Facebook Pixel Code

Papazol (Papazolum) Irbitskiy HFZ tabletkalari №10 (blister)

dagi narxlar
dan 1680 so'm gacha 5100 so'm
Без рецепта
145 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Papazol (Papazolum) Irbitskiy HFZ tabletkalari №10 (blister)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,03 г бендазол (2-Бензилбензимидазол гидрохлориди) ва 0,03 г папаверин гидрохлориди (6,7-Диметокси-1(3,4-диметоксибензил)-изохинолин гидрохлориди);

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, кальций стеаринати.

Оқ ёки кулранг тусли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар. Бироз сезиларли киритмалари бўлишига йўл қўйилади.

Таблеткалар.

Антигипертензив восита. АТХ коди: А03AD51.

Бендазол (дибазол) миотроп таъсирга эга спазмолитик восита. Қон томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.

Папаверин гидрохлориди миотроп спазмолитик воситадир. Ички аъзолар ва қон томирларнинг силлиқ мушаклар тонусини пасайтиради. Артерияларнинг кенгайишини чақиради, қон оқишини, шу жумладан церебрал қон оқимини ошишига олиб келади.

Периферик қон томирлар ва бош мия қон томирларининг спазмларида, қорин бўшлиғи аъзоларининг силлиқ мушакларини спазмларида қўлланади.

Ичга буюрилади. Катталарга 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта.

Даволаш курси шахсий равишда белгиланади, одатда 2-4 ҳафта.

Болаларга даволовчи шифокор тавсияси бўйича буюрилади.

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, кўп терлаш, бош айланиши, уйқучанлик, атриовентрикуляр блокаданинг ривожланиши, юрак ритмини бузилиши, миокарднинг қисқарувчанлигини пасайиши кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, нафасни сусайиши, тутқаноқ синдроми, бронхообструктив синдром, 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ичак перистальтикасини пасайиши, бош мия жароҳатлари, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз, буйрак усти безларининг етишмовчилигида, простата безининг гиперплазияси, ҳомиладорлик, лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Фармакодинамик: спазмолитиклар, седатив воситалар, диуретиклар, трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин билан бир вақтда қўлланганида гипотензив самарасини кучайиши мумкин.

Антихолинэстераз препаратларнинг (галантамин, прозерин, физиостигмин ва бошқалар) силлиқ мушакларга таъсирини сусайтиради; леводопанинг антипаркинсоник самарасини пасайтиради.

Фармакокинетик: адсорбентлар, буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар препаратни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини пасайтиради.

Даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг хавфсизлиги ўрганилмаган

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

10 таблеткадан контур уяли ёки уясиз ўрамда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Кортур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

5 йил.

Рецептсиз.

“Ирбитский химико-фармацевтический завод” ОАЖ, 623856, Свердлов вил., Ирбит ш., Киров кўч., 172, Тел. (343-55) 3-60-90; факс 3-80-89, 3-60-73.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Bendazol: 30 mg/tabletkalar, Papaverin: 30 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
14 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Papazol (Papazolum) Irbitskiy HFZ tabletkalari №10 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

14 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Papazol (Papazolum) Irbitskiy HFZ tabletkalari №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Papazol (Papazolum) Irbitskiy HFZ tabletkalari №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Irbitskiy XFZ hisoblanadi.