Polijinaks Virgo vaginal kapsulalari №6 (2 blister x 3 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 69000 so'm)
Neomitsin: 35000 Xalqarobirlik/kapsula, Nistatin: 100000 Xalqarobirlik/kapsula, Polimiksin b: 35000 Xalqarobirlik/kapsula
Uchun ko‘rsatma Polijinaks Virgo vaginal kapsulalari №6 (2 blister x 3 kapsula)
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
неомицин сульфати - 35000 ХБ, полимиксин В сульфати - 35000 ХБ, нистатин - 100000 ХБ;
ёрдамчи моддалар: гидрогенланган соя мойи, диметикон 1000, тефоз 63®: пальмитин кислотаси эфирлари ва стеарин кислотаси эфирлари;
капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерол, диметикон 1000, тозаланган сув.
Оч-сариқдан оч-жигарранг ранглигача бўлган, овал шаклли ўткир учли юмшоқ капсулалар.
Капсула таркиби: оч-сариқдан оч-жигарранг ранглигача бўлган мойли эмульсия.
Кин ичига юбориш учун эмулсия капсулаларда.
Мажмуавий антибиотик (антибиотиклар: аминогликозид+ полиен+циклик полипептид). АТХ коди: G01AX.
Граммусбат (Staphylococus aureus, коринебактериялар ва бошқалар) ва грамманфий микроорганизмларга (Enterococus faecium, Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Hemophilus influenzae, Proteus vulgaris, Klebsiella pneumoniae, Mycobacterium tuberculosis, Pseudomonas aeruginosa, Ureaplasma urealyticum) бактерицид таъсир кўрсатади.
Патоген замбуруғларга, айниқса ачитқисимон - Candida albicans, Cryptococcus, Hystoplasma тури замбуруғларига фунгицид таъсирга эга. Қин шиллиқ қаватининг трофик жараёнларини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Қин шиллиқ қаватига текис тақсимланиб, маҳаллий бактерицид ва фунгицид таъсир кўрсатади. Қин шиллиқ қавати юзасидан деярли сўрилмайди.
Даволаш учун.
- Носпецифик, замбуруғли, аралаш вагинитлар, вульвовгинитлар ва цервиковагинитларда қўлланади.
Олдини олиш учун.
- Жинсий аъзолар соҳасидаги жарроҳлик аралашуви олдидан.
- Бачадон ички диагностика муолажаси олдидан қўлланади.
Қин ичига юбориш учун буюрилади. Бир капсуладан кечки ҳожатдан кейин, уйқу олдидан буюрилади. Капсуланинг ўткир учи кесилади ва уни секин сиқиб капусуланинг ичидагисини қинга юборилади. Дори препарати қинга юборилганидан кейин, капсулани чиқиндиларга қўшиб ташлаб юборилади. Даволаш курси 6 кунни ташкил қилади. Олдини олиш мақсадида препарат 6 кун давомида қўлланилади. Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилганида, даволашни одатдаги дозада қайтадан бошлаш керак.
Препаратнинг компонентларига аллергик реакция. Узоқ вақт қўлланилганида, буйрак етишмовчилигида аминогликозидларнинг тизимли ножўя таъсирларни намоён бўлиши кучайиб боради.
Препаратнинг ҳар қандай компонентига аллергик реакцияда қўллаш мумкин эмас.
Спермицидлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди, чунки препаратнинг фаоллиги пасайиши мумкин.
Препарат қиз болалар ва ўсмир қизларда қўллаш учун махсус ишлаб чиқарилган. Реинфекция хавфи ва касалликларнинг айрим қўзғатувчиларини унга чидамлилигини шаклланишини олдини олиш мақсадида, препаратни қўллаш муддати чегараланган бўлиши керак. Буйрак етишмовчилиги ҳолларида маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилинг. Даволаш вақтида қин ичига тампонларни қўллашдан сақланиш керак. Ҳайз кўриш вақтида даволашни тўхтатмаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида шифокор маслаҳатисиз қўллаш тавсия этилмайди. Агар даволаниш вақтида Сиз ҳомиладор эканлигингизни сезсангиз, шифокорга мурожаат қилинг, чунки фақат у даволашни давом эттириш кераклиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Тавсия этилган дозаларда қўлланганда, дозани ошириб юборишининг эҳтимоли кам.
Қин ичига юбориш учун эмульсия, капсулаларда. 3 капсула ПВХ/алюмин блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
15 °C дан 25 °C гача бўлган ҳароратда.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Laboratoire Innotech International, manufactured by Innothera Chouzy”, France
(“Лаборатория Иннотек Интернасиональ”, “Иннотера Шузи” да ишлаб чиқарилган, Франция),
Rue Rene Chantereau “L’Isle Vert”, 41150 CHOUZY-SUR-CISSE, France
(Рю Рене Шантеро Л’Исль Вер», 41150, Шузи-Сюр Сис, Франция).
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«Лаборатория Иннотек Интернасиональ» Ўзбекистондаги ваколатхонаси
Юридик манзили: Тошкент ш., Афросиёб кўч., 4А,
Тел.: 140-43-40, 140-43-41, E-mail: uz.innotech@sks.uz
Neomitsin: 35000 Xalqarobirlik/kapsula, Nistatin: 100000 Xalqarobirlik/kapsula, Polimiksin b: 35000 Xalqarobirlik/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Polijinaks Virgo vaginal kapsulalari №6 (2 blister x 3 kapsula) narxi 52000 so'm - 3 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Polijinaks Virgo vaginal kapsulalari №6 (2 blister x 3 kapsula) ning to`liq analoglari:
Polijinaks Virgo vaginal kapsulalari №6 (2 blister x 3 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.
Polijinaks Virgo vaginal kapsulalari №6 (2 blister x 3 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Innotera Shuzi hisoblanadi.