Facebook Pixel Code

Polmatin plyonka bilan qoplangan tabletkalar 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)

dagi narxlar
dan 208740 so'm gacha 267700 so'm
Retsept bo'yicha
89 ta dorixonalarda
Og'irligi:
10 mg
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Polmatin plyonka bilan qoplangan tabletkalar 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

10 мг ли таблетка учун:

фаол модда: 10 мг мемантин гидрохлориди (8,31 мг мемантинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;

таблетканинг қобиғи: гипромеллоза 6сР, макрогол 400, титан диоксиди (Е171);

20 мг ли таблетка учун:

фаол модда: 20 мг мемантин гидрохлориди (16,62 мг мемантинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати;

таблетканинг қобиғи: гипромеллоза 6сР, макрогол 400, титан диоксиди (Е171), темир II оксиди бўёвчиси (Е172).

10 мг ли таблетка учун: узунчоқ шаклли, икки томони қавариқ, бўлиш учун рискаси бўлган оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар, бўлинганда таблетканинг ядроси оқ ёки деярли оқ рангда. Таблеткани тенг икки қисмга бўлиш мумкин.

20 мг ли таблетка учун: узунчоқ шаклли, икки томони қавариқ, пушти рангли, ҳар томонида торайган ва бўлувчи рискаси бўлган таблеткалар, бўлинганда таблетка ядроси оқ деярли оқ рангда. Таблеткани тенг икки қисмга бўлиш мумкин.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Деменцияни даволаш учун бошқа препаратлар. АТХ коди: N06DX01.

Фармакодинамикаси

Польматин деменцияни даволаш учун қўлланиладиган дори воситалари гуруҳига киради. Альцгеймер касаллигидаги хотирани йўқолиши бош мияда сигналлар узатилишини бузилиши билан боғлиқ бўлади. Бош мия таълим олиш ва хотира жараёнида муҳим роль ўйнайдиган N-метил-D-аспартат (NMDA) деб номланувчи рецепторларни сақлайди, улар нерв сигналларини узатилишида иштирок этади. Польматин NMDA рецепторларининг антагонистлари деб номланувчи дори воситалари гуруҳига киради. Польматин мазкур NMDA рецепторларига таъсир қилиб, шу йўл билан нерв сигналларини узатилишини ва хотирани яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Мемантиннинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 100% ни ташкил қилади. Мемантинни сўрилишига овқатнинг таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Тақсимланиши

Препаратни 20 мг суткалик дозада қўллаш плазмада мемантиннинг мувозанатли концентрациясини шахслар ўртасида 70 дан 150 нг/мл (0,5-1 мкмоль) гача бўлган катта ўзгаришларига олиб келади. 5 дан 30 мг гача бўлган суткалик дозалар қўлланганда орқа мия суюқлиги (ОМС)/зардоб нисбатининг ўртача коэффициенти 0,52 ни ташкил қилади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 10 л/кг ни ташкил қилади. Мемантиннинг тахминан 45% плазма оқсиллари билан боғланади.

Биотрансформация

Инсон организмида қонда айланиб юрувчи мемантин билан боғланган модданинг 80% дастлабки бирикма ҳисобланади. Инсондаги асосий метаболити 4-ва 6-гидроксимемантин ва 1-нитрозо-3,5-диметил-адамантан изомерларининг аралашмаси бўлган N-3,5-диметилглудантан ҳисобланади. Мемантин in vitro шароитида цитохром Р450 иштирокида метаболизмга учрамайди.

14С-мемантинни перорал қабул қилиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда, дозанинг ўртача 84% 20 кун давомида чиқарилган, айни пайтда дозанинг 99% сийдик билан чиқарилган.

Чиқарилиши

Мемантин моноэкспоненциал тип бўйича терминал кўрсаткичи t1/2 60 дан 100 соатгача вақт давомида чиқарилади. Буйрак функцияси нормада бўлган кўнгиллиларда умумий клиренс (СItot) минутига 170 мл/1,73 м2 ни ташкил қилади, бунда умумий буйрак клиренсининг бир қисми каналчалар секрецияси орқали ошади.

