Facebook Pixel Code

Omeprazol (Omeprazolum) Borisovskiy ZTP kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 6800 so'm gacha 12000 so'm
Retsept bo'yicha
21 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Omeprazol (Omeprazolum) Borisovskiy ZTP kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол мода: омепразол 8,5% омепразол пеллети кўринишида 20 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, сахароза, кальций карбонат, лактоза, динатрий гидроортофосфат, натрий лаурилсульфати, гидроксипропилметилцеллюлоза, метакрил кислотаси L30 D, пропиленгликоль, цетил спирти, натрий гидроксид, полисорбат 80, повидон S-630, титан диоксиди (E171).

Капсула таркиби: титан диоксиди (Е171), метилпарагидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, желатин.

Цилиндрик шаклли, учлари ярим сферик бўлган оқ рангли, №0 қаттиқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Кислотали муҳитни бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни даволаш учун воситалар. Гастроэзофагеалрефлюкс касаллигида қўлланадиган ва меъда ярасига қарши воситалар, протон насоси ингибиторлари (Н+/К+-АТФаза). АТХ коди: А02ВС01.

Катталар:

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (қайталанишларини даволаш ва олдини олиш);
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган пациентларда Helicobacter pylori ни эрадикацион даволаш (мажмуавий даволаш таркибида);
  • ностероид яллиғланишга қарши воситаларини (НЯҚВ) қабул қилиш, стресс яралари (уларни пайдо бўлиш хавфи бўлган пациентларда даволаш ва олдини олиш) билан боғлиқ меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • рефлюкс-эзофагит;
  • гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (шу жумладан симптоматик);
  • Золлингер-Эллисон синдромида қўлланилади.

1 ёшдан катта ва тана вазни 10 кг дан кам бўлган болалар: рефлюкс-эзофагитни даволаш; жиғилдон қайнашини ва гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида кислотани регургитациясини симптоматик даволашда қўлланилади.

4 ёшдан катта болалар: Helicobacter pylori томонидан чақирилган ўн икки бармоқ ичак ярасида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланилади.

Капсулаларни эрталаб, яхшиси овқатдан олдин, чайнамасдан ва капсулани майдаламасдан ярим стакан сув билан бутунлигича ютган ҳолда қабул қилиш тавсия қилинади. Ютиниши бузилган пациентлар ёки болалар учун капсулани очиш ва ичидагини олдиндан оз миқдордаги газланмаган сув билан ёки бироз нордон суюқлик (фруктоза шарбати, олма пюреси) билан аралаштириб, қабул қилиш ва устидан озгина сув билан ичиш мумкин. Аралаштиришни бевосита қўллашдан аввал ёки препаратни қабул қилишдан 30минут олдин ўтказиш керак.

Катталарда дозалари:

Ўн икки бармоқ ичак ярасини зўрайиш босқичида даволаш

Тавсия қилинадиган доза суткада 20 мг дан 2 ҳафта давомида. Яра касаллигида, даволанишга резистентликда суткада 40 мг дан 4 ҳафта давомида буюрилади.

Меъда ярасини зўрайиш босқичида даволаш

Тавсия қилинадиган доза суткада 20 мг дан 4 ҳафта давомида. Яра касаллигида, даволанишга резистентликда суткада 40 мг дан 8 ҳафта давомида буюрилади.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайишини олдини олиш учун тавсия қилинадиган доза суткада 20 мг. Зарурат бўлганида дозани суткада 40 мг гача оширилади.

Меъда яра касаллигида хеликобактер инфекциясини бартараф қилиш

Шифокорнинг назорати остида антибиотикларни танлаган ҳолда турли даволаш схемасини қўллаш мумкин. “Учламчи даволаш” ни ўтказишда: 20 мг омепразолни микробга қарши препаратлар билан бирга суткада 2 мартадан бир ҳафта давомида қўллаш керак. Инфекция бартараф қилинганидан кейин кейинги даволанишни стандарт даволаш схемаси бўйича ўтказиш лозим.

НЯҚВ билан боғлиқ бўлган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш

Тавсия қилинадиган доза суткада 20 мг 4 ҳафта давомида (такрорий 4 ҳафталик курси ўтказилиши мумкин).

Хавф гуруҳи пациентларида НЯҚВ билан боғлиқ бўлган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини олдини олиш учун (60 ёшдан ошган пациентлар, анамнезида меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари) тавсия қилинадиган дозасуткада 20 мг ни ташкил қилади.

