Facebook Pixel Code

Mukaltin (Mucaltin) Ximfarm tabletkalari 50 mg №10 (blister)

dagi narxlar
dan 3000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mukaltin (Mucaltin) Ximfarm tabletkalari 50 mg №10 (blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг мукалтин;

ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, оғир магний карбонати, тартрат кислотаси.

Кулранг-қўнғир рангли, доғлари бўлган, ясси цилиндрик, рискали ва фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Балғам кўчирувчи воситалар.

Мукалтин - секротолитик ва бронхолитик хусусиятларига эга боғлиқ бўлган, самарали балғам кўчирувчи воситадир. Препарат кучсиз йўталга қарши таъсир кўрсатади, йўтал хуружлари сонини ва уларнинг жадаллигини камайтиради. Юмшатувчи, яллиғланишга қарши ва ўраб олувчи хусусиятларга эга. Ўзгарган бронх-ўпка секрециясини нормаллаштиради, балғамни ажралишини яхшилайди: унинг қовушқоқлигини ва адгезив хусусиятини камайтиради, қуйи нафас йўлларидан юқори қисмларига балғам харакатини ва кўчишини енгиллаштиради.

Нафас йўлларидаги ўткир ва сурункали касалликларда қуюқ ва ёпишқоқ бронхиал ажралмалар, ёки унинг ажралиб чиқиши туфайли хосил бўлувчи йўтал: бронхит, пневмония, бронхоэктатик касаллик, бронхиал астма.

Таблеткаларни чайнамасдан, кўп миқдордаги сув билан қабул қилиш керак.

Катталарга ва болаларга 12 ёшдан бошлаб, 2 таблеткадан суткада 4 марта овқатдан олдин буюрилади. Болалар учун бир марталик дозаси ёшга қараб танланади: 1-3 ёш - 1 таблетка суткада 3 марта, 3-12 ёшга - 1-2 таблеткадан суткада 4 марта буюрилади.

Болаларда қўлланганда препаратни 1/3 стакан илиқ сувда эритиш мумкин, ҳохишга қараб қандли ёки мевали сироп қўшиш мумкин.

Даволаш курси - касалликнинг шаклига қараб, 7 кундан 1-2 ойгача давом этади.

Айрим ҳолларда аллергик реакциялар, шу жумладан эшакеми, қичишиш юз бериши мумкин.

Мукалтинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ҳозирги вақтдагача Мукалтинни дорилар билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Йўтални сусайтирувчи препаратлар (кодеин) билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Баъзи ҳолларда ўпканинг сурункали яллиғланиш касалликлари бўлган пациентларда Мукалтин билан даволашни бошида бронхиал дарахтда йиғилиб қолган ва кўп миқдорда детрит, оқсиллар ва яллиғланиш элементларини сақловчи балғамни ажралиши ҳисобига, балғамни ёпишқоқлиги ошиши мумкин. Шунинг учун бронхларни диффуз шикастланишида, балғамнинг физик-кимёвий хусусиятларини аҳамиятли ўзгаришларида ва мукоцилиар транспортни пасайишида Мукалтин билан даволашни муколитик препаратларни (бромкегсин ва бошқалар) бирга буюриш билан олиб бориш лозим.

Препаратнинг бир марталик дозасини ҳар 4 соатда қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Болалар

Препаратни 1 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Препаратни кўрсатилган терапевтик дозаларда қўлланганда дозани ошириб юборилиши кузатилмайди. Узоқ муддат қўлланганда ёки кўрсатилган дозалардан оширилганда кўнгил айниши ва қусиш келиб чиқиши мумкин.

Даволаш - симптоматик.

10 таблеткадан стрипда. Ёки 10 таблеткадан стрипда. 3 стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланган.

Ёки 30 таблеткадан биринчи очилиш назорати бўлган контейнерда. Контейнерни бўш жойини гигроскопик тиббиёт пахтаси билан тўлдирилади. Контейнерга этикетка ёпиштирилган. 1 контейнердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланади.

Ёки 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка алюмин фольгали, мухрли лакланган блистерда.

Ёки 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали мухрланган лакланган блистерда. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан дори воситалари учун картон қутида.

Оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецептсиз.

Химфарм, АО, Казахстан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Mukaltin: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
50 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Qozog`iston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mukaltin (Mucaltin) Ximfarm tabletkalari 50 mg №10 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Mukaltin (Mucaltin) Ximfarm tabletkalari 50 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Qozog`iston.

Mukaltin (Mucaltin) Ximfarm tabletkalari 50 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Mukaltin hisoblanadi.