Pares plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg + 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Analoglar (dan 3000 so'm)
da mavjud emas Toshkent
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Aseklofenak: 100 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Pares plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg + 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100 мг ацеклофенак, 500 мг парацетамол;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий бензоати, повидон (PVPK-30), коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;
қобиғи: гипромеллоза, полиэтиленгликоль 6000, дихлорметан, изопропил спирти, титан диоксиди, тальк, темир (II) оксиди.
Капсула шаклидаги, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ностероид яллиғланишга қарши препарат. АТХ коди: N02BE51.
Ацеклофенак
Ацеклофенак яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирларга эга. Простагландинлар (ПГ) синтезини сусайтиради ва шу орқали яллиғланиш патогенези, оғриқ ва иситмани пайдо бўлишига таъсир кўрсатади. Ревматик касалликларда ацеклофенакнинг яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсири оғриқнинг, эрталабки тангликнинг, бўғимлар шишининг яққоллиги аҳамиятли камайишига олиб келади, бу пациентнинг функционал ҳолатини яхшилайди.
Парацетамол
Фармакологик таъсири - иситмани туширувчи, оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.
МНТ (марказий нерв тизими) да ПГ синтезини сусайтиради, периферик тўқималарда оғриқ импульслари генерациясини блоклайди, терморегуляциянинг гипоталамик марказининг қўзғалувчанлигини пасайтиради, қон томирларни кенгайиши ва кучли терлаш ҳисобига иссиқлик ажралиб чиқишини оширади.
Фармакокинетика
Ацеклофенак
Таблеткалар қабул қилингандан кейин ацеклофенак МИЙ дан тез сўрилади ва тизимли қон айланишига киради. Ациклофенакнинг биокираолишлиги 100% га яқин. Қон плазмасидаги максимал концентрациясини 1,5-3 соатдан кейиноқ кузатиш мумкин. Овқатни параллел равишда қабул қилиш ациклофенакнинг ўзлаштираолинишига таъсир кўрсатмайди, лекин сўрилиш жараёнини бироз секинлаштиради.
Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори - тахминан 99%. Дори воситаси синовиал суюқликка ўтиш қобилиятига эга (синовиал суюқликдаги концентрацияси - 60%). Дори воситасининг тақсимланиш хажми 30 литр. Ўртача Т1/2 4-4,3 соатни ташкил этади. Клиренси соатига 5 л ни ташкил этади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 2/3 қисми буйраклар орқали, асосан конъюгатланган гидроксиметаболитлари кўринишида чиқарилади. Ичга қабул қилингандан кейин дозанинг фақат 1% ўзгармаган кўринишда чиқарилади.
Парацетамол
Меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги концентрацияси ярим соатдан бир соатгача чўққига эришади, плазмадаги ярим парчаланиш даври бир соатдан уч соатгачани ташкил қилади ва кейинчалик бутун организм бўйлаб бир текис тақсимланиши юз беради. Парацетамол жигар микросомал ферментлари томонидан метаболизмга учрайди.
Оғриқ синдромини бартараф этиш ва яллиғланишни даволаш. Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш касалликларини даволашда, ревматоид артрит, подагрик артрит, остеоартроз, анкилозловчи спондилитда қўлланади.
Серопозитив ревматоид артрит. Псориатик ва энтеропатик артропатиялар. Подагра. Полиартроз. Анкилозловчи спондилит. Люмбаго, тиш оғриғи, елка-курак периартрити, юмшоқ тўқималарни ревматик шикастланиши, тендинит, миозит, тендосиновит, чўзилишлар, лат ейиш, бўғимларни чиқиши, периартрит, люмбаго, қийшиқбўйин. Қулоқ, томоқ ва буруннинг яллиғланиш касалликлари.
Парес таблеткалари катталарда перорал қабул қилиш учун буюрилади. Пареснинг тавсия этилган дозаси - бир таблеткадан эрталаб ва кечқурун, куни икки таблеткани ташкил этади.
Ацеклофенак
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, метеоризм, анорексия, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, меъда-ичакдан қон кетиши, МИЙ эрозив-ярали шикастланиши ва перфорацияси, гематемезис, мелена, яшин тезлигидаги гепатит, қабзият.
МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалиш, ҳис қилишни бузилиши, парестезия, хотирани пасайиши, дезориентация, кўришни, эшитишни ва таъм билишни бузилиши, қулоқларда шовқин, уйқуни бузилиши (уйқучанлик ёки уйқусизлик), таъсирчанлик, тиришишлар, депрессия, хавотирлик, тремор, асептик менингит.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси; кам ҳолларда - эшакеми, экзема, кўп шаклли эритема, эритродермия, тизимли анафилактик реакциялар, бронхиал астма, айрим ҳолларда - васкулит, пневмонит, хавфли экксудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда - периферик шиш; айрим ҳолларда - ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром.
Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, пластик анемия.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, АБ ошиши, сурункали юрак етишмовчилиги.
Парацетамол
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда - диспептик кўринишлар, узоқ вақт юқори дозаларда қўлланилганда - гепатотоксик таъсир.
Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда - тери тошмаси, қичишиш, эшакеми.
Ацеклофенак ёки парацетамолга ёки таблеткаларнинг ҳар қандай боқша компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Таъсири шунга ўхшаш бўлган субстанциялар (масалан аспирин ёки бошқа НЯҚВ) астма хуружлари, бронхоспазм, ўткир ринит ёки иситма чақирган пациентларда ёки бу дори воситаларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар. Ўткир юрак етишмовчилиги ёки жигар ёки буйрак фаолиятини ўткир ёмонлашиши ва ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги.
Зўрайиш босқичидаги МИЙ эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан ярали колит, Крон касаллиги). Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки унга гумон қилиш. Аортокоронар шунтлаш ўтказилгандан кейинги даврда қўллаш мумкин эмас.
Пареснинг ўзаро таъсири бошқа НЯҚВ ларнинг ўзаро таъсири билан бир хил.
Ацеклофенак плазмада литий, дигоксин ва метотрексатнинг концентрациясини ошириши, антикоагулянтларнинг фаоллигини ошириши, диуретикларнинг фаоллигини ингибиция қилиши, циклоспориннинг токсиклигини ошириши ва хинолон қатори антибиотиклари билан бир вақтда буюрилганда конвульсияларни тезлаштириши мумкин.
Калий тежовчи диуретиклар билан ёндош буюрилганда зардобдаги калийнинг даражасини назорат қилиш керак.
Гипо- ёки гипергликемия ациклофенак ва антидиабетик дори воситаларини ёндош қўллаш туфайли, гарчи кам ҳолларда бўлса ҳам юз бериши мумкин. Ацеклофенакни бошқа НЯҚВ ёки кортикстероидлар билан ёндош қўллаш ножўя самаралар тез-тезлигини ошишига олиб келиши мумкин.
Барбутуратлар, карбамазепин, гидантоин, изониазид, рифампицин ва сульфинпиразонни юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда парацетамолнинг потенциал гепатотоксиклиги кучайиши мумкин.
Парес меъда-ичак йўллари касалликлари бўлган пациентларга ва пептик яралар, цереброваскуляр қон кетишлар, ярали колит, Крон касаллиги, порфирия, гемопоэзни ёки коагуляцияни бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан ва тиббий кузатув остида буюрилиши керак. Буйрак, жигар ёки юрак фаолиятини енгилдан ўртача даражагача бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек суюқликни тутилишига мойил ҳолатлари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Умуман олганда ножўя реакцияларга мойиллиги бўлган пациентларда ҳам эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Оқибатлар, масалан меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва/ёки перфорация кўпинча жиддий бўлади, огоҳлантирувчи симптомларсиз ёки дастлабки кўринишларсиз, даволашнинг ҳар қандай вақтида пайдо бўлиши мумкин. Кекса пациентларда эҳтимол буйрак, юрак-қон томир ёки жигар фаолиятини ёмонлашиши кузатилади. НЯҚВ билан узоқ вақт даволанаётган барча пациентлар олдини олувчи текширувдан (масалан, буйрак, жигар фаолияти ва қон таҳлили) ўтишлари керак.
Сурункали оғир алкоголизми бўлган пациентлар парацетамолни ҳаддан зиёд қўллаш оқибатида жигар токсиклиги хавфи юқори бўлиши мумкин, гарчи бу ҳақидаги кам ҳолларда хабар берилган. Алкоголни кўп миқдорда истеъмол қиладиган пациентларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай пациентлар Пареснинг максимал тавсия этилган дозаларини оширмасликлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Дори воситаси ҳомиладор аёлларга тавсия этилмайди. Дори воситаси эмизикли аёлларга тавсия этилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Одамда ацеклофенакнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Симптомлари: бош оғриғи, психомтор қўзғалиш, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Жадаллаштирилган диурез, гемодиализ етарли даражада самарали эмас.
Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткалар алюмин ва ПВХ блистерда.
2 блистер қўллаш бўйича йўриқномси билан картон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Oxford Laboratories Pvt. Ltd. Ҳиндистон.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Aseklofenak: 100 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Pares plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg + 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Pares plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg + 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Pares plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg + 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Oxford Laboratories hisoblanadi.