Polioksidoniy (Polyoxidoniy) vaginal va rektal suppozitorlari 12 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 38000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Polioksidoniy (Polyoxidoniy) vaginal va rektal suppozitorlari 12 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: Полиоксидоний® (Азоксимер бромиди) - 6 мг ёки 12 мг;
ёрдамчи моддалар: маннитол, повидон, бетакаротен - 9 мг гача 6 мг дозаси учун ёки 18 мг гача 12 мг дозаси учун.
Асоси: какао мойи -1,3 г вазнли шамча олингунича.
Оч-сариқ рангли, специфик кучсиз какао мойи ҳидли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.
Ректал ва вагинал суппозиторийлар
Иммуномодуляция қилувчи восита. АТХ коди: L03.
Полиоксидоний иммуномодуляция қилувчи таъсирга эга бўлиб, организмнинг локал ва тарқалган инфекцияларга нисбатан резистентлигини оширади. Полиоксидоний®нинг иммуномодуляция қилувчи таъсирининг асосий механизми унинг фагоцитловчи хужайралар ва табиий киллерларга бевосита таъсири, ҳамда антителолар ҳосил бўлишини рағбатлантиришидир.
Полиоксидоний турли инфекциялар, жароҳатлар, куйишлар, аутоиммун касалликлар, хавфли ўсмалар, жарроҳлик операцияларидан кейинги асоратлар, кимётерапия воситалар, цитостатиклар, стероид гормонларни қўллаш чақирган иккиламчи иммун танқислиги ҳолатларда иммунитетни тиклайди.
Иммуномодуляция қилувчи таъсири билан бирга, Полиоксидоний яққол детоксикацион ва антиоксидант фаолликка эга, организмдан токсинларни, оғир металл тузларини чиқарилишига ёрдам беради, липидларнинг перекисли оксидланишини ингибиция қилади. Кўрсатилган хусусиятлари Полиоксидонийнинг структураси ва юқори молекулали табиати билан белгиланади. Полиоксидонийни онкологик касалларни мажмуавий даволашга киритилиши, кимё- ва нур терапияси ўтказилиши оқибатида кузатиладиган интоксикацияни камайтиради, кўпчилик ҳолларда инфекцион асоратлар ножўя самаралар (миелосупрессия, қусиш, диарея, цистит, колит ва б.) туфайли стандарт даволашга ўзгартириш киритмасдан даволашни олиб боришга имкон беради.
Полиоксидонийни иккиламчи иммунтанқислиги ҳолатлари фонида қўллаш даволаш самарасини ошириш ва муддатларини қисқартириш, антибиотиклар, бронхолитиклар, глюкокортикостероидларнинг ишлатишни аҳамиятли камайтириш, ремиссия муддатларини узайтириш имкониятини беради.
Препарат яхши ўзлаштирилади, митоген, поликлонал фаолликка, антиген хусусиятларга эга эмас, аллергизация қилувчи, мутаген, эмбриотоксик, тератоген ва канцероген таъсирлар кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Суппозиторийлардаги Полиоксидоний тўғри ичакка киритилганида юқори биокираолишликка эга (70% гача) бўлиб қондаги максимал концентрациясига қўлланганидан кейин 1 соат ўтгач эришилади. Ярим тақсимланиш даври - тахминан 0,5 соат, ярим чиқарилиш даври - 36,2 соат. Организмда олигомерларгача гидролизга учрайди, улар асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда иммун етишмовчилигини мувофиқлаштириш учун мажмуавий даволашда:
- стандарт даволашга берилмайдиган ҳар қандай этиологияли сурункали қайталанувчан инфекцион-яллиғланиш касалликлари, зўрайиш босқичида ҳам, ремиссия босқичида ҳам;
- ўткир ва сурункали вирусли ва бактериал инфекцияларда;
- урогенитал йўлларининг яллиғланиш касалликларида, шу жумладан уретрит, цистит, пиелонефрит, простатит, сальпингоофорит, эндометрит, кольпит, цервицит, цервикоз, бактериал вагинозларда, шу жумладан вирусли этиологиялигида ҳам;
- туберкулёзнинг турли шаклларида;
- қайталанувчан бактериал ва вирусли инфекциялар билан асоратланган аллергик касалликларда (шу жумладан поллиноз, бронхиал астма, атопик дерматитда);
- узоқ вақт иммунодепрессантлар билан даволанган ревматоид артритда; ўткир респиратор касаллигини ёки ўткир респиратор вирусли инфекциясини асоратли кечишида;
- регенератор жараёнларини фаолаштириш мақсадида (синишлар, куйишлар, трофик яраларда);
- тез-тез ва давомли касалликларга (йилига 4-5 марта) чалинадиган шахсларни реабилитацияси учун;
- хавфли ўсмаларни кимё- ва нур билан даволаш жараёнида ва кейин;
- дори препаратларининг нефро- ва гепатотоксик таъсирларини камайтириш учун.
Монотерапия сифатида:
- қайталанувчан герпетик инфекцияни олдини олиш учун;
- сурункали инфекциялар ўчоғини мавсумий зўрайишларини олдини олиш учун; эпидемиянинг олд даврида грипп ва ЎРК олдини олиш учун;
- кексайиш ёки нохуш омилларнинг таъсири оқибатида пайдо бўладиган иккиламчи иммунотанқислигини мувофиқлаштириш учун қўлланади.
