Piridoksin (Pyridoxinum) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Piridoksin (Pyridoxinum) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)
1 мл эритмада фаол ингредиент сифатида 50 мг пиридоксин гидрохлориди сақланади.
Оқ, майда кристаллик, ҳидсиз, аччиқ-нордон таъмли кукун. Сувда енгил, спиртда - қийин эрийди. Ёруғлик таъсирида сувли эритмаларда парчаланади. Пиридоксиннинг сувли эритмалари тиниқ, рангсиз, рН 2,5 дан 3,4 гача бўлган суюқликдир.
Инъекция учун эритма 50 мг/мл.
В гуруҳи витаминлари. АТХ коди: А11НА02.
В6 витаминининг табиий манбалари бўлиб пиридоксин сақловчи ўсимлик маҳсулотлари, пиридоксал ёки пиридоксаминнинг манбаи эса ҳайвон маҳсулотлари ҳисобланади. Оқсиллар, ёғлар ва углеводлар метаболизмида иштирок этади ва муҳим рол ўйнайди. Оқиллар метаболизмидаги иштироки аминокислоталарни декарбоксилланиши, триптофанни ниацин ёки серотонин (5-гидрокситриптамин), шунингдек аминокислоталарни деаминлаш, трансаминлаш ва трансульфатлашдан иборат. Углеводлар метаболизмида у гликогенни глюкозо-1-фосфатга парчаланишига маъсул.
В6 витамини марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим. Танқислиги гемопоэзни бузилиши, марказий ва периферик нерв тизими, тери ва шиллиқ қаватларни шикастланишига олиб келиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Пиридоксин, пиридоксаль ва пиридоксамин организмда витаминнинг фаол шаклига айланади ва меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Мальабсорбция синдроми бўлган ёки меъда резекциясини ўтказган шахсларда сўрилиши секинлашиши мумкин. ярим чиқарилиш даври 15-20 кунни ташкил қилади.
Тақсимланиши
В6 витамини асосан жигарда тўпланади, у ерда уни кейинчалик оксидланиши ва кам миқдорда оксидланиши мушак ва мияда юз беради. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, ҳомиланинг плазмасидаги концентрацияси она плазмасидаги концентрациясидан 5 марта юқори бўлади. Она сутида аниқланади.
Чиқарилиши
Жигарда пиридоксални оксидланиши йўли билан ҳосил бўлувчи 4-пиридоксин кислотаси кўринишида сийдик билан чиқарилади.
Пиридоксин гидрохлоридини танқислиги билан боғлиқ қуйидаги клиник ҳолатларни даволашда қўлланади:
- овқат билан етарли даражада тушмаслиги;
- метаболизмни туғма бузилишлари, масалан, янги туғилган чақалоқ ва болаларда В6 витаминига боғлиқ тиришишлар, идиопатик сидеробласт анемия;
- дори воситалари (изониазид ёки перорал контрацептивлар) чақирган В6 витамини танқислигида.
Катталарга одатдаги 50-150 мг суткалик дозада мушак ичига, тери остига ёки вена ичига буюрилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг тури ва оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Алкоголга қарамлик синдромини даволашда пиридоксиннинг бошланғич дозаси мушак ичига ёки вена ичига суткада 20-600 мг ни ташкил қилади. Сўнгра тутиб турувчи доза - 30 мг лик таблетка шаклига ўтилади.
Изониазид билан заҳарланишда - бошида 4 г пиридоксин вена ичига, сўнгра ҳар 30 минутда мушак ичига 1 г дан буюрилади.
Идиопатик сидеробласт анемияда препаратнинг суткалик дозаси бўлинган ҳолда 100- 400 мг ни ташкил қилади.
Дори воситалари (изониазид) чақирган, сўрилишни туғма бузилишлари оқибатидаги пиридоксин етишмовчилигини даволаш учун 3 кун давомида кунига 100 мг дан буюрилади. Сўнгра тутиб турувчи доза - 30 мг ли таблетка шаклига ўтилади.
Болаларга пиридоксин билан даволашни талаб этувчи ҳолатларда буюрилади. Болалар учун дозаси боланинг ёшига боғлиқ ҳолда ҳисобланади:
6 ёшгача бўлган болалар катталар учун дозанинг ¼ қисми
6-10 ёшли болалар катталар учун дозанинг 1/3 қисми
10-12 ёшли болалар катталар учун дозанинг 1/3 дан 2/3 қисмигача
14 ёш ва ундан катталар катталар учун доза буюрилади.
Одатда яхши ўзлаштирилади. Юқори дозаларини узоқ муддат қўллаганда парестезиялар, уйқучанлик, зардобда фолат кислотасининг миқдорини камайиши кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Пиридоксин леводопанинг самарасини; зардобда фенобарбиталнинг концентрациясини камайтиради.
Изониазид, пеницилламин, перорал контрацептивларни қўллашда В6 витаминига бўлган эҳтиёж ортади.
В1 ва В12 витаминлари билан фармацевтик номутаносиб.
Препаратни ичга қабул қилиш имкони бўлмаганда, масалан, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, операциядан олдинги ва кейинги ҳолат, меъда-ичак йўлларидан сўрилиши бузилганда (мальабсорбция синдроми) препаратни парентерал юбориш кўрсатилган. Леводопани қабул қилувчи шахслар В6 витаминини сақловчи парҳезли қўшимчаларни истеъмол қилишдан сақланишлари керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик вақтида В6 витаминига бўлган эҳтиёж ортади. Лактация даврида ҳам В6 витаминига бўлган эҳтиёж ортади, лекин препаратни она сути билан ажралиши ҳақида маълумотлар йўқлиги сабабли, эмизикли оналарда В6 витаминини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Препаратни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланмаган. Уни болаларда қўллаш боланинг ёшига боғлиқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Нафас етишмовчилиги билан кечувчи симптомлари мушак холсизлиги билан намоён бўладиган препаратнинг ҳаддан ташқари юқори дозаларини қабул қилиш натижасида заҳарланиш ҳақида хабарлар мавжуд.
1 мл эритма нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампула картон қутида. Ҳар бир қутида ампула скарификатори ва қўллаш бўйича йўриқномаси мавжуд.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 12 дан 15 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Шифокор рецепти бўйича.
“Ереванская ХФФ” ОАЖ
Арманистон, 0040, Ереван ш., Аджарян кўч. 2-чи муюлиш., №6.
Тел/факс: + (374 10) 62-74-10. Телефон: 61-87-29.
Vitamin b6: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Piridoksin (Pyridoxinum) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 730 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Piridoksin (Pyridoxinum) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
- Vitamin B6 (Piridoksin gidroxloridi) (Vitamin B6 (Pyridoxini hydrochloridum)) Jurabek in'ektsiyasi 5%, 1 ml № 10 (ampulalar)
- Piridoksin (Pyridoxinum) Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 5%, 1 ml №10 (ampulalar)
- Piridoksin gidroxlorid (Piridoksin gidroxlorid) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 5%, 1 ml №5 (ampulalar)
Piridoksin (Pyridoxinum) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.
Piridoksin (Pyridoxinum) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Vitamin b6 hisoblanadi.