Naftizin (Naphthyzin) Moskva endokrin zavodi burun tomchilari 0,1%, 10 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2010 so'm)
Uchun ko‘rsatma Naftizin (Naphthyzin) Moskva endokrin zavodi burun tomchilari 0,1%, 10 ml (shisha)
0,05% ли 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нафазолин нитрати (нафтизин) - 0,5 мг;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси - 20 мг, 1М натрий гидроксиднинг рН 4,5-6,0 гача эритмаси, тозаланган сув 1 мл гача.
0,1% ли 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нафазолин нитрати (нафтизин) - 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси -20 мг, 1М натрий гидроксиднинг рН 4,5-6,0 гача эритмаси, тозаланган сув 1 мл гача.
Тиниқ рангсиз ёки бироз буялган суюқлик.
Назал томчилар.
ЛОР-аъзоларини даволаш учун восита. АТХ коди: R01AA08.
Қон томирларини торайтирувчи восита. Альфа1- ва альфа2-адренорецепторларини қўзғатади, шишга қарши таъсирга эга. Қон томирларни торайтирувчи самараси бурун шиллиқ қаватига маҳаллий аппликация қилинганда намоён бўлади. Ринитда веноз синусларга қон оқимини камайтириб, бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради.
Фармакокинетикаси
Қон томирларини торайтирувчи самараси бир неча минутдан кейин бошланади ва бир неча соат давом этади.
Ўткир ринитларда, аллергик ринитларда, риноскопияни ўтказилишини енгиллаштириш учун, бурундан қон кетишини тўхтатиш учун қўлланади.
Дори воситаси интраназал равишда буюрилади.
Катталарга ўткир ва аллергик ринитларда 0,05-0,1% ли эритма 1-3 томчидан кунда 3-4 марта буюрилади. Болаларга 0,05% сувли эритма буюрилади (ёки 0,025% эритма, 0,05% эритмани дистилланган сув билан аралаштирилади): 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 1-2 томчидан, 6 ёшдан 15 ёшгача - 2 томчидан кунига 1-3 марта буюрилади.
Риноскопияда юза анестезияни узайтириш учун 2-4 томчи 0,1% эритма 1 мл анестетик билан қўлланилади.
Бурундан қон кетганида 0,05% нафтизин эритмасига ботирилган тампонлар бурун бўшлиғига киритилади.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ошиши, реактив гиперемия.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши.
Маҳаллий реакциялар: таъсирланиш, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини шиши, 1 ҳафтадан кўпроқ қўлланганда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини шиши, атрофик ринит.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя самарани сезсангиз, бу ҳақида шифокорга мурожаат қилинг.
Ўта юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, яққол атеросклероз, тиреотоксикоз, 1 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли эритма учун), сурункали ринит, кўзнинг оғир касалликлари, қандли диабет, тахикардия, моноаминоксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қабул қилишни тўхтатилишидан кейинги 14 кунгача бўлган давр, 18 ёшгача бўлган пациентларда (0,1% ли эритма учун) қўллаш мумкин эмас.
Моноаминоксидаза ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш ёки уларни қабул қилиш тўхтатилганидан кейинги 14 кунгача бўлган даврда қўллаш мумкин эмас.
Резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин.
Узоқ вақт қўлланганида қон томирларни торайтирувчи таъсирининг яққоллиги аста пасаяди (тахифилаксияни пайдо бўлиши), шу сабабли 5-7 кун қўллангандан сўнг бир неча кун танаффус қилиш тавсия қилинади.
Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни эмизиш даврида фақат она учун бўлган фойда бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Ҳомиладорликда қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал босимни ошиши.
Даволаш: симптоматик.
0,05% ва 0,1% ли назал томчилар.
1,5 мл, 2 мл ёки 5 мл полимер тюбик-томчилагичларда.
1, 2, 4, 5 ёки 10 тюбик-томчилагичлар препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси картон қутида.
5 мл ёки 10 мл полимер флакон-томчилагичлар. 1 ёки 2 флакон-томчилагич стерил томчилагичли-қопқоқ билан ва препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қўллаш бўйича йўриқномасини матни тюбик-томчилагич ёки флакон-томчилагич қутисига ёзилган.
5 мл шиша флаконда.
1 флакон стерил томчилагич-қопқоқ билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга мажмуада картон қутида.
5 флакон поливинилхлорид пленкали контур уяли ўрамда.
1 контур уяли ўрам 5 стерил томчилагич-қопқоқ ва препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга мажмуада картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган, 15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин (тюбик-томчилагичдаги препарат учун).
Ёруғликдан ҳимояланган, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин (флакон-томчилагич, флаконлардаги препарат учун).
2 йил тюбик-томчилагич учун.
3 йил флакон-томчилагич ва флаконлар учун.
Очилганидан кейин препаратни яроқлилик муддати - 1 ой.
Рецептсиз берилади.
“Московский эндокринный завод“ Федерал давлат унитар корхонаси
109052, Москва ш., Новохохловская кўч., 25. Тел./факс (495) 678-00-50/911-42-10.
Nafazolin: 1 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Naftizin (Naphthyzin) Moskva endokrin zavodi burun tomchilari 0,1%, 10 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Naftizin (Naphthyzin) Moskva endokrin zavodi burun tomchilari 0,1%, 10 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Naftizin (Naphthyzin) Moskva endokrin zavodi burun tomchilari 0,1%, 10 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Nafazolin hisoblanadi.
Naftizin (Naphthyzin) Moskva endokrin zavodi burun tomchilari 0,1%, 10 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Moskva endokrin zavodi hisoblanadi.