Рефлюкс-эзофагитни даволаш

Тавсия қилинадиган доза - суткада 20 мг 4 ҳафта давомида (такрорий 4 ҳафталик курслар ўтказилиши мумкин). Касалликнинг оғир шаклли бўлган пациентларда тавсия қилинадиган доза суткада 40 мг, даволаш курси 8 ҳафта.

Рефлюкс-эзофагитдан соғайган пациентларни узоқ муддат даволаш учун (ремиссия фазасида) суткада 10 мг дан самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш курслари кўринишида узоқ муддат қўлланади. Зарурат бўлганида дозани 20-40 мг гача ошириш мумкин.

Гастроэзофагеал рефлюк касаллигини симптоматик даволаш учун суткада 10-20 мг дан буюрилади. Даволаш курси 4 ҳафтани ташкил қилади.

Золлингер-Эллисон синдромини даволаш

Дозалаш тартиби шахсий равишда танланади. Тавсия қилинадиган бошланғич доза суткада 60 мг. Одатдаги ўртача доза суткада 20-120 мг. Суткалик доза 80 мг дан ошган ҳолларда, уни суткада иккита қабул қилишга бўлиш лозим.

Болаларда дозалаш: омепразолни болаларда қўллаш тажрибаси чекланган. Даволаш мутахассиснинг назорати остида ўтказилиши керак.

Даволашнинг бошқа турларига чидамли оғир рефлюкс эзофагит ҳолларида 2 ёшдан катта, тана вазни 20 кг дан ортиқ бўлган болаларга суткада 20 мг дан 4-8 ҳафта давомида буюрилади. 1 дан 2 ёшгача бўлган болаларга суткада 10 мг дан буюрилади. Бунда капсула ичидаги модда 50 мл ичимлик сувига солиниб, аралаштирилади, кейин ушбу суюқликни ярми ўлчаб олинади ва болага ичиш учун берилади. Дозани, агар бунга зарурат бўлса, кунига бир марта 4 мг гача ошириш мумкин,.

Ўн икки бармоқ яра касаллигини даволаш учун болалар ва ўсмирлар учун даволаш давомийлиги 7 кунни ташкил қилади, у 14 кунгача узайтирилиши мумкин.

Тана вазни 15-30 кг бўлган болаларга: 10 мг омепразолни микробга қарши препаратлар билан бирга суткада 2 мартадан бир ҳафта давомида қўлланади.

Тана вазни 31-40 кг ва ундан ортиқ болаларга: 20 мг омепразолни суткада 2 мартадан бир ҳафта давомида қўлланади.

Аҳолининг махсус гуруҳлари: буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар ва 65 ёшдан ошган пациентларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар учун доза суткада 10-20 мг дан ошмаслиги керак.

Энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар (1-10%) бўлиб, бош оғриғи, қоринда оғриқ, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш ҳисобланади. Кам ҳолларда қуйидаги қайтмас ножўя ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш аъзолари томонидан: оғизни қуриши, таъмни бузилиши, стоматит, “жигар” ферментлари даражасини вақтинчалик ошиши; илгари ўтказилган жигар касалликларигепатит (шу жумладан сариқлик), жигар фаолиятини бузилилшлари.

Нерв тизими томонидан: бош айланаши, қўзғалиш, уйқучанлик, уйқусизлик, парестезиялар, депрессиялар, галлюцинациялар; оғир касалликлари, шу жумладан жигарнинг оғир касалликлари бўлган бемораларда - энцефалопатия.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: мушак заифлиги, миалгия, артралгия.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения; алоҳида ҳолларда-агранулоцитоз, панцитопения.

Тери қопламалари томонидан: қичишиш; алоҳида ҳоллардафотосенсибилизация, кўп шаклли эритема, алопеция.

Аллергик реакциялар: эшакеми, анагионевротик шиш, бронхоспазм, интерстициал нефрит ва анафилактик шок.

Бошқалар: гипомагниемия, кўришни бузилиши, периферик шишлар, кўп терлаш, иситма, гинекомастия; кам ҳолларда- узоқ даволаш вақтида меъда кисталарини ҳосил бўлиши. Омепразол капсулалари узоқ муддат ва/ёки юқори дозаларда қўлланганда сон, кафт усти, умуртқа суякларини синиш хавфи юқори бўлиши мумкин.

