Mukaltin (Mucaltin) Tatximfarmpreparaty tabletkalari 50 mg №10 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Mukaltin (Mucaltin) Tatximfarmpreparaty tabletkalari 50 mg №10 (blister)
Бир таблетка сақлайди:
Фаол модда: глюкозага қайта ҳисобланганда 18% полисахаридлар сақловчи доривор алтей ўтининг экстракти (Мукалтин қуруқ экстракти) - 50,0 мг.
Ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати - 87 мг, узум кислотаси - 160 мг, кальций стеарати - 3 мг.
Оч-кулрангдан жигарранг-кулранггача бўлган рангли, ўзига хосли ҳидли, ясси цилиндрик шаклдаги риска ва фаскали таблеткалар. Оч ва тўқ холли доғлари бўлиши мумкин.
Таблеткалар.
Усимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CA.
Мукалтин доривор алтей ўтидан олинган полисахаридларининг аралашмаси бўлиб, балғам кўчирувчи хусусиятларга эга. Рефлектор рағбатлантириши туфайли, бронхиал безларнинг секрециясини кучайтириш билан бирга хилпилловчи эпителий фаоллигини ва нафас бронхиолаларининг перистальтикасини оширади. Натрий гидрокарбонати балғамни суюлтиради ва бронхиал секрецияни бироз оширади.
Қийин ажралувчи ўта қовушқоқ балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликлари (трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхоэктатик касалликлар, пневмония ва бошқ.) - комплекс даволаш таркибида қўлланади.
Ичга, 1-2 таблеткадан овқатдан олдин кунига 2-3 марта. Даволаш курси ўртача 7-14 кун.
Болаларга таблеткани 1/3 стакан иссиқ сувда эритиш мумкин.
Аллергик реакциялар, кам - диспепсик ҳолатлар .
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги.
Мукалтинни бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин.
Мукалтинни кодеин сақловчи препаратлар ва бошқа йўталга қарши дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу суюлган балғамни ажратиб чиқарилишини қийинлаштириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида шифокорнининг тавсияси бўйича қўллаш мумкин.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар қайд этилмаган.
Таблеткалар 50 мг.
10 таблеткадан контур уясиз ўрамда. 20 ёки 30 таблеткадан полимер банкаларда. Банкани ёки 3, 5 ёки 10 контур уясиз ўрамларни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.
Банкалар ва контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалар билан бирга бевосита гуруҳланган ўрамига жойланади.
Қуруқ жойда, 15 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
“Татхимфармпрепараты” ОАЖ,
Россия, 420091, Қозон ш., Беломорская кўч., 260.
(843) тел. 571-85-58; факс: 571-85-38
E-mail: marketing@tatpharm.ru
Mukaltin: 50 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mukaltin (Mucaltin) Tatximfarmpreparaty tabletkalari 50 mg №10 (blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mukaltin (Mucaltin) Tatximfarmpreparaty tabletkalari 50 mg №10 (blister) ning to`liq analoglari:
Mukaltin (Mucaltin) Tatximfarmpreparaty tabletkalari 50 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Mukaltin (Mucaltin) Tatximfarmpreparaty tabletkalari 50 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Mukaltin hisoblanadi.