Facebook Pixel Code

Nevralon №20 ichak bilan qoplangan planshetlar (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 49200 so'm gacha 71800 so'm
Retsept bo'yicha
68 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Nevralon №20 ichak bilan qoplangan planshetlar (2 blister x 10 tabletka)

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: В1 витамини (тиамин гидрохлориди) 250 мг, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) 250 мг, В12 витамини (цианокобаламин) 1 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, сувсиз коллоид кремний диоксиди, ўта желатинланган маккажўхори крахмали, поливинилпирролидон, магний стеарати;

қобиғининг таркиби: пушти акрил-EZE® 93O34305 (метакрил кислотасининг сополимери, титан диоксиди, тальк, триэтилцитрат, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий бикарбонати, кармин, натрий лаурилсульфати, индигокармин алюмин лаки).

Думалоқ, икки томони қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Витаминлар. АТХ коди: A11DB.

Невралон В гуруҳи витаминларидан таркиб топган мажмуавий препарат.

Нейротроп В гуруҳи витаминлари нерв тизими ва ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларида ижобий таъсир кўрсатади, юқори дозаларда оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, қон оқимини кучайишига ёрдам беради ва нерв тизими фаолиятини ва қон яратиш жараёнини нормаллаштиради.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) муҳим фаол модда ҳисобланади. Организмда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапслар орқали нерв қўзғалувчанлигини ўтиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Хужайраларнинг мембраналарини перекисли оксидланиш маҳсулотларини заҳарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) фосфорланган шаклда аминокислоталарнинг декарбоксилланиш ва қайта аминланиш жараёнларида ва липидлар алмашинувида иштирок этувчи энзимларнинг таркибига киради. Периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимининг (МНТ) нормал фаолияти учун зарур.

Иккала витаминнинг физиологик фаолияти нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларига ижобий таъсири билан намоён бўлувчи бир-бирининг таъсирини кучайтиришидир. В6 витаминининг танқислигида, танқисликни кенг тарқалган ҳолатлари бу витаминлар юборилганидан кейин тез бартараф қилинади.

Цианокобаламин (В12 витамини) хужайра метаболизми жараёнлари учун зарур. Қон яратиш фаолиятига таъсир қилади (ташқи анемияга қарши омил), холин, метионин, креатинин, нуклеин кислоталарини ҳосил бўлишида иштирок этади, оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг ўн икки бармоқли ичак ва ингичка ичакда сўрилади. Жигарда аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб, тиаминкарбон кислотаси ва пирамин (2,5-диметил-4-аминопиридимин) ҳисобланади. Метаболитлари катта миқдордаги ўзгармаган тиамин билан бирга ичак ва буйраклар орқали чиқарилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) ичакдан тез сўрилади. Жигарда фармакологик фаол метаболитлар пиридоксальфосфат ва пиридоксаминфосфат ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. СН2ОН-гуруҳи 5-ҳолатида фосфорланганидан сўнг, яъни пиридоксаль-5-фосфати (PALP) ҳосил бўлганидан сўнг, В6 витамини коэнзим сифатида фаолият кўрсатади. Тахминан 80% PALP плазма оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин асосан мушаклар, жигар ва МНТ да тўпланади. Пиридоксин метаболизмини якуний маҳсулоти организмдан буйраклар орқали чиқариладиган 4-пиридоксил кислотасидир.

Цианокобаламин (В12 витамини) цианокобаламиннинг асосий миқдори “Каслнинг ички омили” билан боғлангандан сўнг ўзлаштирилади. В12 витамини асосан жигарда тўпланади. Қон зардобидан ярим чиқарилиш даври тахминан 5 кунни, жигардан эса тахминан 1 йилни ташкил этади. Организмдан асосан сафро ва сийдик билан чиқарилади.

Нерв тизимини қуйидаги касалликларини симптоматик даволаш, мажмуавий даволаш таркибида қўлланади:

  • неврит, невралгия (шу жумладан уч шохли нерв невралгияси), полиневрит, полиневропатия (шу жумладан диабетик ва алкоголли полиневропатия), ўраб олувчи темиратки, миалгиялар, илдизча синдроми (умуртқа поғонасини дегенератив ўзгаришлари келтириб чиқарган), ретробульбар невритлар, юз нервининг фалажи;
  • В1 В6 В12 витаминларининг танқислиги исботланган тизимли неврологик касалликлар.

Бундан ташқари, препарат қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • кардиомиопатия (В1 витаминини танқислиги билан боғлиқ бўлган);
  • операциядан кейинги қусиш;
  • нур касаллиги;
  • алкоголизм вақтида кузатиладиган сурункали интоксикация.

Невралон таблеткалари ичга, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Профилактика учун Невралон препарати кунига 1 таблеткадан буюрилади.

Касалликни даволаш учун кунига 2-4 таблеткадан буюрилади. Касалликнинг симптомлари камайганида дозани кунига 1 таблеткагача камайтириш мумкин.

Даволаш курси камида бир ой муддатни ташкил этади.

Жуда кам ҳолларда кўп терлаш, ҳуснбузар тошмаси, тери реакциялари (эшакеми). Кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, нафас жараёнини бузилиши, анафилактик шок, Квинке шиши) ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.

В6 витамини леводопанинг терапевтик самарадорлигини пасайтиради.

Тиосемикарбазон ва 5-флуоурацил В1 витаминининг антагонисти бўлиб, унинг самарадорлигини камайтирадилар. Антацидлар В1 витаминининг сўрилишини секинлаштиради.

Алкоголь ёки аминосалицилатлар ёки колхицинни (айниқса аминогликозидлар билан бирга) ҳаддан ташқари узоқ вақт 2 ҳафтадан ортиқ истеъмол қилиш В12 витаминини меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради.

Фолат кислотасининг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қабул қилиш В12 витаминининг концентрациясини пасайтириши мумкин.

Ўткир ва оғир даражадаги декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Невралон препаратини қўллаш хақидаги масала беморнинг ҳолатини ҳисобга олиб индивидуал равишда ҳал қилинади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Зарурат бўлганида ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар ва ўсмирларда Невралон препаратини қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларининг хайдовчилари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишловчи шахсларда препаратни қўллаш бўйича ҳеч қандай огоҳлантиришлар йўқ.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: сенсор нейропатия, препаратнинг ножўя таъсирлари яққоллигини кучайиши кузатилади.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 2 ёки 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Намликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

World Medicine Ilaҫ San. ve Tic. A.S., Турция.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Vitamin b1: 250 mg/tabletkalar, Vitamin b12: 1 mg/tabletkalar, Vitamin b6: 250 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Nevralon №20 ichak bilan qoplangan planshetlar (2 blister x 10 tabletka) narxi 24600 so'm - 10 шт.

Nevralon №20 ichak bilan qoplangan planshetlar (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Nevralon №20 ichak bilan qoplangan planshetlar (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Uorld Medetsin hisoblanadi.