Facebook Pixel Code

Нейролин сироп по 60 мл (флакон)

dagi narxlar
dan 171 800 so'm
Без рецепта
4 ta dorixonalarda
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Нейролин сироп по 60 мл (флакон)

Хар бир 5 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг цитиколинга эквивалент цитиколин натрий;

ёрдамчи моддалар: сорбит 70% эритма, глицерин, пропиленгликоль, бензоат натрий, натрий метилпарабени, натрий пропил парабени, натрий сахарини, аспартам, эсс, суюк асал, эсс. оқ атиргул, ponceau 4R бўёвчиси, тозаланган сув.

Ичга қабул қилиш учун сироп.

Психостимуляторлар, диққатни гиперфаоллик билан кечадиган танқислиги синдромида қўлланиладиган воситалар ва ноотроп препаратлар. Психоаналептиклар. АТХ коди: N06BX06.

Фармакодинамикаси

Цитиколин нейронларнинг мембранасидаги фосфолипидлар тузилмаларини биосинтезинирагбатлантиради, бу мембраналарни функциясини яхшиланишига, шу жумладан ионлашув насосларини ва нейрорецепторларни ишлашига ёрдам беради. Мембрана таъсирини барқарорлаштирувчи таъсири туфайли цитиколин бош мия шишини камайтириб, шишга карши таъсир кўрсатади. Цитиколиннибош мия жарохати ва ўткир бош мия кон айланишини бузилиши каби патологик ҳолатлардан кейин церебрал дисфункцияси билан боглик симптомларни якқоллигини сусайтиради. Когнитив, сенситив ва моторбузилишларида холатни яхшилаб амнезия даражасини пасайтиради. Цитиколин гипоксияда ва мия ишемиясида кузатиладиган симптомларни, ҳамда хотирани ёмонлашишида, эмоционал лабилликда, хар кунги ишни бажаришда ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш холатларини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ичга кабул килингандан кейин цитиколин яхни сўрилади, биокираолишлиги вена ичига юборилгандаги каби деярли тўлик. Тақсимланиши цитиколин холин фракциясининг фосфолипиднинг структурасига ва цитидин фракциясини цитидин нуклеотидларига нуклеин кислоталарига тезда кириб бош миянинг структурасида аҳамиятли даражада тақсимланади. Цитиколин бош мияга киради ва фосфолипидлар структураларини фракцияларини бир кисмини ҳосил қилиб ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналар ичига фаол киради.

Метаболизми жигарда холин ва цитидинни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Юборилгандан кейин қон плазмасида холинни концентрацияси деярли ошади.

Чикарилиши цитиколинни юборилган дозасининг 15% дан ками одам организмидан чиқарилади; буйраклар оркали 3% дан ками ва тахминан 12% СО2 билан нафас билан чикарилади.

Цитиколинни сийдик билан чикарилишида 2 фазани ажратиш мумкин: тахминан 36 соат атрофида давом этадиган биринчи фаза, бунда чикарилиш тезлиги тезда пасаяди ва иккинчи фаза бунда чиқарилиш тезлиги анча секинрок пасаяди. Худди шу СО2 нафас чикаришда кузатилади чикариш тезлиги тахминан 15 соатдан кейин тезда пасаяди, сўнгра анча секин пасаяди.

  • бош мия қон айланиши бузилишини ўткир фазаси;
  • бош мия қон айланишини бузилишини асоратлари ва оқибатлари;
  • бош мия жарохатлари ва унинг оқибатлари;
  • когнитив, сенситив, мотор ва келиб чиқиши дегенератив церебрал ва қон томир томонидан чакирилган бошка неврологик бузилишлари қўлланилади.

Препаратни овкатланиш вақтида ёки овқат қабуллари ўртасида қабул килинади. Қабул қилишдан олдин препаратни унчалик кўп бўлмаган миқдордаги сув билан суюлтириш мумкин (120 мл ёки ½ стакан).

Ишемик инсультини ва бош мия жарохатларини ўткир даври: тавсия этилган доза хар 12 соатда 1000 мг ни (10 мл) ташкил этади. Даволаш давомийлиги 6 ҳафтадан кам эмас.

Дегенератив ва ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври, бош мия жарохатларини тикланиш даври, когнитив ва ҳулқсимон бош мия қон томирларининг касалликларида бузилишлар: тавсия этиладиган доза суткада 500-2000 мг ни (3-20 мл дан суткада 1-2 марта).

Доза ва даволаш давомийлиги касаллик симптомларининг огирлигига боғлиқ.

Кекса ёшли пациентларда Нейролин препаратини дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жуда кам ҳолларада (<1/10000) (жумладан индивидуал ҳолатлар): аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши, анафилактик шок), бош огриги, бош айланиши, кизиб кетиш хисси, тремор, кўнгил айниши, қусиш, диарея, галлюцинациялар, шиш, ҳансираш, уйқусизлик, кўзгалувчанлик, иштаҳани пасайиши, фалажланган қўл-оёкларнинг увишиши, жигар ферментлар фаоллигини ўзгариши. Айрим ҳолатларда цитиколин парасимпатик тизимини рағбатлантиришимумкин, шунингдек АБ ни қисқа муддатли Ўзгаришини чакириши мумкин.

Агар йўрикномада кўрсатилган хар қандай ножўя самаралар зўрайса, ёки йўрикномада кўрсатилмаган бошқа хар қандай ножўя самаралар аникланган бўлса, бу хакида шифокорга хабар килиш лозим.

  • препаратнинг таркибига ўта юкори сезувчанлик;
  • ваготонияси бўлган беморларга буюриш мумкин эмас (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик кисмининг тонусии устун келиши);
  • фруктозани ўзлаштираолмаслик билан боғлиқ бўлган кам учрайдиган наслий касалликлар;
  • 18 ёшгача бўлган болалар ёши (етарли клиник маълумотларни йўклиги сабабли) да қўллаш мумкин эмас.

Цитиколин леводопани самарасини кучайтиради.

Меклофеноксат сақлаган дор воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Совукда консервантларни вактинча қисман кристаллизацияси натижасида кристалларни ахамиятсиз миқдори хосил бўлиши мумкин. Кейинчалик тавсия килинган шароитларда сакланганда кристаллар бир неча ой давомида эрийди. Кристалларни бўлиши препаратни сифатига таъсир этмайди.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик даврида назоратли текширувлар ўтказилмаган. Бирок препарат қўлланганда ҳомила учун хавф тўгрисида исбот олинмаган бўлсада, ҳомиладорлик давридадори препаратини, агар факат кутиладиган фойда потенциал хавфдан устун келса буюриш мумкин.

Нейролинни лактация даврида аёлларга буюрилганда эмизишни тўхтатиш лозим, чунки цитиколинни она сути билан чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида пациентлар диққат ва тезкор психомотор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда (шу жумладан автомобил ва транспорт воситаларини бошқариш, харакатлануви механизмлар билан ишлаш, диспетчерлих ва операторлик ишлари) эҳтиёткорликка риоя килишлари лозим.

Ичга кабул килиш учун сироп 60 мл дан қаҳрабо рангли флаконда. Бир флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон ўрамларда.

Куруқ ва ёругликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Relax Biotech Pvt. Ltd.», Хиндистон.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sitikolin: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
60 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Нейролин сироп по 60 мл (флакон) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Нейролин сироп по 60 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Нейролин сироп по 60 мл (флакон) ning asosiy faol moddasi Sitikolin hisoblanadi.

Нейролин сироп по 60 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Relax Biotech hisoblanadi.