Шунингдек, буйрак метаболизмида оқсилларни катионлар ёрдамида ўтказилиши билан мумкин бўлган каналчалар орқали қайта сўрилиши роль ўйнайди. Мемантинни буйрак орқали чиқарилиши сийдик ишқорий муҳитга эга бўлганида 7-9 марта пасайиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаралсин). Сийдикни ишқорланиши парҳезнинг кескин ўзгаришларида, масалан, гўшт истеъмол қилинадиган парҳездан вегетарианлар парҳезига ўтишда ёки меъда муҳитини ишқорий томонга ўзгартирувчи препаратларнинг юқори дозаларини қабул қилинганда кузатилади.

Тўғри пропорционаллик

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар 10 дан 40 мг гача бўлган диапазондаги дозани қабул қилинганда бир текис фармакокинетикани намойиш этади.

Альцгеймер касаллигининг енгил ва оғир шакллари бўлган пациентларни даволаш учун қўлланилади.

Польматин дори воситасини доимо шифокор тавсияларига мувофиқ қўллаш лозим. Шубҳа туғилган ҳолатларда шифокор ёки фармацевт билан яна бир бор маслаҳатлашиш лозим.

Даволашни, Альцгеймер типидаги деменцияни диагностика қилиш ва даволаш тажрибасига эга бўлган шифокорлар бошлаши ва назорат қилиши лозим.

Даволашни фақат пациент томонидан препаратни қабул қилинишини мунтазам назорат қилиб турадиган восий бор бўлгандагина бошлаш лозим. Диагностикани замонавий қўлланмаларга мувофиқ ўтказиш лозим. Даволаш бошлаганидан кейин асосан уч ой давомида мемантиннинг дозасини ва ўзлаштира олинишини мунтазам баҳолашни ўтказиб туриш лозим. Кейинчалик мемантин билан даволашнинг клиник самараси ва препаратни пациент томонидан ўзлаштира олинишини амалдаги клиник тавсияларга мувофиқ мунтазам баҳолаб туриш лозим. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни терапевтик самара кузатилгунигача ва пациент мемантин билан даволашни ўзлаштираолгунига қадар давом эттириш мумкин. Терапевтик самараси белгилари кузатилмаган ҳолларда, шунингдек агар пациент даволашни ўзлаштира олмаса, мемантин билан даволашни тўхтатишни қўриб чиқиш лозим.

Дозалар

Катта пациентлар

Дозани титрланиши

Максимал суткалик доза 20 мг ни ташкил қилади. Нохуш самаралар хавфини камайтириш мақсадида самарани бир маромда ушлаб турувчи дозага биринчи 3 ҳафта давомида дозани

5 мг га қуйидаги тарзда аста-секин ошириш йўли билан эришилади:

1-ҳафта (1-7 кунлар):

Пациент суткада 5 мг мемантинни 7 кун давомида қабул қилиши лозим.

2-ҳафта (8-14 кунлар):

Пациент суткада 10 мг мемантинни 7 кун давомида қабул қилиши лозим.

3-ҳафта (15-21 кунлар):

Пациент суткада 15 мг мемантинни 7 кун давомида қабул қилиши лозим.

4-ҳафтада ва кейинчалик:

Пациент суткада 20 мг мемантинни қабул қилиши лозим.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза

Тавсия этилган самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 20 мг ни ташкил қилади.

Кекса ёшдаги пациентлар:

Клиник тадқиқотларнинг маълумотларига асосланиб, 65 ёшдан катта пациентлар учун тавсия этилган доза юқорида таърифланган схема бўйича суткада 20 мг ни ташкил қилади.

Болаларда қўлланилиши:

Польматин препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни18 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Буйрак функциясини бузилиши:

Буйрак функциясини енгил даражадаги бузилиши (креатинин клиренси минутига 50-80 мл) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак функциясини ўртача бузилиши (креатинин клиренси минутига 30-49 мл) бўлган пациентларда суткалик доза 10 мг ни ташкил қилиши лозим. Препарат яҳши ўзлаштирилган ҳолларда, камида 7 кун даволашдан кейин, доза титрлашнинг стандарт схемасига мувофиқ равишда суткада 20 мг гача оширилиши мумкин. Буйрак функциясини оғир бузилишлари (креатинин клиренси минутига 5-29 мл) бўлган пациентларда суткалик доза 10 мг ни ташкил қилиши лозим.