Омепразолга ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик, 1 ёшгача бўлган болалар (тана вазни 10 кг дан кам бўлган болалар) да қўллаш мумкин эмас. Омпепразолни нелфинавир билан бир вақтда қўлламаслик керак.

Антацид воситалари билан қўлланиши мумкин. Ампициллинни, итраконазолни, кетоконазолни, темир препаратларини сўрилишини секинлаштиради. Варфарин, диазепам, фенитоинни чиқарилишини секинлаштиради ва самарасини кучайтиради.

CYP2C19 ва CYP3A4 ни ингибиция қилувчи дори воситаларини (масалан, кларитромицин ва вориконазол) қабул қилиш омепразолнинг қон зардобидаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу ферментларнинг индукторларини (масалан, рифампицин ва тешик далачой препаратлари қабул қилиш) эса, уни камайтириши мумкин.

Хлорамфеникол, тиамазол (мерказолил), литий препаратларини гемотоксик таъсирини кучайтиради. Омепразол ва клопидогрелни бирга қабул қилиш клопидогрелнинг терапаевтик самарасини пасайишига олиб келади. Омепразол ва дигоксинни бирга қабул қилиш дигоксиннинг самарасини 10% га ошишига олиб келиши мумкин. Препаратлар бирга буюрилганда, айниқса кекса пациентларда эҳтитёкорликка риоя қилиш лозим.

Нелфинавир ва атанавирни плазмадаги даражаси омепразол билан бир вақтда қўлланганда пасаяди. Омепразол ва нелфинавирни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Посаконазол ва эрлотинибни сўрилишини аҳамиятли даражада камайтиради, бу препаратларни омепразол билан бирга қабул қилишдан сақланиш лозим. Омепразол билан бир вақтда қабул қилинганда саквинавир/ритонавир, такролимуснинг қон плазмасидаги концентрацияси ошади. Такролимуснинг қон зардобидаги концентрациясини ва буйрак фаолиятини (креатинин клиренси) мониторинги зарур.

Омепразолни қўллашни бошлашдан аввал хавфли жараёнларни борлигини истисно қилиш лозим.

Дори воситаси лактоза сақлайди, шу сабабли туғма галактозани ўзлаштираолмаслиги, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар ушбу препаратни қўлламасликлари керак. Узоқ вақт қабул қилинганда магний етишмовчилиги бўлиши мумкин. Аритмиялар, тиришишлар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва магний тузларини қўллаш керак. Дигоксин ва диуретиклар билан узоқ вақт қабул қилинганда омепразолни қўллашни бошлашдан олдин ва қўллаш вақтида қон зардобида магнийнинг концентрациясини вақти вақти билан аниқлаш керак. Омепразол узоқ вақт қўлланганда ёки юқори дозаларда қўлланганда сон, кафт усти, умуртқа суякларни синишлари хавфи юқори бўлади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Омепразол ҳомиладорликка ёки ҳомиланинг/чақалоқнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди, шунинг учун препаратни қўллашдан кутиладиган хавф ва фойда нисбатлари ҳисобга олингандан кейин ишлатиш мумкин. Омепразол кўкрак сути билан чиқарилади, аммо боланинг ҳолатига таъсир қилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Омепразолни қабул қилиш пациентни автотранспорт воситаларини бошқаришга ёки бошқа операторлик фаолиятига таъсир қилмайди. Бош айланиши ва кўришни бузилишини ривожланган ҳолларда пациентлар автомобилни бошқармасликлари ёки техника билан ишламасликлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Препарат кам заҳарли. Омепразолни суткада 13 капсулагача бўлган дозаларда қўлланганда заҳарланиш чақирмаган. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда онгни чалкашуви, кўришни ноаниқлиги, уйқучанлик, оғизни қуриши, бош оғриғи, кўнгил айниши, тахикардия, аритмиялар ривожланиши мумкин. Специфик антидоти йўқ. Ёрдам чоралари препаратни бекор қилинишини, самарани бир маромда ушлаб турувчи ва симптоматик даволашни ўз ичига олади.

10 капсуладан контур уяли ўрамда, 3 контур уяли ўрамлар картон қутида.

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти,

Беларусь Республикаси, Минск вилояти, Борисов ш., Чапаев кўч., 64/27.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Omeprazol: 20 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
20 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Omeprazol (Omeprazolum) Borisovskiy ZTP kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 2267 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Omeprazol (Omeprazolum) Borisovskiy ZTP kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Omeprazol (Omeprazolum) Borisovskiy ZTP kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Omeprazol hisoblanadi.