Facebook Pixel Code

Og'iz suspenziyasi uchun shokoladli ta'mli granulalar bilan Flyu-Keyr 5,3 g №5 (paket)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Og'iz suspenziyasi uchun shokoladli ta'mli granulalar bilan Flyu-Keyr 5,3 g №5 (paket)

Таркиби

Фаол моддалар Оддий таъмли (мг) Шоколад таъмли (мг) Асал таъмли (мг) Лимон таъмли (мг)
Қизилмия экстракти (Glycyrrhiza glabra Ext.) 212,75 212,0 212,0 212,0
Доривор иссоп (Hyssopus officinalis) 106,35 106,0 106,0 106,0
Томирли Адатода (Adhatoda vasika) 106,35 106,0 106,0 106,0
Хитой чойи (Thea sinensis) 53,15 53,0 53,0 53,0
Ялпиз экстракти (Mentha piperita Ext.) 14,3 0,25 12,85 0,48
Оддий арпабодиён мойи (Foeniculum vulgare Oil) 11,9 0,20 10,70 0,40
Шарсимон эвкалипт мойи (Eucalyptus globules Oil) 3,85 0,05 3,45 0,12
Асал - - 440,0 -
Ёрдамчи моддалар Миқдори
Оддий таъмли Шоколад таъмли Асал таъмли Лимон таъмли
Рафинадланган қанд 4,68 г 4,68 г 4,24 г 4,68 г
Маккажўхори крахмали 106,35 мг 106,0 мг 106,0 мг 106,0 мг
Натрий бензоати 1,0 мг 1,0 мг 1,0 мг 1,0 мг
Шоколад ароматизатори - 40,0 мг - -
Лимон ароматизатори - - - 45,0 мг

Таърифи

Оддий таъмли: жигарранг рангли, ширин таъмли ва ўзига хос ҳидли гранулалар.

Шоколад таъмли: жигарранг рангли, ширин таъмли ва шоколад ҳидли гранулалар.

Асал таъмли: жигарранг рангли, ширин таъмли ва ўзига хос ҳидли гранулалар.

Лимон таъмли: жигарранг рангли, ширин таъмли ва ўзига хос ҳидли гранулалар.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита. АТХ коди: N02B.

Флю-Кейр томоқни таъсирланиши, йўтал, тумов ва бошқ. каби гриппнинг симптомлари ва шамоллашни даволаш учун мўлжалланган яхшилаб танлаб олинган доривор ўсимликлар аралашмасидан таркиб топган эрувчан ўсимлик чойидир.

Қизилмия экстракти (Glycyrrhiza glabra Ext.) - балғамни юмшатувчи, балғам кўчирувчи, совутувчи, антиастматик ва йўталга қарши таъсир кўрсатади.

Доривор иссоп (Hyssopus officinalis) - ҳолсизликка қарши, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Томоқни оғриши ва катарал инфекцияларни даволаш учун ишлатилади.

Томирли Адатода (Adhatoda vasika) - бронхларни кенгайтиради, балғам кўчирувчи ва муколитик восита. Ўпкаларнинг фаолиятини нормаллаштиради.

Хитой чойи (Thea sinensis) - кучли антиоксидант восита, бактерияларга қарши, ўртача оғриқ қолдирувчи ва буриштирувчи восита.

Ялпиз экстракти (Mentha piperita Ext.) - балғам кўчирувчи, совутувчи, ҳушбўй таъм берувчи, маҳаллий антисептик ва оғриқ қолдирувчи восита.

Оддий арпабодиён мойи (Foeniculum vulgare Oil) - балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши ва стимулловчи таъсир кўрсатади.

Шарсимон эвкалипт мойи (Eucalyptus globules Oil) - яллиғланишга қарши ва шишга қарши восита. Нафас йўлларидаги патоген бактерияларга антибактериал таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Флю-Кейр гранулалари турли доривор ўсимликлардан таркиб топганлиги сабабли, препаратнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Йўтал, шамоллаш, грипп, тумов, иситма, томоқда оғриқ, бурунни битишини даволаш учун қўлланади.

Катталар ва 8 ёшдан ошган болаларга: 1 сашедан кунига уч марта. Бир стакан сув, чой ёки сутда эритилади ва кичик ютумлар билан аста-секин ичилади.

8 ёшдан кичик бўлган болаларга: катталарга мўлжалланган дозанинг ярми (1/2 саше) сувда ёки сутда эритилиб берилади.

Гўдаклар: кунига 1 саше, 4 мл сувда эритилади. Интерваллар билан ёки шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ берилади.

Препаратнинг ингредиентлари ўсимликлардан олинади ва қўллаш учун хавфсиздир. Препаратнинг ҳар қандай ингредиентига юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай ингредиентига юқори сезувчанлик.

Аниқланмаган.

Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва мутахассисга мурожаат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Механизмлар ва автомобилни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

5,3 г дан гранулалар ламинацияланган ўрамли сашеда. 5 саше қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

“Qarshi Industries (Pvt) Ltd.”, Хаттар, Покистон.

Тел: +92 42 111 200 300

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Adatoda tomiri: 106 mg/sashe, Arpabodiyon yog'i: 0.2 mg/sashe, Evkalipt globulus yog'i: 0.05 mg/sashe, Issop: 106 mg/sashe, Qizilmiya: 212 mg/sashe, Xitoy choy barglari ekstrakti: 53 mg/sashe, Yalpiz ekstrakti: 0.25 mg/sashe

Chiqarish shakli:
Granulalar
Paketdagi miqdor:
5
Og'irligi:
5,3 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
sashe
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Pokiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
8 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Og'iz suspenziyasi uchun shokoladli ta'mli granulalar bilan Flyu-Keyr 5,3 g №5 (paket) ning to`liq analoglari:

Og'iz suspenziyasi uchun shokoladli ta'mli granulalar bilan Flyu-Keyr 5,3 g №5 (paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.

Og'iz suspenziyasi uchun shokoladli ta'mli granulalar bilan Flyu-Keyr 5,3 g №5 (paket) ishlab chiqaruvchisi Qarshi Industries hisoblanadi.