Жигар функциясини бузилиши:

Жигар функциясини енгил ёки ўрта даражадаги бузилишлари (Чайлд-Пью бўйича А ва В синфи) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Қўллаш усули

Польматин препаратини суткада бир марта, ҳар куни бир вақтда қўллаш лозим. Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткани овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Дори препаратини қўллаш билан боғлиқ шубҳалар туғилганида, шифокорга ёки фармацефтга мурожаат қилиш лозим.

Ҳар қандай дори препарати каби, Польматин ҳар бир пациентда учрамайдиган ножўя таъсирларни чақириши мумкин.

Қуйида, мемантиннинг клиник тадқиқотлари жараёнида, шунингдек уни сотувга чиқарилганидан сўнг кузатилган ноҳуш реакциялар келтирилган. Ҳар бир тез-тезлик гуруҳида нохуш самаралар жиддийлик даражасини камайиши тартибида кўрсатилган.

Нохуш реакциялар аъзолар синфи ва тизимига мувофиқ учраш тезлик қуйидаги градацияси бўйича санаб ўтилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда (> 1/10000 дан < 1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас).

Инфекцион ва паразитар касалликлар

Тез-тез эмас: замбуруғли инфекциялар

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Руҳий бузилишлар

Тез-тез: уйқучанлик

Тез-тез эмас: онгни чалкашиши, галлюцинациялар.

Тез-тезлиги номаълум: психотик реукциялар.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош айланиши, мувозанатни бузилиши

Тез-тез эмас: қадам ташлашни бузилиши

Жуда кам ҳолларда: тиришишлар

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: юрак етишмовчилиги

Қон томирлари томонидан бузилишлар

Тез-тез: гипертензия

Тез-тез эмас: веноз тромбоз/тромбоэмболия

Нафас тизими томонидан, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез: ҳансираш

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: қабзият

Тез-тез эмас: қусиш

Тез-тезлиги номаълум: панкреатит2

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: жигарнинг функционал синамалари кўрсаткичларини ошиши

Тез-тезлиги номаълум: гепатит

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи

Тез-тез эмас: толиқиш

Галлюцинациялар, асосан, Альцгеймер касаллигининг оғир шакллари бўлган пациентларда аниқланган.

Алоҳида ҳолатлари пострегистрацион давр вақтида аниқланган.

Альцгеймер касаллигида депрессия, ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кузатилиши мумкин.

Пострегистрацион даври вақтида ушбу ҳолатлар мемантин қабул қилган пациентларда аниқланган.

Ножўя таъсирлардан биронтаси кучайганда ёки ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган бошқа ноҳуш ножўя реакциялар пайдо бўлганда, шифокорни хабардор қилиш лозим.

Фаол моддага ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Пациент сўнгги вақтларда қабул қилган барча дори препаратлари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратлари ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.

Мемантиннинг фармакологик самараси ва таъсир механизми туфайли, қуйидаги ўзаро таъсирлар кузатилиши мумкин:

L-допа, дофаминергик агонистлар ва антихолинергик препаратларнинг самараси мемантин каби NMDA антагонистлари билан ёндош даволашда, таъсир механизми туфайли, уларнинг самараси кучайиши мумкин. Барбитуратлар ва нейролептикларнинг самараси камайиши мумкин. Мемантин ва спазмолитик воситалар, дантролен ёки баклофенни бир вақтда қўлланиши, уларнинг самарасини ўзгаришига олиб келиши мумкин, бу дозага тузатишни киритишни талаб этади.

