Facebook Pixel Code

Papazol

Tovarlar: 2
Papazol (Papazolum) Irbitskiy HFZ tabletkalari №10 (blister)
Irbitskiy XFZ (Rossiya)
dan 1680 so'm
Без рецепта
в 145 dorixonalarda
Papazol (Papazolum) Borisovskiy ZTP tabletkalari №6 (blister)
Borisov ZMP (Belarus)
dan 1000 so'm
Без рецепта
в 15 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 1000 so'm gacha 1680 so'm (15 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Papazol (Papazolum) Borisovskiy ZTP tabletkalari №6 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Papazol (Papazolum) Borisovskiy ZTP tabletkalari №6 (blister)»

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи моддалар: бендазол 30 мг, папаверин гидрохлориди 30 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, кальций стеарати.

Оқ ёки деярли оқ рангли, бироз мармар, ясси цилиндрик, фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Бошқа периферик вазодилататорлар. АТХ коди: С04АХ.

Периферик ва церебрал қон томирларни ўртача намоён бўлган спазмлари, артериал гипертензияни енгил шакллари, ички аъзоларнинг силлиқ мушак спазмларида (меъданинг ўн икки бармоққа ўтадиган жойи спазми, буйрак ва жигар санчиқлари, холецистит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, спастик колит) қўлланилади.

Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта қўлланилади. Даволаш курси давомийлигини, даволаш самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб шахсий равишда белгиланади. Максимал даволаш курси 3-4 хафтани ташкил қилади.

Меъда ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қабзият.

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, кўп терлаш.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак ритмини бузилиши, юракдан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши, бунинг оқибатида ЭКГ кўрсаткичларни ёмонлашуви кузатилиши мумкин.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинки шиши.

Ҳар қандай нохуш ҳолатлар пайдо бўлган ҳолатда, бемор шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Артериал гипотензия, атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, мушакларнинг тонуси ошиши, тиришиш синдроми, 18 ёшгача болалар, эозинофилия, қонда трансаминазалар даражасини ошиши, 60 ёшдан ошганлар, ҳомиладорлик, эмизиш даври, препарат компонентларига юқори сезувчанлик, жигар фаолиятини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

60 ёшдан ошган шахсларни даволашда уларда юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмини камайиши ва электрокардиограмма (ЭКГ) кўрсаткичларни ёмонлашиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорлик билан буюриш ва иложи борича Папазолни қисқа даволаш курсларини қўллаш керак.

Бош мия жароҳати, жигар ва буйрак фаолияти бузилишлари, гипотиреози, буйрак усти бези фаолияти етишмовчилиги бўлган шахсларда Папазолни фақат кичик дозаларини қўллаш лозим, чунки уларда дори воситасини гипотензив таъсири кучайиши мумкин. Простата безининг хавфсиз гиперплазияси бўлган шахсларда Папазолни юқори дозалари сийдикни ўткир тутилишини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилигида; секретни ҳаддан зиёд тўпланиши билан кечувчи бронх касалликларида; анамнезида меъдадан қон кетиши бўлганда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Фентоламин, β-блокаторлар ва бошқа антигипертензив воситалар, диуретиклар билан бирга қўлланганда гипотензив самара кучаяди. Препаратни бир вақтда β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қабул қилиш, β-адреноблокаторлар чақирувчи, қон томирларни умумий периферик қаршилигини кучайишини олдини олади. Метилдопа билан бир вақтда қўлланганда метилдопанинг самарасини камайтиради. Тамаки чекиш препаратни самарадорлигини пасайтиради.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш зарур.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлилига таъсир қилиш қобилияти

Препаратни қўллашда автотранспортни бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлашдан иложи борича сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: артериал гипотензия, кўп терлаш, қизиб кетиш ҳисси, бош айланиши, кўнгил айниши, кўришни бузилиши.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, фаоллаштирилган кўмир билан меъдани ювиш, тузли сурги воситаларни қўллаш. Симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ.

Контур уяли ўрамда №10, ўрамда №10х1, №10х2.

Контур уясиз ўрамда №6, ўрамда №6х1.

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 5 °С дан 30 °С гача бўлган ҳароратда.

5 йил.

Рецептсиз.

«Борисовский завод медицинских препаратов» Очиқ акционерлик жамияти.

Беларусь Республикаси, Минск вил., Борисов ш., Чапаев кўч., 64/27.

Papazol narxi dan boshlanadi 1000.00
Nomi Narxi so'm
Papazol (Papazolum) Borisovskiy ZTP tabletkalari №6 (blister) 1000 so'm
Papazol (Papazolum) Irbitskiy HFZ tabletkalari №10 (blister) 1680 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish