Mukaltin (Mucaltin) Vifitech planshetlari 50 mg №10 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 17500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Mukaltin (Mucaltin) Vifitech planshetlari 50 mg №10 (blister)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалари: мукалтин - 0,05 г (доривор алтей ўтининг экстракти), 8,0% дан кам бўлмаган тикловчи моносахаридлар йиғиндиси ва 50,0% дан кам бўлмаган полисахарид комплексини сақловчи қуруқ экстракт;
ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати - 0,087 г, вино кислотаси - 0,160 г, кальций стеарати - 0,03 г, таблетка массаси - 0,300 г.
Думалоқ, яссицилиндрик шаклли, фаска ва рискали оч-кулрангдан то жигаррангроқ-кулранг рангли тўқроқ ва очроқ доғли, кучсиз ўзига хос ҳидли таблеткалар.
Таблеткалар.
Усимликдан олинадиган балғамни кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CA.
Мукалтин доривор алтей ўтининг полисахаридлари аралашмасини сақлайди. Балғам кўчирувчи хусусиятларга эга. Рефлектор рағбатлантириш хусусияти туфайли ҳилпилловчи эпителий фаоллиги ва нафас бронхиолаларнинг перистальтикасини кучайтириши билан бирга, бронхиал безларнинг секрециясини оширади.
Юқори қовушқоқликка эга бўлган қийин ажралувчи балғам ҳосил бўлиши билан бирга кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларини (трахеобронхит, ўпкаларнинг сурункали касаллиги, бронхоэктатик касаллиги, пневмония, ўпка эмфиземаси, пневмокониоз) - мажмуавий даволашда қўлланади.
Ичга, 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта овқат қабул қилишдан олдин. Болаларга таблеткани 1/3 стакан илиқ сувда эритиб бериш мумкин. Даволаш курси - 7-14 кун.
Аллергик реакциялар, кам ҳолларда - диспептик кўринишлар кузатилиши мумкин
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси чуқурлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларини сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Препарат бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда буюрилиши мумкин.
Препаратни кодеин сақловчи ва бошқа йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу суюлтирилган балғамнинг ажралиб чиқиши қийинлаштиради.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида шифокорнинг тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.
Препаратни қўллаш алоҳида диққатни ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари (автотранспортни бошқариш, ҳаракатланаётган механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши) ни бажаришга таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳоллари қайд қилинмаган.
Таблеткалар 50 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ёки уясиз ўрамда. 200 контур уяли ёки уясиз ўрам тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки картон яшикка жойланади.
Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
“ВИФИТЕХ” ЁАЖ
Манзил: 142279, Москва вил., Серпуховский тум., п.Оболенск, ГНЦ ПМ.
Тел/факс: (495) 716-15-81, 716-15-90.
Mukaltin: 50 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mukaltin (Mucaltin) Vifitech planshetlari 50 mg №10 (blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mukaltin (Mucaltin) Vifitech planshetlari 50 mg №10 (blister) ning to`liq analoglari:
Mukaltin (Mucaltin) Vifitech planshetlari 50 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Mukaltin (Mucaltin) Vifitech planshetlari 50 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Mukaltin hisoblanadi.