Nervio B12 D/in eritmasi. 3 ml №6 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Betametazon: 0.67 mg/ml, Diklofenak: 25 mg/ml, Vitamin b12: 3.3 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Nervio B12 D/in eritmasi. 3 ml №6 (ampulalar)
Ҳар 3 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: диклофенак натрий 75 мг; бетаметазон (динатрий фосфати кўринишида) - 2 мг, гидроксикобаламин (сульфати кўринишида) - 10 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, бензил спирти, пропиленгликоль, динатрий эдетати, инъекция учун сув.
Тиниқ, қизил рангли ҳаракатчан, кўринарли заррачаларсиз ва чўкмаларсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши препаратлар. АТХ коди: М01АВ55.
Фармокодинамикаси
Таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий препаратдир. Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, урикозурик самара чақиради.
Диклофенак НЯКП, яққол яллиғланишга қарши, огрик қолдирувчи, ревматизмга қарши ва ўртача иситмани туширувчи ва антиагрегацион таъсир кўрсатади.
Таъсир механизми циклооксигеназа арахидон кислотаси метаболизмининг асосий ферменти фаоллигини бостириш билан боғлиқ, бунинг натижасида арахидон каскади реакциялари блокланади. Оғриқ қолдирувчи таъсири иккита механизмлар билан боғлиқ: периферик (простагландин синтезини бостириш оркали) ва марказий (марказий ва периферик нерв тизимида простагландин синтезини ингибиция килиш ҳисобига).
Бетаметазон глюкокортикоид, яккол яллигланишга қарши таъсир кўрсатади; унинг нисбий яллигланишга карши фаоллик индекси минералокортикоид фаоллик деярли тўлиқ йўклигида 30 ни ташкил қилади. Шикастланиш соҳасига лейкоцитларни ташалишини камайтиради ва фиброзни камайтиради.
В12 витамини хужайрани ўсиши ва репродукция учун зарур. Тўқималар регенерациясини оширади, қон яратишни, жигар ва нерв тизими функциясини нормаллаштиради.
Фармакокинетикаси
75 мг диклофенак мушак ичига юборилгандан кейин уни сўрилиши дарҳол бошланади. Ўртача кўрсаткичини тахминан 2,5 мкг/мл (8 мкмоль/л) ни ташкил қилувчи плазмадаги максимал концентрациясига тахминан 20 минутдан кейин эришилади.
Сўрилган фаол модданинг миқдори препаратнинг дозасига тўғри пропорционал боғлиқликда бўлади.
Диклофенакнинг умумий тизимли клиренси минутига 263±56 мл ни ташкил қилади. Якуний ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади. Сийдик (65%) ва сафро (35%) билан олтингугурт ёки глюкуронид билан бириккан метаболитлари кўринишида чиқарилади.
Бетаметазон енгил эрувчан компонентдир, у юбориш жойидан тез сўрилади, бу терапевтик таъсирни тез бошланишини таъминлайди. Бетаметазон қон плазмасидаги оқсиллар билан 64% боғланади ва 5-6 соат ярим чиқарилиш даврига эга.
В12 витамини асосан жигар паренхимаси хужайраларида бўлади, у унинг асосий заҳираларини ташкил қилади. Қонда транскобаламин 1 ва ІІ билан боғланади, улар уни тўқималарга ташийди. Плазмадаги оқсиллар билан боғланиши 90%. Юборгандан кейин максимал концентрациясига эришиш вақти (ТСтах) тахминан 1:00.
Жигардан сафро билан ичакка чиқарилади ва такроран қонга сўрилади. Жигардан ярим чиқарилиш даври (Т 1/2) - 500 кун. Буйрак функциясини нормал бўлганда 7-10% буйраклар орқали, ахлат билан тахминан 70% чиқарилади; буйрак функцияси сусайганда 0-7% буйраклар, 70-100% ахлат билан чиқарилади.
Қуйидаги ўткир ҳолатларни қисқа муддатли даволаш:
- бўғим синдроми;
- невралгия;
- ревматоид артрит;
- подагра;
- неврит;
- радикулит;
- остеоартрит;
- анкилозловчи спондилит ва умуртқа поғонасининг бошқа дегенератив касалликларида қўлланади.
Доза тиббий кўрсатмалар ва пациентнинг клиник ҳолатига қараб танланади.
Ўртача доза сифатида тавсиялар
Катталар ва > 12 ёшдаги болалар: кунига 1-2 ампула, ҳар куни ёки кунора (хафтада 3 мартагача юборишлар). Курслар орасидаги интервал 2-3 хафтани ташкил қилиши керак.
Юбориш усули
Инъекциялар думба мушагига чукур юборилади. Препарат секин юборилади. Муолажа вақтида пациент горизонтал ҳолатда ётиши ва тўсатдан ҳаракатларни амалга оширмаслиги керак.
- Препаратга ва унинг ҳосилаларига юқори сезувчанлик.
- Меъда-ичак йўлларининг фаол яраси.
- Жигар ва/ёки буйракнинг оғир даражадаги касаллиги. Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги.
- Артериал гипертензиянинг огир босқичи.
- Фаол туберкулёз, тизимли микоз.
- Вирусли касалликлар.
