Mukaltin tabletkalari 50 mg №10 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Mukaltin tabletkalari 50 mg №10 (blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: мукалтин - 0,05 г;
ёрдамчи моддалар: массаси - 0,3 г таблетка олингунча натрий гидрокарбонати, вино кислотаси, кальций стеарати.
Думалоқ шаклли, ясси цилиндрик, рискали ва фаскали, оч-кулрангдан жигарранг-кулранг рангли, тўқроқ ва очроқ доғлари бўлган, ўзига хос ҳидли таблеткалар.
Таблеткалар.
Ўсимликлардан олинган балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CA.
Мукалтин доривор гулхайри ўтларидан олинган полисахаридлар аралашмасидан иборат, балғам кўчирувчи хусусиятларга эга. Рефлектор стимуляция туфайли, бронхиал безлар секрециясини кучайиши билан бирга хилпилловчи эпителий фаоллигини ва нафас бронхиолалари перистальтикасини кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Аниқланмаган.
Юқори қовушқоқликка эга қийин кўчувчи балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхоэктазлар, пневмония ва бошқалар) мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта овқатдан олдин ичга қабул қилинади. Даволаш курси 7-14 кунни ташкил қилади. Болаларда таблеткани 1/3 стакан илиқ сувда эритиш мумкин.
Аллергик реакциялар, кам ҳолларда диспептик кўринишлар кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида қўллаш мумкин эмас.
Мукалтинни бронх-ўпка касалликларини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин.
Мукалтинни кодеин ва йўталга қарши бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу суюлтирилган балғамни кўчишини қийинлаштиради.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни шифокор тавсиясига кўра қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ҳозирги вақтгача препарат дозасини ошириб юборилиши ҳақидаги хабарлар қайд этилмаган.
Таблеткалар 50 мг.
30 таблеткадан тўқ-сариқ рангли ёки полимер материалли банкаларда; 10 таблеткадан контур уясиз ўрамда; 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
100 полимер материалли банкалар ёки 900 дан контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ жойда, +10 °С дан +15 °С гача бўлган ҳароратда.
2 йил.
(«Ирбитский химико-фармацевтический завод» Очиқ акционергик жамияти («Ирбитский химфармзавод» ОАЖ)
623856, Россия, Свердловск вил., Ирбит ш., Киров кўч., 172 уй.
Тел./факс: (34355) 3-60-90.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
100044, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Безакчилик кўч., 18 А
Mukaltin: 50 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mukaltin tabletkalari 50 mg №10 (blister) narxi har bir paket uchun
Mukaltin tabletkalari 50 mg №10 (blister) ning to`liq analoglari:
Mukaltin tabletkalari 50 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Mukaltin tabletkalari 50 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Mukaltin hisoblanadi.
Mukaltin tabletkalari 50 mg №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Irbitskiy XFZ hisoblanadi.