Facebook Pixel Code

Pavisin vaginal suppozitorlari №14 (2 blister x 7 sham)

dagi narxlar
dan 195300 so'm gacha 207200 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Pavisin vaginal suppozitorlari №14 (2 blister x 7 sham)

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: куркума мойи - 82 мг, борнеол - 75 мг;

ёрдамчи моддалар: этанол, макрогол 400, макрогол 4000, полиоксил (40) стеарати, лаурокапрам.

Сутдек оқ, сарғиш ёки жигарранг рангли, ўқсимон шаклли суппозиторийлар.

Вагинал суппозиторийлар.

Асосан акушерликва ва гинекологияда қўлланадиган восита. АТХ коди: G02CX.

Суппозиторийнинг таркибига кирувчи куркума мойи ва борнеол учувчан моддалар ҳисобланади, шу сабабли яллиғланиш ўчоғига чуқур киради. Кенг антибактериал ва яллиғланишга қарши таъсир доирасига эга бўлиб, куркума мойи ва борнеол периферик қон томир ҳавзасида оқ қон таначаларининг миқдорини кўпайтиради, фагоцитларнинг фагоцитар фаоллигини ва иммунитетни яхшилайди. Препаратнинг таъсир этувчи компонентлари эрозия бўлган соҳада қон оқимини яхшилайди. Суппозиторийлар некрозга учраган тўқималарни бартараф қилиб, яллиғланиш натижасида шикастланган тўқималарнинг регенерациясини ва янгиланишини тезлаштиради, одам папиллома вирусини ингибиция қилади.

Фармакокинетикаси

Маълумотлар йўқ.

  • цервицит;
  • бачадон бўйни эрозияси;
  • вагинит (шу жумладан, замбуруғли);
  • вагиноз (шу жумладан, бактериал);
  • қарилик кольпити;
  • папилломавирус инфекциясида қўлланади.

Вагинал қўлланади.

Суппозиторий бевосита ухлашдан олдин, қўлларни ювиб, ётган ҳолатда бармоқнинг учига қўйилади ва қиннинг ичига (орқа гумбазига) чуқур киритилади. Бир марта қўллаш учун битта суппозиторийдан ишлатилсин. Даволаш курси 14 кунни ташкил этади.

Папилломавирус инфекциясини даволашда 1-2 даволаш курсини ўтказиш керак, қатор ҳолларда даволаш давомийлиги 2-3 даволаш курсини ташкил этади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги эрозияси бўлган пациентларга препаратни 1-2 даволаш курсини қўллаш керак. Оғир даражадаги эрозияси бўлган пациентларга препаратни 2-3 даволаш курси давомида қўллаш керак. Суппозиторийларни лазерли терапия, электрокоагуляция, криодеструкция ва радиотўлқинли жарроҳлик каби физикавий усуллар билан даволашга тайёргарлик мақсадида қўллаш мумкин. Препарат юқоридаги ҳолатларда қўлланганида асоратлар камаяди, тўқималарни регенерация вақти қисқаради.

Замбуруғли колпитни даволашда 1-2 даволаш курсини ўтказиш керак. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Бактериал вагинозни 1-2 даволаш курси давомида даволаш керак, сўнгра эса профилактика мақсадида 1-2 суппозиторийдан ҳар ҳафта қўлланади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш керак.

Климакс даврида ва менопаузадан сўнг, шунингдек эстрогенларнинг миқдори паст бўлган ёш аёлларда намоён бўладиган қарилик кольпити қинни қичишиши, ачишиши, қин ажралмаларини кўпайиши билан намоён бўлади, ажралмалар бадбўй ҳидли йирингли кўринишга эга бўлиши мумкин, қиннинг шиллиқ қавати қуруқ ва дағал бўлиб қолади. Даволаш давомийлиги - 2-4 даволаш курсини ташкил этади, сўнгра профилактика мақсадида 1-2 суппозиторийдан ҳар ҳафта қўйилади.

Препарат қинга киритилганидан сўнг кам ҳолларда тана ҳарорати вақтинчалик ошади, ачишиш ҳисси, оғриқ, қичишиш, шиш, тошма ва аллергия пайдо бўлади, кекса ёшдаги аёлларда ёки эстрогенларнинг миқдори паст бўлган пациентларда эт увишиши кузатилади, бундай ҳолатда препаратнинг дозаси камайтирилади ёки қўллаш бекор қилинади. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг ушбу нохуш реакциялар ўз-ўзидан ўтиб кетади.

14 ёшгача бўлган қизларга, ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўқ.

Аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан ишлатишлари керак.

Препарат қинга киритилганида қинда совуш ҳисси сезилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Аниқланмаган.

7 суппозиторийдан алюмин контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам бармоққа кийиладиган қопчалар ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“Hainan Bikai Pharmaceutical Co., Ltd.”,

Манзили: Хайкоу шахар, Хайнань вилояти, юкори технологиялар индустриясининг ривожланган региони, Drug Valley кўчаси, 10. ХХР.

Ўрта Осиёдаги расмий дистрибьютор

«Му Линь Сэнь», МЧЖ www.mulinsen.ru

Ўзбекистон, Тошкент ш., 100070, Ш. Руставели кўч., 1 берк кўча, 5-уй.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Borneol: 75 mg/shamlar, Kurkumin uzun yog'i: 82 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
14
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Xitoy

Ko`p so`raladigan savollar

Pavisin vaginal suppozitorlari №14 (2 blister x 7 sham) narxi 97650 so'm - 7 шт.

Pavisin vaginal suppozitorlari №14 (2 blister x 7 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.

Pavisin vaginal suppozitorlari №14 (2 blister x 7 sham) ishlab chiqaruvchisi Hainan Bikai Pharmaceutical hisoblanadi.