Facebook Pixel Code

Pentalgin-ICN tabletkalari №12 (blister)

dagi narxlar
dan 20000 so'm gacha 29500 so'm
Retsept bo'yicha
102 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Pentalgin-ICN tabletkalari №12 (blister)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: метамизол натрий - 300 мг, парацетамол - 300 мг, кофеин (қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда) - 50 мг, кодеин фосфати (қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда) - 8 мг, фенобарбитал - 10 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали - 120 мг, повидон (қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон) - 4 мг, стеарин кислотаси - 4 мг, кальций стеарати - 4 мг.

Оқдан то сариқ ёки оч-сариқ тусли оқ ранглигача, икки томони қавариқ капсула шаклли, ён юзалари ясси, бир томонида рискали ва бошқа томонида PENTALGIN гравировкаси бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Анальгетик восита (оғриқни қолдирувчи опиоид восита+ НЯҚВ+оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита+психостимулятор восита+барбитурат). АТХ коди: N02BB72.

Анальгетик, иситмани туширувчи, мигренга қарши таъсир кўрсатувчи мажмуавий препаратдир.

Парацетамол - нонаркотик анальгетик; оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилиб, асосан МНТ да циколооксигеназани блоклайди; оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Метамизол натрий - яққол анальгетик самарага эга бўлган ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Кофеин беморларнинг ўзини ҳис қилишини яхшилайди ва томир генезли бош оғриғини (шу жумладан мигренни) камайтиради. Фенобарбитал метамизол натрий ва парацетамолнинг анальгетик самарадорлигини оширади. Кодеин антиноцицептив тизиминиг рағбатлантирилиши ва оғриқнинг эмоционал ҳис қилишни ўзгаришига олиб келувчи МНТ турли бўлимларидаги опиат рецепторларни қўзғалиши билан боғлиқ бўлган оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.

“Пенталгин®-ICN” турли генезли кучсиз ва кучли жадалликдаги оғриқ синдромида (шу жумладан бўғимлар, мушаклардаги оғриқларда, радикулитда, хайз кўриш оғриқларида, невралгияларда, бош ва тиш оғриқларида) қўлланади.

“Пенталгин®-ICN” иситма синдроми билан бирга кечувчи шамоллаш холатларида қўлланиши мумкин.

Препарат одатда 1 таблеткадан кунига 1-3 марта қабул қилинади. Максимал суткалик доза - 4 таблетка. Препаратни шифокорнинг буюриши ва кузатувисиз, оғриқни қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, эшакеми), бош айланиши, уйқучанлик, юрак уриши, тахикардия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият; лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз. Узоқ муддат назоратсиз юқори дозаларда қабул қилганда - ўрганиб қолиш (оғриқни қолдирувчи самарасини сусайиши), дорига қарамлик (кодеин); жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги.

Ўта юқори сезувчанлик, оғир даражали жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, жигар порфирияси; бронхиал астма, бронхиал астма, қайталанувчи бурун ва ёндош бўшлиқлар полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ўзлаштираолмасликни тўлиқ ёки нотўлиқ бирга кечиши; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг танқислиги; анемия, лейкопения; агранулоцитоз, геморрагик диатез; нафасни сусайиши билан бирга кечувчи ҳолатлар; бош-мия ички гипертензияси, ўткир миокард инфаркти; аритмиялар, алкоголли мастлик, анамнезида опиоидлар, транквилизаторлар, седатив воиталарни суиистеъмол қилиш, глоукома, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшдан кичик болалар.

Нафас аъзолари патологиялари (масалан бронхиал астма ва нафас йўлларининг бошқа сурункали касалликлари), тонзиллэктомия ва аденоидэктомия ўтказилгандан кейин, респиратор функцияни бузилиши, шу жумладан нейро-мушак бузилишлари, юракнинг оғир касалликлари, кўплаб жароҳатлар ёки катта жаррохлик операциялари ўтказган болалар ва 12 ёшдан 18 ёшгача ўсмирларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Цитохром Р450 (CYPD6) ферментининг фаоллиги юқори бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилади.

Эҳтиёткорлик билан

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (ремиссия босқичидаги), буйрак ва жигар функциясини бузилишлари, кексалик ёши, артериал гипертензияда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

МНТ га сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи воситалар (шу жумладан седатив воситалар, транквилизаторлар) бир вақтда қўлланганида, седатив самарасининг яққолигини ва нафас марказига сусайтирувчи таъсирини кучайиш эҳтимоли бор.

Этанолнинг психомотор реакцияга таъсирини кучайтиради.

Метамизол натрий циклоспориннинг концентрациясини пасайтиради.

Метамизол натрий перорал гипогликемик препаратлар, билвосита антикоагулянтлар, глюкокортикостероидлар ва индометацинни оқсил билан боғидан сиқиб чиқариб, уларнинг фаоллигини кучайтиради.

Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилиш учун хомиладорликка қарши воситалар, аллопуринол жигарда метамизолнинг метаболизмини издан чиқаради ва унинг токсиклигини оширади.

Препаратни бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўллаш токсик самараларини кучайишига олиб келиши мумкин.

Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари, метамизолнинг таъсирини сусайтирадилар.

Давомли (1 ҳафтадан кўпроқ) даволашда қоннинг периферик манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

Спортчиларнинг допинг-назорат таҳлилларининг натижаларини ўзгартириши мумкин.

Ўткир абдоминал оғриқ синдромида ташҳис қўйишни қийинлаштиради. Атопик бронхиал астмаси, поллинозлари бўлган беморларда, ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланишининг юқори хавфи бор.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препаратни эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Препаратнинг таркибидаги кодеинни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Уни терапевтик дозаларда қўллаганда кодеин ва унинг фаол метаболитлари жуда паст дозаларда кўкрак сутига ажралиши мумкин, лекин пациентда CYPD6 изофермент фаоллиги юқори бўлганида организмда кодеин метаболити - морфиннинг юқори концентрациялари юзага келиши мумкин, у кўкрак сути билан ажралиши ва жуда кам ҳолларда янги туғилган чақалоқларда опиоид токсиклик симптомларига олиб келади, бу ўлимга олиб келиши мумкин.

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Седатив таъсирини ривожланиши мумкинлиги туфайли, даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, тахикардия, аритмия, нафас марказини сусайиши.

Меъдани ювиш, ичак адсорбентларини буюриш, зарурати бўлганида симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган.

12 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1 контур ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.

25 °C юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Оригинал ўрамида сақлансин.

Рецепт бўйича.

«Фармстандарт-Лексредства» ОАЖ, 305022, Россия, Курск ш., 2-нчи Агрегатная кўч., 1а/18, тел./факс: (4712) 34-03-13. www.pharmstd.ru

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

100179, Тошкент ш., Олмазор тумани, Чимбой Мавзеси 5 А,

Тел.: +99871222709.

Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси/эътирозларни қабул қилувчи ташкилот

“Отисифарм” ЖАЖ, Россия,

123317, Москва ш., Тестовская кўч., 10 уй

Тел.: +7 (800) 775-98-19

Факс: +7 (495) 221-18-02

www.otcpharm.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Fenobarbital: 10 mg/tabletkalar, Kodein: 8 mg/tabletkalar, Kofein: 50 mg/tabletkalar, Metamizol natriy: 300 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 300 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
12
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Pentalgin-ICN tabletkalari №12 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Pentalgin-ICN tabletkalari №12 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Pentalgin-ICN tabletkalari №12 (blister) ishlab chiqaruvchisi Farmstandart hisoblanadi.