Natriy xlorid (Natrii chloridum) Uzximfarm izotonik eritmasi 0,9% 5 ml in'ektsiya uchun № 5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Natriy xlorid (Natrii chloridum) Uzximfarm izotonik eritmasi 0,9% 5 ml in'ektsiya uchun № 5 (ampulalar)
1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол мадда: натрий хлориди - 9,0 г;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув - 1 л гача.
Тиниқ рангсиз, тузлироқ таъмли, ҳидсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Тузли эритмалар. АТХ коди: В05СВ04.
Изотоник эритма. Дегидратацияда организмнинг суюқлик танқислигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик таркибий қисми бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмотик босимини меъёрда тутиб туради.
Фармакокинетикаси
Ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали тез чиқарилади.
Дори воситаларини эритиш ва суюлтириш.
Кўз, бурун бўшлиғи ва жароҳатларни ювиш учун қўлланилади.
Тери остига, мушак ичига ва вена ичига.
Натрий хлоридидан фойдаланиб, дори воситаларидан эритма тайёрлаш стерил шароитда амалга оширилади (ампулаларни очиш, шприцни ва сиғимларни дори воситалари билан тўлдириш).
Конкрет дори воситасини тайёрлаш учун зарур бўлган натрий хлоридининг миқдори охиргини қўллаш бўйича йўриқномасидан ёки вазиятга қараб, шифокор томонидан аниқланади.
Юборишдан олдин эритма 36-38 °С гача иситилади.
Препарат қонда ва гематокрит электролитлар концентрациясига қараб қўлланилади.
Кўз, бурун бўшлиғи ва жароҳатларни ювишда препарат бевосита ювилаётган жойга қуйилади, яъни препарат билан ҳўлланган стерил салфеткалар қўйилади.
0,9% ли натрий хлоридининг эритмасини катта дозалари узоқ муддат қўлланганида, плазмада ва сийдикда электролитларнинг назоратини ўтказиш керак.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёшини оқиши, кўп терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония. Буйраклар функциясини бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриги, бош айланиши, безовталик, бўшашиш, мушакларни тортилиши ва гипертонуси.
Катта микдорларда юбориш хлоридли ацидоз, гипергидратация ва организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.
Маҳаллий қўлланганида ҳеч қандай ножўя реакциялари аникланмаган.
- гипернатриемия;
- ацидоз;
- гиперхлоремия;
- ҳужайрадан ташқари гипергидратация;
- мия ва ўпка шиши хавфини туғдирувчи қон айланишини бузилишлари;
- бош мия шиши, ўпка шиши;
- глюкокортикостероидларни катта дозаларда ёндош буюриш;
- ўткир чап қоринча етишмовчилиги.
Эҳтиёткорлик билан:
- декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги;
- сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия);
- буйракларнинг чиқариш функциясини бузилиши (изотоник эритманинг катта ҳажмлари учун);
- юрак етишмовчилиги;
- артериал гипертензия;
- периферик шишлар.
Буйракнинг чиқариш функцияси бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмлари эхтиёткорлик билан қўлланилади. Узоқ муддат қўлланилганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концетрациясини назорат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик токсикозларида ва гестозларда препаратни «фойда/хавф» нисбатини синчиклаб баҳолаб, шифокорнинг назорати остида қўллаш керак.
Эмизиш даврида 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасини қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас.
0,9% инъекция учун эритма. 5 мл ёки 10 мл дан ампулаларда. 10 та ампула қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-59-60.
Natriy xlorid: 9 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Uzximfarm izotonik eritmasi 0,9% 5 ml in'ektsiya uchun № 5 (ampulalar) narxi 680 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Uzximfarm izotonik eritmasi 0,9% 5 ml in'ektsiya uchun № 5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Uzximfarm izotonik eritmasi 0,9% 5 ml in'ektsiya uchun № 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Uzximfarm izotonik eritmasi 0,9% 5 ml in'ektsiya uchun № 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Natriy xlorid hisoblanadi.