- Ўткир гломерулонефрит.
- Ўткир психоз.
- Остеопороз.
- Жигар порфирияси.
- Ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болалар, юрак ишемик касаллигида қўллаш мумкин эмас.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, тиришишлар, уйқуни бузилиши, қўзғалиш, эйфория, психоз.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: анурия, буйрак функциясини бузилиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани пасайиши, қоринда оғриқ, диарея, МИЙ ни эрозив-ярали шикастланиши, меъда-ичакдан қон кетиши, жигар функциясини бузилиши (кам холларда). Қон яратиш аъзолари ва гемостаз тизими томонидан: лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, апластик анемия, панцитопения.
Нафас тизими томонидан, ўпка гипервентиляцияси, нафас марказини сусайиши. Юрак-қон томир тизими томонидан: брадикардия, АБ ни пасайиши, ортостатик коллапс (кам холларда).
Сезги аъзолари томонидан кўришни ва эшитишни бузилиши.
Лаборатор кўрсаткичлар метаболик алкалоз ёки ацидоз, "жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши.
Аллергик реакциялар, экзантема, тери кичишиши, кам холларда бронхоспазм.
Маҳаллий реакциялар: инъекция жойида оғриқ, абсцесс ва тўкималар некрози (кам холларда).
Бошқалар: иситма, бош мия ва/ёки ўпка шиши, кома, микоз, иммунодепрессия (инфекцияларга қаршиликни пасайиши, яраларни битишини секинлашиши).
Даволаш: ЎСВ ва бошқа реанимацион чоралар; кўрсатмалар бўйича тутқаноққа қарши ДВ (диазепамни вена ичига юбориш), гемодиализ.
Нервио В12 ни қуйидагилар билан бир вақтда юборганда
Бошқа яллигланишга қарши препаратлар ва этил спирти сақловчи препаратлар билаи МИЙ дан қон кетиши хавфи ошади. Перорал диабетга қарши воситалар (сульфонилмочевина ҳосилалари) ёки инсулин билан гипер- ёки гипогликемия кузатилиши мумкин.
Билвосита антикоагулянтлар, гепарин дипиридамол ёк сульфинпиразон билан протромбин вақти кўрсаткичларига караб препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Юрак гликозидлари билан беморларни дигитализациясини секинлаштириши ёки тезлаштириши мумкин.
Гипотензив дори воситалари билан уларнинг таъсирини пасайтиради.
Диуретиклар билан диурез ва натрийурез камайиши, шунингдек гипо ёки гиперкалиемия ривожланиши мумкин.
Нервно В12 қўллаш қуйидагиларни чақиради:
- Сульфаниламидлар ва литий препаратларининг плазмадаги концентракциясини ошишини, метотрексатнинг токсиклигини ошишини.
- Барбитуратларнинг ухлатувчи таъсирини кучайтиради.
- Гормонал контрацептивларнинг ҳомиладорликка карши таъсири пасаяди.
Нервно В12® билан даволаш курсини бошлашдан олдии пациентни синчков кўрикдан Ўтказиш керак, хусусан меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини инкор этиш мақсадида.
Ножўя самаралар ривожланиши хавфини пасайтириш учун имкони борича препаратни минимал дозада буюриш керак; бу айниқса ҳолсизланган ва кекса пациентларга тааллукли.
Препаратнинг юқори концентрацияли эритмаларини юборганда кузатилиши мумкин бўлган мушак ичига инъекция жойида таъсирланишни олдини олиш учун инфъекцияни чуқур, турли соҳаларга амалга ошириш керак.
Муолажа мутлоқ стерил шароитларда Ўтказилади.
Препарат билан даволаш даврида овқат етарли миқдорда калий, оқсиллар, витаминлар ва кам миқдорда ёг, углеводлар ва ош тузи сақлаши керак.
Хомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладордик даврида Нервио В12 препаратини қўллаш мумкин эмас. Лактация даврида Нервио В12 препаратини қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Даволаш даврида автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, меъда-ичакдан қон кетиши, бош айланиши, бош огриги, метаболик алкалоз ёки ацидоз, гипервентиляция, нафасни сусайиши, иситма, артериал гипотензия, жигар ва буйрак етишмовчилиги, брадикардия, бош мия ва ўпка шиши, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, апластик анемия, трансаминазалар даражасини ошиши, юрак декомпенсацияси, анурия, тиришишлар, кома.
Даволаш: ўпкани сунъий вентиляцияси ва бошқа реанимацион чоралар; кўрсатмаларга қараб тиришишга қарши воситалар (масалан диазепамни вена ичига юбориш), гемодиализ.
3 мл инъекция учун эритма нейтрал шиша ампулаларда. 6 ампуладан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
DENVER FARMA S.A., Аргентина.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Betametazon: 0.67 mg/ml, Diklofenak: 25 mg/ml, Vitamin b12: 3.3 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Nervio B12 D/in eritmasi. 3 ml №6 (ampulalar) narxi 63333 so'm - 1 шт.
Nervio B12 D/in eritmasi. 3 ml №6 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Nervio B12 D/in eritmasi. 3 ml №6 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Argentina.
Nervio B12 D/in eritmasi. 3 ml №6 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Denver Farma hisoblanadi.