Мемантин ва амантадинни бир вақтда қўлланишига препаратларнинг токсик таъсири билан боғлиқ бўлган психозни хавфи туфайли, йўл қўймаслик лозим. Иккала бирикма кимёвий структураси бўйича NMDA антагонистларига ўхшашдир. Бу шунингдек, кетамин ва декстрометорфинга ҳам тааллуқлидир (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаралсин). Шунингдек, мемантин ва фенотоинни бир вақтда қўлланганда хавф юз бериши мумкинлиги тўғрисида битта хабар чоп этилган.

Амантадин каби, буйракдаги катионли транспорт тизими орқали транспорт қилинадиган Циметидин, ранитидин, прокаинамид, хинидин, хинин ва никотин каби бошқа таъсир этувчи моддалар мемантин билан ўзаро таъсирланиши мумкин, бу плазмада ушбу препаратларнинг даражасини ошишининг потенциал хавфига олиб келиши мумкин.

Мемантинни гидрохлортиазид ёки ГХТЗ ни ўз ичига олувчи ҳар қандай препаратлар мажмуаси билан бир вақтда қабул қилинганда ГХТЗ нинг зардобдаги даражаси камайиши мумкин.

Пострегистрацион даврда варфаринни бир вақтда қабул қилган пациентларда халқаро меъёрий нисбатни (ХМН) ошишнинг якка ҳолатлари кузатилган. Гарчи сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган бўлсада, перорал антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилган пациентларда протромбин вақти ёки ХМН ни синчков назорат қилиш тавсия этилади.

Ёш, соғлом субъектлар томонидан бир марталик дозани қабул қилинганда фармакокинетикани ўрганиш юзасидан тадқиқотлар (ФК) мемантинни глибурид/метформин ёки мдонепезил билан ўзаро таъсирини аниқламаган.

Ёш соғлом субъектларда ўтказилган клиник тадқиқотларда галантаминнинг фармакокинетикасига мемантиннинг аҳамиятли самараси кузатилмаган.

Мемантин in vitro шароитларда флавин монооксигеназа, эпоксидгидролаза ёки сульфатланишни ўз ичига олган CYP 1A2, 2A6, 2C9, 2D6, 2E1, 3A ни ингибиция қилмаган.

Анамнезида тутқаноғи, тиришишлари бўлган пациентларда ёки тутқаноққа мойиллига бўлган омиллари мавжуд бўлган пациентларда Польмитин препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Амантадин, кетамин ёки декстрометорфан каби N-метил-D-аспартат (NMDA) антагонистларини бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим. Ушбу моддалар худди ўша рецепторлар тизимига мемантин каби таъсир қилади, шунинг учун ноҳуш реакциялар (асосан, марказий нерв тизими томонидан) тез-тез ёки янада яққолроқ намоён бўлиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин).

Сийдикнинг рН кўрсаткичини ошишига олиб келувчи омиллар мавжуд бўлганда (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаралсин), пациентнинг ҳолатини синчков кузатиш талаб этилиши мумкин. Ушбу омиллар парҳезни кескин ўзгариши, масалан гўштни истеъмол қиладиган парҳездан вегетариан парҳезга ўтишда, ёки меъда муҳитини ишқорлаштирувчи препаратларнинг юқори дозаларини қабул қилишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, сийдикнинг рН кўрсаткичи буйракнинг тубуляр ацидозида (БТА) ёки сийдик чиқариш йўлларининг Proteus bacteria томонидан чақирилган оғир инфекцияларида ошиши мумкин.

Яқинда миокард инфаркти ўтказган, компенсацияланмаган юрак етишмовчилиги (NYHA III-IV) ёки назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензияси бўлган пациентлар кўпчилик клиник тадқиқотларда чиқарилганлар. Натижада чекланган миқдордаги маълумотлар бор холос, шу боисдан, ушбу ҳолатлари бўлган пациентларни синчков кузатувини ўтказиш лозим.

