Facebook Pixel Code

Oddiverin kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 69600 so'm gacha 94000 so'm
Retsept bo'yicha
71 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Oddiverin kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мебеверин гидрохлориди 200 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, поливинилпирролидон К30, гипромеллоза, этил целлюлоза, полиэтиленгликоль, магний стеарати, изопропил спирти, тозаланган сув.

Оқ рангли желатин капсулалар.

Капсула ичидаги - оқ ёки деярли оқ рангли, қобиқ билан қопланган шарсимон шаклдаги микрогранулалар.

Таъсири узайтирилган капсулалар.

Спазмолитик восита. АТХ коди: А03АА04.

Миотроп таъсирга эга спазмолитик восита бўлиб, меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Таъсир механизми аниқ эмас, лекин кўп сонли механизмлар, шунингдек ион каналларини ўтказувчанлигини сусайиши, норадреналинни қайта блокадасини эгаллаб олиш, маҳаллий анестетик таъсири, ва сув сўрилишини ўзгариши, мебеверинни меъда-ичак йўлларига маҳаллий таъсирини чақириши мумкин. Шу жумладан мебеверин механизми спазмолитик таъсир кўрсатиб, ичак перисталтикасини нормаллаштириб ва меъда-ичак йўлларидаги силлиқ мушак тўқималарини (“гипотония”) релаксациясини чақирмайди. Тизимли ножўя эффекти, антихолинергик таъсири йўқ.

Фармакокинетикаси

Мебеверинни қабул қилганда тез ва тўлиқ сўрилади. Ушбу дори шакли препаратни кунига 2 марта доза тартибини қўллаш имконини беради.

Такроран қабул қилинганда препаратнинг дозаси деряли аккумуляция ўтмайди.

Препаратнинг капсуладаги модифицирланган биокираолиши ўртача нисбатда 97% ташкил этади. Мебеверин одам организмида тўлиқ метаболизмга учрайди. Метаболизмнинг биринчи босқичи - веротруат кислотаси ва мебеверин спиртини ҳосил бўлиши билан кечувчи гидролиздир. Мебевериннинг метаболитлари (веротруат кислотаси ва мебеверин спирти) буйраклар орқали чиқарилади. Мебеверин спирти қисман карбон кислотаси кўринишида ва қисман метил гурухини йўқотган карбон кислотаси кўринишида чиқарилади. Плазмада айланиб юрувчи асосий метаболити бўлиб, метил гурухини йўқотган карбон кислотаси ҳисобланади. Метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг мувозанат ҳолатидаги ярим чиқарилиш даври тахминан 5,77 соатни ташкил қилади. Кўп марталик дозада (200 мг дан кунига икки марта) метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг қондаги максимал концентрацияси (Cmax) 804 нг/мл ни, метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг қондаги максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmax) тахминан 3 соатни ташкил қилади.

Мебеварин организмдан чиқиши қийин, лекин тўлиқ сўрилади; уни метаболитлари организмдан тўлиқ чиқарилади. Веротруат кислотаси буйрак орқали чиқарилади. Мебеверин спирти буйракдан чиқиб, қисман карбон кислотаси ва деметил карбон кислота кўринишида чиқарилади.

Мебеверин абдоминал соҳадаги спазматик оғриқларда ва меъда-ичак йўлининг спастик ҳолатларида қўлланади.

Оғриқларни, спазмларни, таъсирланган ичак синдроми билан боғлиқ бўлган ичак соҳасидаги дисфункция ва дискомфортни симптоматик даволаш.

Меъда-ичак йўллари аъзоларининг спазмларини (шу жумладан органик касалликлар билан боғлиқ) симптоматик даволашда қўлланади.

Мебеверин ичга, чайнамасдан етарли миқдордаги сув билан (камида 100 мл) қабул қилиш керак. Бир капсуладан (200 мг) суткада 2 марта, битта - эрталаб ва битта - кечқурун овқатдан 20 минут олдин буюрилади. Агар пациент бир ёки бир нечта капсула қабул қилишни унутган бўлса, қабулни кейинги капсуладан давом этририши мумкин. Препаратни одатдаги қабулига қўшимча равишда бир ёки бир нечта ўтказиб юборилган капсулаларни қабул қилмаслик керак.

Препаратнинг давомий қабул қилиш чегараланмаган.

Кутилган самарага эришилганда мебеверинни дозасини аста-секин камайтирилади.

Дозани тартибини кекса пациентларда ва буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўзгартириш талаб этилмайди.

Асосан тери қоплами томонидан аллергик реакциялар кузатилмаган, лекин бошқа аллергияларни пайдо бўлиши кузатилган.

Тери қоплами томонидан: эшакеми, ангионевротик шиши, шу жумладан шахсларда, экзантема.

Иммун тизими томонидан:ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик реакциялар).

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.

18 ёшгача (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларни етишмовчилиги билан боғлиқ) болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик (маълумотлар етиралича эмас).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларни даволаш бўйича клиник маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладор аёлларга агар она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлсагина эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Мебеверинни кўкрак сутига чиқарилиши бўйича маълумотлар етарли эмас. Мебеверинни эмизиш вақтида қабул қилмаслик керак.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Мебеверин автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Мебеверинни бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Симптомлари: назарий жиҳатдан дозани ошириб юборилишининг айрим ҳолларида МНСнинг қўзғалишларини ошиши кузатилиши мумкин. Мебеверин дозасини ошган холатларда симптомлар бўлмаган ёки деярли кўп эмас, қоида бўйича тез қайтадиган. Дозани ошириб юборилганда кўрсатиб ўтилган симптомлар неврологик ва юрак-қон томир характерли бўлган.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш тавсия этилади. Агар препарат дозаси ошиб кетса ва интоксикация холатлари тахминан 1 соат ичида билинса меъдани ювиш керак. Махсус антидоти йўқ.

10 капсуладан контур-уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилларида тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига солинади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил (микрогранула ишлаб чиқарилган санадан бошлаб). Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«NIKA PHARM» ШХЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй.

www.nikapharm.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Mebeverin: 200 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
200 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Oddiverin kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 23200 so'm - 10 шт.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Oddiverin kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Oddiverin kapsulalari 200 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Mebeverin hisoblanadi.