дони изофлавонларнинг энг бой манбаидир. Икки соя флавонлари - генистеин ва диадзеин катта аҳамиятга эга. Изофлавонлар ракка қарши таъсирга эга, чунки эстрогенлар рецепторлари билан боғланади. Шундай қилиб, изофлавонлар, кўпчилик аёлларда намоён бўладиган эстрогенга боғлиқ рак касалликларидан ҳимоя қилади.
Изофлавонлар эстогенсимон самара намоён қилиб, қизиб кетишларни йўқотади, остеопороз, хавфли ўсмаларни ривожланишини олдини олади, бу айниқса вазни ошиқча пост-менопаузадаги аёллар учун айниқса муҳимдир, уларда эстрогенларнинг юқори концентрациялари кузатилади. Монопоуз Эссел 40% умумий изофлавонларни табиий нисбатларда сақловчи соя изофлавон экстрактини сақлайди. Изофлавонлар генистеинларнинг 60% соя изофлавонларининг жуда фаол шакли - генистин/генистеин кўринишида бўлади.
Генистеин кўкрак бези тўқмасини ҳимоя қилади, хужайраларнинг мувофиқ фаолиятини ва фермент фаоллигини тутиб туради. Соя иэофлавонлари эстрогенларнииг мувозанатини ва кўкрак безининг тўқимаси фаолиятини тутиб туриб, 2-гидрокенэстерон метаболизмини оширади ва 16- гидроксиэстерон метаболизмини ўзгартиради.
Аёлларда менопаузадан олдин ва кейинги даврда изофлавонлар юрак-қон томир касалликларини олдини олиб, липидлар метаболизмини оптималлаштиради.
Изофлавонларга бой овқат аёлларда суяк тўқимасини минерализациясини тутиб туриш имконини беради.
Эссенициал фосфолипидлар - бу хужайра мембранасининг таркибига кирувчи юқори тозаланган фосфолипидларнинг йиғиндисидир. Эссенциал фосфолипидлар фосфатидилхолин, фосфатидил инозитол ва фосфатидил этаноламин, шунингдек линол ва линолен кислоталарини ўз ичига олади. Фосфолипидлар ичак йўлларидан тўлиқ сўрилиши учун нано-липосомаларга капсулаланган.
Эссенциал фосфолипидлар хужайраларнинг энергетик балансида, хужайра ички боғланишларда, хужайра мембранасини тургори ва ўтказмаслигини ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди. Эссенциал фосфолипидлар холестерини ташилиши ва чиқарилишида ва ферментларни метоболизмида иштирок этади. Клиник тадқиқотларга мувофиқ, холестерин қоннинг липидларини балансини тутиб туради. Эссенциал фосфолипидлар тромбоцитлар агрегациясида, юрак-қон томир тизимининг фаолияти ва периферик қон айланиш тизимида потенциал иштироқ этади.
- климакс;
- ҳайз кўриш циклини бузилиши;
- ҳайз кўришдан олдинги синдром;
- аёллар жинсий соҳалари касалликларини комплекс даволаш;
- кўкрак бези ракини профилактикаси;
- оёқларда веналарни варикоз кенгайиши;
- суяклар остеопорози;
- артериал гипертония;
- атеросклероз ва унинг асоратлари, ЮИК ва бошқалар.;
- эндокрин тизими касалликларида қўлланилади.
Катталарга: Бир капсуладан кунига 2 марта овқатланиш олдидан ёки овқатланиш вақтида қабул қилинади. Препарат болаларда, ҳомиладор аёлларда ёки лактация даврида ишлатиш учун тавсия қилинмайди.
Кам ҳолларда - кўнгил айниши.
Шахсий ўзлаштираолмаслик.
Препарат 100% табиий изофлавонларни эссенциал фосфолипидлар билан бирга сақлайди, дориларнинг ўзаро тасири ҳақида маълумот тушмаган.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
10 та капсула блистерда. 1, 3 ёки 6 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецептсиз.
Наброс Фарма Пвт.Лтд., Нешнел Хайвей 8, Кхеда-387 411 Ҳиндистон.
Muhim fosfolipidlar: 200 mg/kapsula, Soya izoflavon ekstrakti: 75 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Monopouz Essel kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Monopouz Essel kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Monopouz Essel kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Nabros Farma hisoblanadi.