Facebook Pixel Code

Omid kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Omid kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: омепразол ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган гранулалар кўринишида - 20 мг.

Оқ рангли гранулалар сақловчи пушти рангли қопқоқчали ва тиниқ корпуси билан қаттиқ желатин «2» ўлчамли капсулалар.

Капсулалар.

Меъда-ичак ярасига қарши восита (Н+К+АТФаза ингибитори). АТХ коди: A02ВС01.

Протон насосининг ингибитори, кислота ҳосил бўлишини пасайтиради меъданинг париетал хужайраларида Н+/K+-ATФ-аза фаоллигини тормозлайди ва шу билан HCI секрециясини якуний босқичини блоклайди. Препарат олддори бўлиб, париетал хужайраларнинг секретор найчаларининг кислотали муҳитида фаоллашади.

Таъсирловчининг табиатидан қатъий назар меъдада базал ва рағбатлантирилган секрецияни пасайтиради.

20 мг қабул қилинганидан кейин антисекретор фаоллиги биринчи соат давомида, максимум 2 соат ўтгач юз беради. Максимал секрецияни 50% ингибиция қилиниши 24 соат давом этади.

Суткада бир марта қабул қилиш кундузги ва тунги меъда секрециясини тез ва самарали сусайишини таъминлайди, 4 кун даволашдан кейин ўзининг максимумига етади ва қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 3-4 кунга келиб йўқолади. Ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги бўлган беморларда 20 мг омепразолни қабул қилиш меъда ичидаги рН 3 даражасини 17 соат давомида сақлаб туради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши юқори даражада. TCmax 0,5-3,5 cоат, биокираолишлиги -30-40% (жигар етишмовчилигида деярли 100% гача етади; юқори липофилликка эга бўлиб, меъданинг париетал хужайраларига енгил киради, плазма оқсиллари билан боғланиши 90-95% (альбумин ва кислотали альфа1-гликопротеин).

Т1/2- 0,5-1 соат (жигар етишмовчилигида 3 соат), клиренси минутига 500-600 мл Жигарда CYP2C19 фермент тизими иштирокида фармакологик фаол бўлмаган 6 метаболитларини (гидроксиомепразол, сульфидли ва сульфонли метаболитлари ва бошқ.) ҳосил бўлиши билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. CYP2C19 ферментининг ингибитори ҳисобланади. Буйрак (70-80%) орқали ва сафро (20-30%) билан чиқарилади.

Сурункали буйрак етишмовчилигида КК пасайишига пропорционал пасаяди. Кекса пациентларда чиқарилиши пасаяди, биокираолишлиги ошади.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (шу жумладан қайталанишларини олдини олиш), рефлюкс-эзофагит, гиперсекретор ҳолатлар (Золлингер-Эллисон синдроми, меъда-ичак йўллари стресс яралари, полиэндокрин аденоматоз, тизимли мастоцитоз); НЯҚП-гастропатия.

Инфекцияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда Helicobacter pylori эрадикациясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Ичга буюрилади, капсулалар одатда эрталаб оз миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади, капсулаларни чайнаш мумкин эмас. Капсулалар овқатдан олдин қабул қилинади.

Яра касаллигини зўрайишида, рефлюкс-эзофагитда ва НЯҚП-гастропатияда 20 мг суткада 1 марта. Рефлюкс-эзофагитни кечиши оғир бўлган пациентларда доза суткада 1 марта

40 мг гача оширилади. 12-бармоқ ичак яра касаллигида даволаш курси 2-3 ҳафта, зарурати бўлганида - 4-5 ҳафта; меъда яра касаллиги ва эзофагитда 4-8 ҳафта.

Бошқа ярага қарши дори воситаси билан даволашга резистент беморларга суткада 40 мг буюрилади. 12-бармоқ ичак яра касаллигида даволаш курси 4 ҳафта, меъда яра касаллиги ва рефлюкс-эзофагитда 8 ҳафта.

Золлингер-Эллисон синдромида 60 мг, зарурати бўлганида доза суткада 80-120 мг гача оширилади (бундай ҳолда у 2-3 қабулда буюрилади).

Яра касаллигининг қайталанишларини олдини олиш учун 10 мг суткада 1 марта.