Таблеткалар лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактозани (Лапп тури) ўзлаштираолмаслик ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши билан боғлиқ бўлган, кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларда ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим

Ҳомиладорлик

Мемантинни ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисида клиник маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомилани қорин ичида ривожланишини одамда кузатиладиган экспозицияга тенг ёки бир қанча юқори экспозиция даражаларида кечикиши мумкинлигини кўрсатади. Мемантинни ҳомиладорлик вақтида, фақат бунинг учун яққол зарурат бўлган олатда бундан истисно қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш

Мемантин инсоннинг кўкрак сутига чиқариладими, ёки йўқми номаълум, бироқ модданинг липофиллигини эътиборга олиб, бундай эҳтимол мавжуд. Мемантинни қабул қилаётган аёллар бола эмизишдан сақланишлари лозим.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Альцгеймер касаллигининг ўртача ва оғир шаклларида автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузилиши кузатилади. Бундан ташқари, мемантин транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига қисман ёки кучсиз таъсир кўрсатади, шунинг учун амбулатор пациентларга махсус эҳтиёткорликка риоя қилишлари тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Польматинни буюрилганидан ортиқ дозада қабул қилинган ҳолларида, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Клиник тадқиқотларда ва пострегистрацион қўллаш тажрибадан, мемантиннинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган фақат чекланган маълумотлар мавжуд.

Симптомлари: Дозани нисбатан катта ошириб юборилганда (суткада 200 мг ва суткада 150 мг дан мувофиқ 3 кун давомида) фақат чарчоқ, ҳолсизлик ва/ёки диарея кузатилган ёки бўлмаса, симптомлар бўлмаган. 140 мг дан кам дозада ёки ноаниқ дозада дозани ошириб юборилганда пациентларда марказий нерв тизими томонидан симптомлар (онгни чалкашиш, уйқучанлик, бош айланиши, қўзғалувчанлик, агрессия, галлюцинациялар ва одимлашни бузилиши) ва/ёки меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (қусиш ва диарея) кузатилган.

Дозани ошириб юборилишининг энг оғир ҳолатида, мемантиннинг умумий 2000 мг бўлган миқдорини қабул қилгандан сўнг пациент тирик қолган, бунда марказий нерв тизими томонидан самаралар (10 кун давомида кома ва кейинчалик диплопия ва қўзғалувчанлик) кузатилган. Пациент симптоматик даволашни қабул қилган, плазмаферез ўтказилган. Пациент соғлиғи учун турғун асоратларсиз тузалиб кетган.

Мемантинни юқори дозасини (400 мг перорал) қабул қилгандаги дозани ошириб юборилишининг бошқа ҳолатида ҳам пациент тирик қолган ва тузалиб кетган. Пациентда ҳавотирлик, психоз, тиришишлар, кўриш галлюцинациялари, уйқучанлик, ступор ва ҳотирани йўқолиши каби марказий нерв тизими томонидан симптомлар кузатилган.

Даволаш: Дозани ошириб юборилишида симптоматик даволашни қўллаш лозим.

Интоксикацияда ва дозани ошириб юборилишида қўллаш учун специфик антидот йўқ. Организмдан таъсир этувчи моддани чиқариш мақсадида мувофиқ стандарт клиник муолажаларни, яъни меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (ичак-жигар рециркуляциясини бузилиши), сийдикни кислотали муҳитга ўтказиш, жадаллашган диурезни ўтказиш лозим.

Марказий нерв тизимининг қўзғалиши белгилари ва симптомлари мавжуд бўлса, синчков назорат қилинадиган клиник симптоматик даволашни ўтказиш лозим.

Алюминий/ПВХ/ПВДХ фольгали блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

28 ёки 56 та таблетка, 14 таблеткадан блистерда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг сўнгги куни.

Рецепт бўйича.

“Польфарма” АЖ Фармацефтик заводи.

Пельплиньска кўчаси 19, 83-200 Старогард Гданьски, Польша.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Memantin: 10 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
28
Og'irligi:
20 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Polsha
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Polmatin plyonka bilan qoplangan tabletkalar 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) narxi 104370 so'm - 14 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Polmatin plyonka bilan qoplangan tabletkalar 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.

Polmatin plyonka bilan qoplangan tabletkalar 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) ning asosiy faol moddasi Memantin hisoblanadi.