6 мг ва 12 мг ли Полиоксидоний суппозиторийлари ректал ва интравагинал суткада 1 марта қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалаш тартиби касалликни диагнози, жараённи кечиши ва оғирлигига қараб, шифокор томонидан белгиланади. Полиоксидоний ректал ва вагинал ҳар куни, кунора ёки ҳафтада 2 марта қўлланиши мумкин.
12 мг ли Полиоксидоний шамчалари катталарда ректал ичак тозаланганидан сўнг 1 суппозиторийдан суткада 1 марта қўлланади:
- гинекологик касалликларда қин ичига 1 шамча суткада 1 марта (кечасига) ётган ҳолатда қинга киритилади.
6 мг ли Полиоксидоний суппозиторийлари қуйидагича қўлланади:
- 6 ёшдан ошган болаларда ректал 1 суппозиторийдан суткада 1 марта ичак тозаланганидан кейин.
Катталарда ректал ва вагинал бир маромда ушлаб турувчи доза сифатида 1 суппозиторийдан суткада 1 марта (кечасига) ётган ҳолатда қинга киритилади.
Қўллашнинг стандарт схемаси
6 мг ли ёки 12 мг ли 1 суппозиторийдан ҳар куни 3 кун давомида, сўнгра кунора, даволаниш курсига 10-20 суппозиторий.
Зарурати бўлганида даволаш курси 3-4 ойдан кейин такрорланади.
Узоқ муддат иммуносупрессив даволанаётган онкологик, иммун тизимининг орттирилган нуқсонига - ОИТВ эга бўлган, нурланишга дучор бўлган беморлар учун, Полиоксидоний билан узоқ муддатли 2-3 ойдан 1 йилгача бўлган самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш кўрсатилган (катталарга 12 мг дан, 6 ёшдан ошган болаларга - 6 мг дан ҳафтада 1-2 марта).
Мажмуавий даволаш таркибидаги тавсия этиладиган схемалар варианти:
- Сурункали қайталанувчан яллиғланиш касалликларнинг зўрайиш даврида - стандарт схема бўйича, ремиссия даврида - 12 мг ли 1 суппозиторийдан ҳар 1-2 кундан кейин, умумий курсга 10-15 шамча.
- Ўткир инфекцион жараёнларда ва регенерация жараёнларини фаоллаштириш учун (синишлар, куйишлар, трофик яралар) - 1 суппозиторийдан ҳар куни, умумий курсга 10-15 суппозиторий.
- Туберкулёзда - стандарт схема бўйича. Даволаш курсига - 15 суппозиторийдан кам эмас, кейинчалик эса самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида ҳафтада 2 суппозиторийдан 2-3 ойгача курсдан фойдланиш мумкин.
- Хавфли ўсмаларни кимё- ва нурлантириш терапияси фонида - 1 суппозиторийдан ҳар куни даволаш курсини бошлашдан 2-3 кун аввал юборишни бошлаш керак. Кейинчалик суппозиторийларни юбориш тез-тезлиги кимё- ва нурлантириш терапиясининг ўзлаштирилишига қараб шифокор томонидан белгиланади.
- Тез-тез (йилига 4-5 мартадан кўп) ва давомли касалликка чалинадиган шахсларни реабилитацияси учун ва ревматоид артритда - 1 суппозиторийдан кунора буюрилади. Даволаш курси - 10-15 суппозиторий.
- Иккиламчи иммунотанқисликларни мувофиқлаштириш учун, шу жумладан кексалик оқибатида пайдо бўлувчи - 12 мг ли 1 суппозиторийдан ҳафтада 2 марта. Даволаш курси - 10-15 суппозиторий.
Монотерапия сифатида:
- Сурункали инфекциялар ўчоғининг мавсумий зўрайишини олдини олиш учун, қайталанувчан герпетик инфекцияни олдини олиш учун - кунора катталарга - 6-12 мг дан, болаларга - 6 мг дан. Курс - 10 суппозиторий;
- Иккиламчи иммунтанқислигини мувофиқлаштириш, грипп ва ўткир респиратор касалликларни олдини олиш учун - стандарт схема бўйича;
- Гинекологик касалликларда ректал ва вагинал - стандарт схема бўйича
Аниқланмаган.
- Шахсий юқори сезувчанлик.
- Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас(қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ).
- Эҳтиёткорлик билан
- Ўткир буйрак етишмовчилиги.
Полиоксидоний антибиотиклар, вирусларга, замбуруғларга қарши ва антигистамин препаратлар, глюкокортикостероидлар ва цитостатиклар билан бирга мутаносиб.
Шифокор маслаҳатисиз кўрсатилган дозаларини ошириш ва даволаш курсини узайтириш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Таърифланмаган.
6 мг ёки 12 мг ли ректал ва вагинал суппозиторийлар 5 донадан контур уяли ўрамда. 2 уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 °С дан 15 °С гача ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
«НПО Петровакс Фарм», МЧЖ
Россия Федерацияси, 142143, Москва вилояти, Подольский тумани, Покров қ., Сосновая кўч., 1 уй, тел./факс: (495) 926-21-07.
Polioksidoniy: 12 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Polioksidoniy (Polyoxidoniy) vaginal va rektal suppozitorlari 12 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 127900 so'm - 5 шт.
6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Polioksidoniy (Polyoxidoniy) vaginal va rektal suppozitorlari 12 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Polioksidoniy (Polyoxidoniy) vaginal va rektal suppozitorlari 12 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Polioksidoniy (Polyoxidoniy) vaginal va rektal suppozitorlari 12 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Polioksidoniy hisoblanadi.