Helicobacter pylori ни эрадикацияси учун “уч ёқлама” даволаш қўлланилади (1 ҳафта давомида: 20 мг омепразол, 1 г амоксициллин, 500 мг кларитромицин суткада 2 марта; ёки 20 мг омепразол, 250 мг кларитромицин, 400 мг метронидазол суткада 2 мартадан; ёки

40 мг омепразол суткада 1 марта, 500 мг амоксициллин ва 400 мг метронидазол суткада 3 мартадан) ёки “икки ёқлама” даволаш (2 ҳафта давомида: 20-40 мг омепразол ва 750 мг амоксициллин суткада 2 мартадан ёки 40 мг омепразол суткада 1 марта ва 500 мг кларитромицин суткада 3 марта ёки 0,75-1,5 г амоксициллин суткада 2 марта).

Жигар етишмовчилигида 10-20 мг дан суткада 1 марта буюрилади; буйрак фаолиятини бузилишида ва кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея ёки қабзият, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, метероизм; кам ҳолларда “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, таъмни бузилиши; алоҳида ҳолларда - оғизни қуриши, стоматит, илгари оғир жигар касалликлари бўлган беморларда гепатит (шу жумладан сариқлик), жигар фаолиятини бузилиши.

Қон яратиш аъзолари томонидан: алоҳида ҳолларда лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, панцитопения.

Нерв тизими томонидан: оғир даражали ёндош соматик касалликлари бўлган беморларда - бош айланиши, бош оғриғи, қўзғалиш, депрессия, илгари жигарнинг оғир даражали касаллиги бўлган беморларда энцефалопатия.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: алоҳида ҳолларда артралгия, миастения, миалгия.

Тери қопламалари томонидан: кам ҳолларда тери тошмаси ва/ёки қичишиш, алоҳида ҳолларда фотосенсибилизация, кўп шаклли экссудатив эритема, алопеция.

Аллергик реакциялар: эшакеми, ангионевротик шиш, иситма, бронхоспазм, интерстициал нефрит ва анафилактик шок.

Бошқалар: кам ҳолларда гинекомастия, лохаслик, кўришни бузилиши, периферик шишлар, кўп терлаш, узоқ муддат даволаш вақтида меъда гландуляр кисталарнинг хосил бўлиши (HCL секрециясини ингибиция қилиниши оқибатида, ҳавфсиз, қайтувчи ҳарактерга эга).

Ўта юқори сезувчанлик, болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан. Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги.

Ампициллин эфирлари, Fe тузлари, итраконазол ва кетоконазолнинг сўрилишини пасайтириши мумкин (омепразол меъданинг рН оширади).

Цитохром Р450 ингибитори бўлиб, диазепам, билвосита таъсир этувчи антикоагулянтлар, фенитоиннинг (жигарда цитохром CYP2C19 орқали метаболизмга учрайдиган дори воситаси) концентрациясини ошириши ва чиқарилишини пасайтириши мумкин, бу айрим ҳолларда дори воситасининг дозасини камайтиришни талаб қилиши мумкин.

Омепразолни 20 мг дозада суткада 1 марта узоқ вақт кофеин, теофиллин, пироксикам, диклофенак, напроксен, метопролол, пропроналол, этанол, циклоспорин, лидокаин, хинидин ва эстрадиол билан мажмуада қўллаш, плазмада уларнинг концентрациясини ўзгаришига олиб келмаган.

Бошқа ДВ нинг қон яратиш тизимига ингибиция қилувчи таъсирини кучайтиради.

Бир вақтда қабул қилинаётган антацидлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Даволашни бошлашдан олдин хавфли жараён борлигини истисно қилиш керак (айниқса меъда ярасида), чунки даволаш, симптомларни ниқоблаши туфайли, тўғри ташҳис қўйилишини кечиктириши мумкин.

Овқат билан бир вақтда қабул қилиш унинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: онгни чалкашиши, кўришни ноаниқлиги, уйқучанлик, оғизни қуриши, бош оғриғи, кўнгил айниши, тахикардия, аритмия.

Даволаш: симптоматик. Гемодиализ етарлича самарали эмас.

10 капсула алюмин фольгали блистерларда. 3 ёки 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

MAXTAR BIO-GENICS-H.P-INDIA.

Midway Pharmaceuticals Pvt. Ltd. Plot No. 4, A-116, R.G. City Centre, Motia Khan, New Delhi-110055 (India).

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Omeprazol: 20 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
20 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Omid kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Omid kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Omeprazol hisoblanadi.

Omid kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Maxtar Bio-Genics hisoblanadi.